язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Солиқ ҳисоботи. Солиқ ҳисоботи шакллари/ Молия вазирлигининг 23-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-8-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 04.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.03.2013 й.

N 2439

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2013 й.

N 23


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

04.03.2013 й.

N 2013-8


ҚАРОРИ



Солиқ ҳисоботининг шаклларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2-иловага мувофиқ;

қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;

акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;

бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ бўйича 9-иловага мувофиқ;

ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича 10-иловага мувофиқ;

давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар бўйича 11-иловага мувофиқ;

давлат божи бўйича 12-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови бўйича 13-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи бўйича 14-иловага мувофиқ;

қатъий белгиланган солиқ бўйича 15-иловага мувофиқ;

бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича 16-иловага мувофиқ;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 17-иловага мувофиқ.


2. Белгилаб қўйилсинки, 2012 йил учун солиқ ҳисоботи 2012 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2007 йил 29 декабрдаги 111, 2007-66-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 15-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 15 апрелдаги 30, 2011-14-сон "Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1760-1, 2011 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 238-модда).


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 апрель, 12 (I)-сон, 162-модда