Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Ягона божхона божини ундириш ва уни суммасини Давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 10.06.2002 й. 1148-сон билан рўйхатга олинган 31.05.2002 й. МВ 63-сон, ДСҚ 02/8-14-сон, ТИАВ 2261-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 10 июнда 1148-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги

2002 йил 31 майдаги 63-сон,

Давлат божхона қўмитаси

02/8-14-сонли ва Ташқи иктисодий

алоқалар вазирлигининг

2261-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ягона божхона божини ундириш ва унинг суммасини

Давлат бюджетига ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 майдаги 154-сонли "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарорининг бажариш бўйича ишлаб чиқилган.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига тижорат мақсадларида товарларни олиб кирувчи жисмоний шахсларга тааллуқлидир.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ягона божхона божи импорт божи, қўшимча қиймат солиғи ва жисмоний шахслар томонидан тижорат мақсадларида олиб кирилаётган товарлар учун олинадиган йиғимлар ўрнига ундирилади.

2002 йилнинг 1 октябридан бошлаб ягона божхона тўлови Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган курс бўйича миллий валюта "сўм"да тўланади.

2. Белгиланган нормалардан ортиқ олиб кирилган акциз солиғи солинадиган товарларга амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда ва ставкаларда акциз солиғи солинади.

Кўрсатилган нормалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 28 февралда 04-02-05/142-сон ва 05/8-227-сон билан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 13 мартда 412-сон билан рўйхатга олинган) тасдиқланган "Жисмоний шахслар томонидан акциз солиғи солинмайдиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришнинг чегараланган нормалари"да келтирилган.


3. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб кирувчи жисмоний шахслар ("мокичилар")ни юридик шахс ташкил этмасдан туриб якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойидаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясида (шахсан ҳозир бўлиш тартибида) амалга оширилади.

Ўз фаолиятларни амалга оширишлари учун импорт товарларини олиб кирувчи юридик шахсни ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтишлари;

тижорат банкида ҳисобварақ очишлари;

экспорт-импорт операциялари ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномани белгиланган тартибда расмийлаштиришлари;

давлат рўйхатига олинган жойдаги солиқ органларидан импорт операциялари субъектининг ҳисоб варақасини олишлари шарт.

4. 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб юридик шахс ташкил қилмасдан туриб экспорт-импорт операцияларини чакана савдони амалга ошириш ҳуқукига эга бўлган якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмаган жисмоний шахсларнинг товарлари тегишли божхона режимига жойлаштирилади.

7. Жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига товарларни кузатиладиган (кузатиб бориладиган) ва кузатилмайдиган (кузатиб борилмайдиган) багажларда олиб киришлари, шунингдек ушбу жисмоний шахслар номига уларнинг ўз эҳтиёжлари учун юборилган, шу жумладан халқаро почта жўнатмалари бўйича товарларни олишлари мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан транспорт ва транспорт-экспедиторлик ташкилотлари орқали товарларни олиб киришда божхона расмийлаштируви мазкур Низомга асосан Ягона божхона божини тўлаш билан жисмоний шахслар - товарларнинг эгалари томонидан бевосита амалга оширилади.


II. ЯГОНА БОЖХОНА ТЎЛОВИНИ

ТЎЛОВЧИЛАР


8. Ягона божхона тўловини тўловчилар бўлиб, тижорат фаолияти учун белгиланган товарларни олиб кирувчи жисмоний шахслар ҳисобланадилар.



III. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЬЕКТИ, ЯГОНА БОЖХОНА

ТЎЛОВИ СТАВКАСИ ВА ҲИСОБЛАБ

ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


9. Ягона божхона солиғини солиш объекти бўлиб олиб киришни бож олинмайдиган нормаси қўлланилмаган ҳолда товарнинг божхона қиймати ҳисобланади.


10. Ягона божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш мақсадлари учун Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига жисмоний шахслар томонидан олиб киритилаётган товарларнинг божхона қиймати, "Ўзбекистон Республикасининг "Божхона тарифи тўғрисида"ги

...
Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск