Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 25.03.2013 й. 2440-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 31.01.2013 й. 195/3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 25 мартда 2440-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация

комиссияси Раёсатининг

2013 йил 31 январдаги

195/3-сон қарорига

ИЛОВА



Фан доктори илмий даражасини берувчи

илмий кенгаш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 30-сон, 346-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 5-модда) мувофиқ фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


талабгор - фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб бораётган шахс;


аттестация - олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш жараёни босқичларида тегишли чора-тадбирларни ўтказиш, жумладан малакавий имтиҳонларни қабул қилиш, семинарлар ва давра суҳбатларида диссертацияни апробациядан (муҳокамадан) ўтказиш, фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашда (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) диссертация ҳимоясини ўтказиш ва диссертацияни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида (кейинги ўринларда ОАК деб юритилади) экспертизадан ўтказиш асосида талабгорларнинг илмий савиясини ҳамда диссертация натижаларининг янгилиги ва сифатини баҳолаш;


аттестация иши - талабгорнинг аттестацияга оид ҳужжатлари тўплами;


диссертация - талабгорнинг эълон қилинган илмий ишлари асосида тайёрланган қўлёзма шаклидаги юқори малакавий илмий асар;


диссертация автореферати - диссертациянинг асосий ғояси, хулосалари, ўтказилган тадқиқотларга талабгорнинг қўшган ҳиссаси, тадқиқот натижаларининг янгилиги, илмий ва амалий аҳамияти ҳамда татбиғи баён қилинган қўлёзма;


иш бажарилган ташкилот - талабгорнинг диссертация тадқиқотлари ўтказилган ва ишланмалари бажарилган ташкилот;


экспертиза - диссертация илмий натижаларининг қай даражада тўғрилиги, янгилиги, диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти, уни диссертацияларни баҳолаш мезонларига мос келишини баҳолаш;


дастлабки экспертиза - диссертациянинг ҳимоядан олдин ўтказиладиган экспертизаси;


Бир марталик кенгаш - фан доктори илмий даражасини берувчи вақтинчалик илмий кенгаш;


Кенгаш қошидаги илмий семинар - диссертацияни якуний дастлабки экспертизадан ўтказадиган семинар (кейинги ўринларда Илмий семинар деб юритилади);


диссертация ҳимояси - тадқиқот натижаларининг илмий янгилиги, хулосалари, тавсияларининг тўғрилиги ва асосланганлиги, диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти, талабгорнинг фанга қўшган ҳиссаси бўйича илмий жамоатчилик олдида ўтказиладиган муҳокама;


илмий маслаҳатчи - диссертация мавзусини танлашда талабгорга кўмаклашган, тадқиқот мақсади ва вазифаларини белгилаб берадиган ва тадқиқотни ўтказишда маслаҳат берадиган масъул шахс;


жамоавий тақриз - ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш юзасидан Кенгашнинг қўшимча хулосаси;


ҳисоб комиссияси - Кенгаш мажлисида ёпиқ овоз беришни ўтказиш учун тузиладиган бир марталик комиссия;


апелляция - фан доктори илмий даражасини бериш ёки ундан маҳрум этиш ёхуд уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган шикоят аризаси.


2. Кенгаш диссертацияларнинг экспертизаси сифати, холислиги, тайёрланган диссертация ҳимояси учун зарур шароит яратилиши ва қабул қилган қарорларининг асослилиги учун масъулдир.



II БОБ. КЕНГАШНИ ТУЗИШ


3. Ҳузурида Кенгаш тузиш учун муассасалар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

фундаментал ва амалий фаннинг тегишли соҳаларидаги тан олинган ютуқларга, илмий тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этишнинг юқори даражасига эришган, тегишли йўналишлар бўйича етарли илмий салоҳиятга - камида икки нафар фан доктори ҳамда сифатли олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар таркибига;

тегишли фан соҳалари бўйича давлат грантлари ва халқаро грантларда, илмий лойиҳаларни (хўжалик шартномалари асосидаги илмий-тадқиқот лойиҳалари ва бошқалар) ишлаб чиқишда иштирок этаётган ҳамда илмий ишлари, жумладан хорижда нашр қилинган илмий ишлари мавжуд бўлган ходимларга;

тегишли йўналишлар бўйича доимий ишлаб турган илмий семинарларга, республика ва халқаро миқёсдаги конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш тажрибасига эга бўлиши.


4. Кенгаш олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи етакчи олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида мазкур муассасалар бўйсунувчи вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномаларига асосан, ОАК томонидан тузилади.

Муассасалар Кенгаш тузиш учун мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган талабларнинг барчасига жавоб бермаган тақдирда, вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномаларига асосан, ОАК томонидан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида, истисно тариқасида, ташкилотлараро Кенгаш тузилиши мумкин.

Кенгаш ҳамда ташкилотлараро Кенгаш раҳбарияти ва таркиби ОАK томонидан тасдиқланади.


5. Вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномасида Кенгаш тузиш зарурати ва уни ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилиши ҳамда мурожаатномага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот, объектив-маълумотнома, уларнинг ёзма розилиги ва охирги уч йил ичида нашр этилган илмий ишлари рўйхати илова қилинади.


6. Кенгаш томонидан кўпи билан тўртта ихтисослик ёки фан соҳаси бўйича диссертациялар ҳимояга қабул қилиниши мумкин.


7. Кенгаш аъзолари камида ўн бир нафар ва кўпи билан йигирма бир нафар фан докторларидан иборат таркибда шакллантирилади.


8. Кенгаш таркибига, истисно тариқасида, тегишли ихтисослик ёки фан соҳаси бўйича фаол илмий фаолият олиб бораётган ва катта илмий-амалий тажрибага эга бўлган фан номзодлари ҳам киритилиши мумкин, бунда фан докторлари сони Кенгаш аъзоларининг 80 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Кенгаш таркибида Кенгаш ихтисослигининг тегишли фан соҳаси бўйича камида беш нафар фан доктори бўлиши лозим. Кенгаш таркибига фан номзодлари киритилган тақдирда, камида тўрт нафар фан доктори бўлиши лозим.


9. Зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига Кенгаш ихтисосликларига яқин фан соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган шахслар ҳам киритилиши мумкин.

Бир шахс фақат битта фан соҳасининг битта ихтисослиги бўйича Кенгашга киритилади ҳамда кўпи билан иккита Кенгаш аъзоси бўлиши мумкин.

Кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар охирги уч йил ичида камида бешта илмий иш (илмий мақолалар, монографиялар, ихтиро учун патентлар) нашр эттирган бўлиши шарт.


10. Кенгаш таркибига ОАК Раёсати ва ОАК эксперт кенгашларининг аъзолари киритилмайди.

Кенгаш ихтисосликлари бўйича етакчи мутахассис-олимлар - фан докторлари вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномасига асосан, ОАК томонидан Кенгаш раиси ва ўринбосар(лар)и этиб тасдиқланади.

Кенгаш раиси турли сабабларга кўра Кенгаш фаолиятида иштирок эта олмаган тақдирда, унинг вазифасини раис ўринбосари ёки ўринбосарлардан бири бажаради.

Кенгаш ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган ҳамда Кенгаш тузилаётган етакчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасида штат асосида ишлайдиган шахс ОАК томонидан Кенгаш илмий котиби этиб тасдиқланади.


11. Кенгаш таркиби ҳар йили унинг камида 15 фоизини янгилаш шарти билан уч йил муддатга тасдиқланади. Кенгаш таркибида сурункасига икки муддатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас. Кенгаш таркибидан чиққан аъзолар Кенгаш таркибига уч йил ўтгандан кейин қайта киритилиши мумкин.

Кенгаш раиси, раис ўринбосар(лар)и ва илмий котиби вазифасини бажариш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим ҳамда кейинги уч йил ичида ушбу вазифаларга қайта тасдиқланиши мумкин эмас.


12. ОАK томонидан Кенгаш ихтисосликлари рўйхати ва Кенгаш раиси тегишли вазирликлар, идоралар ва Фанлар академиясининг мурожаатномасига ёки ОАК эксперт кенгашининг тавсиясига асосан ўзгартирилиши мумкин.


13. Кенгаш таркибига ўзгартиришлар Кенгаш тузилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси раҳбарининг ёки Кенгаш раисининг мурожаатномаси асосида ОАК томонидан киритилиши мумкин. Бунда ўзгартиришлар аниқ кўрсатилиши ҳамда асослаб берилиши лозим.


14. Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан соҳаси бўйича Кенгаш бўлмаган тақдирда, иш бажарилган ташкилот диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига мос ёки яқин келувчи Кенгашга, бундай Кенгаш бўлмаган тақдирда, ОАКга Бир марталик кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.


15. Иш бажарилган ташкилот Бир марталик кенгаш тузиш бўйича Кенгашга мурожаат қилганда, диссертация Кенгаш томонидан дастлабки экспертизадан ўтказилади. Экспертиза натижалари бўйича хулоса ижобий бўлган тақдирда, Кенгаш бир марталик ҳимоя ўтказиш зарурлиги асосланган тақдимнома билан ОАКга мурожаат қилади.


16. Мазкур тақдимномага Кенгаш таркибига қўшимча аъзоларни киритиш бўйича таклифлар илова қилинади.

Кенгаш таркибига қўшимча аъзоларни киритиш бўйича таклифда тегишли ихтисослик ёки фан соҳаси бўйича ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқи билан камида беш нафар фан доктори киритилиши назарда тутилиши лозим.


17. Иш бажарилган ташкилот ёки Кенгаш Бир марталик кенгаш тузиш бўйича ОАКга мурожаат қилганда, ОАКга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Бир марталик кенгаш тузиш ҳақидаги мурожаатнома;

Кенгаш таркибига киритилаётган қўшимча аъзолар, иш бажарилган ташкилотда Кенгаш тузилаётганда, барча Кенгаш аъзолигига тавсия этилаётган шахслар тўғрисидаги маълумот ва объектив-маълумотномалар, уларнинг ёзма розилиги ва охирги уч йил ичида нашр этилган илмий ишлари рўйхати;

талабгор тўғрисидаги объектив-маълумотнома;

талабгорнинг олий таълим муассасасини битирганлиги ҳақидаги дипломи нусхаси;

талабгорнинг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича тест синовларидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки фан номзоди, хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалари дипломи нусхаси;

малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар;

иш бажарилган ташкилотнинг хулосаси;

диссертация муҳокама қилинган ташкилотларнинг хулосалари;

ҳаммуаллифликдаги илмий ишларини диссертацияга тўла ёки қисман киритиш учун талабгорнинг ҳаммуаллифларининг ёзма розилиги;

диссертация ва диссертация авторефератининг қўлёзмалари;

талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари.


18. Кенгашнинг тақдимномаси ёки иш бажарилган ташкилотнинг мурожаатномаси асосида тақдим этилган ҳужжатлар ОАК томонидан экспертизадан ўтказилади. Экспертиза натижалари бўйича хулоса ижобий бўлган тақдирда, мазкур Низомнинг 7 - 10-бандларига мувофиқ Бир марталик кенгаш ва унинг қошидаги илмий семинар таркибини тузади ва тасдиқлайди.

Зарур ҳолларда, Бир марталик кенгаш таркиби диссертация ихтисослигига яқин фан соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган шахслардан иборат таркибда тузилиши мумкин.

Диссертация бўйича етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар ОАК томонидан тавсия этилиши мумкин.


19. Диссертация бўйича эксперт кенгашининг хулосаси салбий бўлган тақдирда, Кенгаш тақдимномаси ёки иш бажарилган ташкилотнинг мурожаатномасига нисбатан рад жавоби берилади ҳамда диссертация юзасидан эксперт кенгаши томонидан кўрсатилган камчиликлар тегишли Кенгаш ёки ташкилотга юборилади.

Талабгор камчиликларни бартараф этгандан сўнг, иш тегишли Кенгаш ёки ташкилот томонидан қайта экспертизадан ўтказилиб, Кенгашга ёки ОАКга Бир марталик кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.


20. Бир марталик кенгаш тузиш бўйича ОАКнинг салбий қарори чиққан кундан эътиборан олти ой ўтгандан кейин, қайта мурожаат қилиш мумкин.


21. Бир марталик кенгаш фаолияти мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.



III БОБ. КЕНГАШ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


22. Кенгаш холислик, очиқлик, шаффофлик ва тезкорлик принциплари асосида ОАK раҳбарлигида фаолият олиб боради. Кенгаш фаолияти ташкилотнинг веб-сайти орқали ёритиб борилади.


23. Талабгор диссертацияси ҳимоясига оид барча ҳужжатлар билан танишиш ва Кенгаш раҳбариятидан барча масалалар хусусида малакали ёрдам олиш ҳуқуқига эга.


24. Кенгаш мажлисида битта диссертация ҳимояси ёки битта жамоавий тақриз муҳокамаси, кун давомида эса, иккита мажлис ўтказилиши мумкин. Диссертация ҳимоялари сессия тарзида ОАK рухсати билан ўтказилади.


25. Кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказиш навбатини режалаштиришда, биринчи навбатда, бошқа ташкилотлардан келган талабгорларнинг диссертацияларини ҳимояга қабул қилиш ва ОАK томонидан қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертацияларни кўриб чиқишга эътибор қаратиши лозим.


26. Кенгаш ўзи фаолият юритаётган ташкилотнинг расмий бланки ва Давлат герби тасвири туширилган муҳридан фойдаланади. Ташкилот раҳбарияти Кенгаш фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга масъулдир.


27. Қуйидаги ҳолларда Кенгаш фаолияти ОАК томонидан тўхтатиб қўйилиши ёки тугатилиши мумкин:

Кенгаш томонидан олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган ҳамда илмий савияси паст диссертация ҳимоялари ўтказилганда;

Кенгаш фаолияти давомида ҳимоя қилинган иккита диссертацияга ОАК томонидан рад жавоби берилган бўлса;

диссертация ҳимоя қилиш тартиби Кенгаш томонидан мунтазам равишда бузилганда.


28. Кенгаш раиси ҳар йили 31 декабрга қадар Кенгаш фаолияти бўйича тегишли ташкилотга ҳамда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ОАKга ҳисобот беради.


29. Кенгаш томонидан қуйидаги асосий масалалар юзасидан мажлислар ўтказилади:

диссертацияни ҳимояга қабул қилиш;

диссертацияни ҳимоя қилиш;

ОАК томонидан юборилган диссертацияни кўриб чиқиш;

илмий даражалардан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масалаларини кўриб чиқиш;

апелляцияларни кўриб чиқиш.



IV БОБ. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ЮЗАСИДАН КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


30. Диссертацияни Кенгашда дастлабки экспертизадан ўтказиш ҳамда Илмий семинарнинг ишлаш тартиби фан доктори илмий даражасини бериш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.


31. Илмий семинар томонидан диссертация бўйича ижобий хулоса берилгандан сўнг, диссертация ихтисослиги бўйича Кенгашнинг уч нафар аъзосидан иборат таркибда эксперт комиссияси тузилади. Эксперт комиссияси таркибига илмий семинар аъзоси бўлган Кенгаш аъзолари ҳам киритилиши мумкин.


32. Эксперт комиссияси зиммасига қуйидагилар юклатилади:

кўрилаётган диссертация ва унга тегишли ҳужжатларнинг ОАК талабларига мослигини текшириш;

диссертация билан танишиб чиқиш ва унинг тегишли ихтисосликларга қай даражада мувофиқ келиши ва талабгор томонидан эълон қилинган ишларда диссертация материаллари қанчалик тўлиқ баён этилганлиги бўйича хулоса бериш;

диссертация бўйича етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар тайинлаш, зарур ҳолларда, Кенгаш таркибига қўшимча аъзолар киритиш юзасидан таклифлар бериш.


33. Кенгаш иш бажарилган ташкилот, Илмий семинар ва Кенгаш эксперт комиссиясининг хулосаларига асосан, диссертацияни ҳимояга қабул қилади.

Иш бажарилган ташкилот ҳузурида Кенгаш фаолият кўрсатаётган бўлса, диссертация тегишли лаборатория, бўлим, кафедра ёки кафедралараро, лабораториялараро бирлашган илмий семинарнинг ҳамда Илмий семинар ва Кенгаш эксперт комиссиясининг хулосаларига асосан, ҳимояга қабул қилинади.


34. Кенгаш мажлиси мазкур Низомнинг 42-бандида белгиланган талабларга мувофиқ ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг эксперт комиссиясининг ижобий хулосасига асосан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилиги томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.

Етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар Кенгаш томонидан диссертацияни ҳимояга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тасдиқланади ҳамда тегишли ҳужжатлар диссертация ҳимояси тўғрисида ОАK веб-сайтида эълон бериш учун ОАКга тақдим этилади. Диссертация ҳимояси тўғрисидаги эълон "ОАК Бюллетени" журналида ҳам чоп этилади.


35. Диссертация ҳимояси тўғрисида ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг, Кенгаш раиси томонидан қўлёзма ҳуқуқида диссертация авторефератини чоп этишга рухсат берилади ва диссертация ҳимояси куни тайинланади. Диссертация авторефератининг тўлиқ матни ҳузурида Кенгаш фаолият юритаётган ташкилотнинг веб-сайти ва "ZiyoNET" ахборот-ресурс порталига жойлаштирилади ҳамда унинг электрон шакли ривожланган хорижий мамлакатларнинг йирик ахборот-ресурс марказлари ва илмий ташкилотларига юборилади.


36. Диссертация ҳимояси ОАК веб-сайтида эълон берилгандан сўнг, уч ой ичида ўтказилиши шарт. Мазкур талаб Кенгаш томонидан бажарилмаган тақдирда, диссертация ҳимоясини ўтказишга рухсат бериш масаласи ОАК Раёсати томонидан ҳал этилади.


37. Диссертация ҳимоясини ўтказиш манзили, куни ва соати ҳимоядан камида бир ой олдин диссертация авторефератини мазкур Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган диссертация автореферати тарқатилиши шарт бўлган ташкилотларга ва Кенгаш тасдиқлаган қўшимча рўйхатга асосан тарқатиш ҳамда республика аҳамиятидаги газеталардан бирида эълон бериш ва ҳузурида Кенгаш фаолият юритаётган ташкилотнинг веб-сайти орқали маълум қилинади.


38. Диссертация автореферати Кенгаш аъзолари ва ОАКга реестр асосида Кенгаш илмий котиби томонидан топширилади, расмий оппонентлар ва етакчи ташкилотга кузатув хати орқали етказилади. Диссертация автореферати тарқатилиши шарт бўлган ташкилотлар ҳамда Кенгаш тасдиқлаган рўйхат бўйича қолган шахсларга почта алоқаси бўлими орқали юборилади.

Кенгашнинг ҳар бир аъзоси диссертация автореферати ва Кенгаш фаолият юритаётган ташкилотнинг Ахборот-ресурс марказида сақланаётган диссертация билан батафсил танишиб чиқиши шарт. Кенгаш аъзолари томонидан ҳам диссертация автореферати бўйича диссертация юзасидан тақриз берилиши мумкин.


39. Диссертация ўз моҳиятига кўра Кенгаш ихтисосликларига тўғри келмаган ҳамда талабгор томонидан фан доктори илмий даражасини бериш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилмаган тақдирда, диссертация Кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилинмайди. Бунда талабгорга диссертацияни Кенгаш томонидан ҳимояга қабул қилмаслик сабаблари кўрсатилган мажлис баённомасидан кўчирма ҳамда талабгор топширган барча ҳужжатлар қайтариб берилади.



V БОБ. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ЮЗАСИДАН КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


40. Кенгаш мажлислари Кенгаш раиси раҳбарлигида ўтказилади. Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби ўзи илмий маслаҳатчи бўлган диссертация ҳимояси кўриб чиқилаётганда, Кенгаш мажлисида раислик қилиши ёки илмий котиблик вазифаларини бажариши мумкин эмас. Бунда уларнинг вазифасини бажариш ҳузурида Кенгаш фаолият юритаётган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан Кенгаш аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.

Бир вақтнинг ўзида раис, раис ўринбосари ва илмий котиб ҳам бўлмаса, Кенгаш мажлиси ўтказилмайди.


41. Кенгаш мажлиси очилишидан олдин Кенгашнинг эксперт комиссияси томонидан тайёрланган Кенгаш хулосаси лойиҳаси аъзоларга тарқатилади.


42. Кенгаш мажлиси унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми ва унда ҳимоя қилинаётган диссертация ихтисослиги бўйича камида учта фан доктори иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.

Кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.


43. Кенгаш мажлиси очилгандан сўнг, раис диссертация ҳимояси ўтказилишини, диссертация мавзусини, расмий оппонентларнинг исм ва фамилияларини ҳамда етакчи ташкилот номини эълон қилади. Шундан сўнг, илмий котиб томонидан талабгор топширган ҳужжатларнинг асосий мазмуни ва уларнинг белгиланган талабларга қай даражада мувофиқ келиши ҳақида маълумот берилади.


44. Илмий котибдан сўнг, талабгорга диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатларини баён этиш ҳамда саволларга жавоб бериш учун сўз берилади. Илмий маслаҳатчи талабгордан кейин сўзга чиқади. Илмий маслаҳатчи ўз фикрини якунлагач, илмий котиб томонидан иш бажарилган ташкилотнинг ва Илмий семинарнинг хулосалари, етакчи ташкилот тақризи, диссертация ва диссертация автореферати бўйича Кенгашга келиб тушган бошқа тақризлар ўқиб эшиттирилади.

Кенгашга диссертация ва диссертация автореферати бўйича ижобий тақризлар кўп келиб тушган тақдирда, Кенгаш аъзоларининг розилиги билан илмий котиб томонидан тақризларда қайд этилган фикрлар қисқача баён қилинади, салбий тақризлар эса, тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Тақризлар ўқиб эшиттирилгач, талабгорга сўз берилади.


45. Шундан сўнг, диссертация бўйича расмий оппонентлар сўзга чиқади. Ҳар бир расмий оппонентнинг нутқидан сўнг, жавоб бериш учун талабгорга сўз берилади.


46. Кенгаш аъзолари ва мажлисда ҳозир бўлганларнинг барчаси илмий мунозарада иштирок этиш ҳуқуқига эга. Мунозара тугагач, фан доктори илмий даражасини бериш бўйича яширин овоз бериш ўтказилади. Яширин овоз бериш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги бюллетень (кейинги ўринларда бюллетень деб юритилади) асосида ҳисоб комиссияси томонидан ўтказилади.


47. Ҳисоб комиссияси уч кишидан иборат таркибда Кенгаш мажлисида иштирок этаётган ва ҳал қилувчи овозга эга бўлган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали сайланади.


48. Яширин овоз беришда Кенгаш мажлисида иштирок этаётган ва ҳал қилувчи овозга эга бўлган Кенгаш аъзолари иштирок этади ва уларга ҳисоб комиссияси томонидан қайднома асосида бюллетень берилади.

Диссертация ҳимоясига кечикиб келган ёки ҳимоя тугамасдан кетиб қолган Кенгаш аъзолари кворумни аниқлашда ҳисобга олинмайди ва яширин овоз беришда иштирок этмайди.

Ўзи аъзо бўлган Кенгашда диссертация ҳимоя қилаётган талабгор овоз беришда иштирок этмайди ва мажлисдаги Кенгаш аъзоларининг рўйхатида ҳисобга олинмайди.


49. Овоз бериш якунлангач, ҳисоб комиссияси аъзолари томонидан қутича очилиб, бюллетенлар саналади ва овоз бериш натижалари юзасидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Ҳисоб комиссияси мажлисининг баённомаси (кейинги ўринларда баённома деб юритилади) тузилади.


50. Тарқатилмаган бюллетенлар яширин овоз бериш бошланишидан олдин тегишли белги қўйилиб, ҳисоб комиссиясида қолдирилади ва қолган бюллетенлар ҳақида баённомада қайд қилинади. Фикрни аниқлаш имконини бермайдиган бюллетенлар, яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда баённомада қайд қилинади.

Баённома расмийлаштирилгандан сўнг, ҳисоб комиссияси томонидан барча бюллетенлар конвертга солиб муҳрланади ва баённомага илова қилинади. Баённома яширин овоз беришда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш орқали тасдиқланади.

Баённома тасдиқланмаган тақдирда, диссертация муҳокамаси давом эттирилади. Бунда ҳисоб комиссияси томонидан янги бюллетенлар тайёрланади ва белгиланган тартибда яширин овоз бериш қайта ўтказилади.

Баённомани тасдиқламаслик масаласи диссертацияни ҳимоя қилиш ёки ҳисоб комиссиясининг ишлаш тартиби бузилган тақдирда, Кенгаш томонидан кўриб чиқилиши мумкин.


51. Баённома тасдиқлангандан сўнг, фан доктори илмий даражасини бериш масаласида ижобий қарор қабул қилинганда, Кенгаш хулосаси лойиҳаси муҳокамага қўйилади.


52. Диссертация юзасидан хулосада қуйидагилар акс эттирилади:

талабгорнинг энг муҳим илмий натижалари;

илмий натижаларнинг тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо;

диссертациянинг назарий ва амалий аҳамияти;

диссертация натижаларидан фойдаланилганлиги ва фойдаланиш бўйича тавсиялар;

диссертация унга қўйиладиган талабларнинг қай бирига мослиги.

Хулоса очиқ овоз бериш асосида мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Фан доктори илмий даражасини бериш масаласида салбий қарор қабул қилинганда, хулоса муҳокамага қўйилмайди.


53. Диссертациянинг натижаларини амалиётга (фан, техника, соғлиқни сақлаш, ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт тармоқларининг бошқа соҳаларига) татбиғини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида талабгор томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар муҳокама қилинади ва тасдиқланади.


54. Фан доктори илмий даражасини бериш масаласи унга мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, ижобий қарор қабул қилинган ҳисобланади.


55. Кенгашнинг фан доктори илмий даражасини бериш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилгандан сўнг, талабгорга якунловчи сўз берилади.


56. Аттестация иши диссертация ҳимоясидан кейин бир ой ичида ОАКга юборилади.



VI БОБ. ОАК ТОМОНИДАН ЮБОРИЛГАН

ДИССЕРТАЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН

КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


57. Қўшимча хулоса олиш учун ОАК томонидан юборилган диссертация икки ой ичида Кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Ушбу масала Кенгаш мажлисида кўриб чиқилишидан олдин Кенгаш аъзоларидан иборат бўлган уч кишилик комиссияга талабгорнинг диссертацияси, экспертизанинг олдинги босқичларида билдирилган танқидий фикрларни ўрганиб чиқиш ва тегишли хулоса лойиҳасини Кенгашга тақдим этиш топширилади.


58. Талабгор диссертацияси кўриб чиқилаётган Кенгаш мажлисига таклиф этилади. Талабгор комиссиянинг хулосаси билан олдиндан таништирилган бўлиши керак. Мажлисда талабгорнинг расмий оппонентлари, етакчи ташкилот вакиллари, зарур ҳолларда, Кенгаш томонидан таклиф этиладиган бошқа шахслар иштирок этишлари мумкин.

Кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.


59. Кенгаш мажлисини очиш вақтида раис мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Кенгаш аъзоларининг қайд варақаси асосида мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида Кенгаш аъзоларини хабардор қилади.

Раис мажлисни очгандан сўнг, мажлисда қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертация кўриб чиқилишини эълон қилади, диссертациянинг мавзусини, диссертация ҳимояси ўтган Кенгашни, расмий оппонентларнинг исм ва фамилиялари ҳамда етакчи ташкилотни кўрсатиб ўтади.

Кенгашнинг илмий котиби томонидан диссертация бўйича экспертизанинг олдинги босқичларида айтилган танқидий фикрлар ҳақида маълумот берилади.

Талабгор томонидан диссертациянинг моҳияти ва асосий ҳолатлари баён этилади. Бунда талабгорга саволлар берилиши мумкин.


60. Муҳокама комиссия аъзоларидан бирининг сўзга чиқиши билан бошланади. Кенгаш мажлисида иштирок этаётган ҳар бир шахс сўз олиш ҳуқуқига эга. Муҳокамадан сўнг, талабгорга якунловчи сўз берилади ва Кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 47 - 50-бандларига мувофиқ яширин овоз бериш ўтказилади.

Кенгаш томонидан мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, ижобий қарор қабул қилинган ҳисобланади.


61. Баённома тасдиқлангач, Кенгаш очиқ овоз бериш орқали мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қўшимча хулоса матнини қабул қилади. Хулосада диссертация унга қўйиладиган талабларнинг қай бирига жавоб бериши ёки жавоб бермаслиги кўрсатилади. Талабгорга хулоса нусхаси, у тасдиқлангандан кейин берилади.


62. Яширин овоз бериш натижалари кўрсатилган ҳамда Кенгаш раиси ва илмий котиби имзолаган стенограмма ва хулосанинг матни талабгорнинг диссертацияси билан бирга уч ҳафта ичида ОАКга юборилади.



VII БОБ. ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАРДАН МАҲРУМ ЭТИШ

ЁКИ УЛАРНИ ТИКЛАШ МАСАЛАЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ

ЎТКАЗИШ


63. Кенгаш мажлисига шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласини қўйиш учун асос бўладиган материаллар тушган тақдирда, ушбу материалларнинг асослилигини ўрганиш камида беш кишидан иборат таркибда Кенгаш аъзолари орасидан тузиладиган комиссияга топширилади. Ушбу масала юзасидан, зарур ҳолларда, Кенгаш томонидан тегишли олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси раҳбарияти орқали сўровлар юборилади.

Ўрганиш натижаларига асосан комиссия томонидан хулоса чиқарилади ва хулоса Кенгашда кўриб чиқиш учун топширилади. Комиссия тайёрлаган материаллар Кенгаш томонидан бир ой ичида кўриб чиқилиши лозим.


64. Кенгаш мажлиси илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахс иштирокида ўтказилади. Шахс бу ҳақда мажлис ўтказилишидан камида ўн кун олдин огоҳлантирилиши шарт. Агар шахс мажлисга узрсиз сабабларга кўра келмаса ёки мажлисга келишдан бош тортса, Кенгаш томонидан унинг иштирокисиз мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур шахс узрли сабабларга кўра мажлисга кела олмаслиги ҳақида олдиндан хабар қилганда, Кенгаш мажлиси бошқа кунга ёки бошқа вақтга қолдирилади.


65. Кенгаш раиси мажлисни очиш вақтида мажлиснинг ваколатлилиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда мажлисда илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги масала кўриб чиқилишини эълон қилади. Мазкур масала юзасидан комиссия аъзоларидан бири маъруза қилади. Маъруза тугагач, илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахсга сўз берилади. Кенгаш мажлисида ҳозир бўлганларнинг барчаси сўзга чиқиш ҳуқуқига эга.


66. Муҳокамадан сўнг Кенгаш томонидан мазкур Низомнинг 47 - 50-бандларига мувофиқ илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш юзасидан яширин овоз бериш ўтказилади. Кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш ҳақидаги қарори мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан ёқлаб овоз берилганда, қабул қилинган ҳисобланади.


67. Кенгаш томонидан баённома тасдиқлангач, яширин овоз бериш натижаларига асосланган ҳолда очиқ овоз бериш йўли билан мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қарор қабул қилинади, унда кўриб чиқилган материалларнинг моҳияти ва натижалари аниқ-равшан кўрсатилиши ҳамда ОАКдан илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклашни сўраш учун етарли асос бор ёки йўқлиги тўғрисида хулоса бўлиши лозим.

Яширин овоз бериш натижалари ҳамда Кенгаш қарори илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш масаласи қўйилган шахсга дарҳол маълум қилиниши лозим.


68. Кенгаш томонидан шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган Кенгаш мажлисининг стенограммаси ва яширин овоз бериш натижалари кўрсатилган қарор уч ҳафта ичида ОАКга юборилади. Илмий даражадан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш ОАK томонидан юборилган ҳолларда, Кенгашда белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, ОАКга юборилади.



VIII БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН

КЕНГАШ МАЖЛИСИНИ ЎТКАЗИШ


69. Манфаатдор шахслар Кенгаш қарори юзасидан апелляция берганда, Кенгаш раиси томонидан Кенгаш аъзолари орасидан камида беш кишидан иборат таркибда тузиладиган комиссияга зарур материалларни ўрганиб чиқиш ҳамда апелляция юзасидан Кенгаш хулосаси лойиҳасини тайёрлаш топширилади.

Агар апелляция илмий даража бериш бўйича Кенгаш қарори юзасидан берилган бўлса, Кенгаш раиси бир ҳафта ичида бу ҳақда ОАКни хабардор қилади.

Апелляция "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.

70. Апелляция берган шахс ёки талабгор ҳамда бошқа манфаатдор шахслар мажлисдан камида беш кун олдин хабардор қилиниб, Кенгаш мажлисига таклиф этилади. Апелляция берган шахс узрли сабабларга кўра келмаган тақдирда, Кенгаш мажлиси бошқа вақтга ёки бошқа кунга кўчирилади. Апелляция берган шахс узрсиз сабабларга кўра Кенгаш мажлисига келмаган тақдирда, мажлис унинг иштирокисиз ўтказилади.


71. Кенгаш раиси томонидан мажлисни очиш вақтида мажлиснинг ваколатлилиги ҳақида маълум қилинади.

Кенгаш аъзоларининг мажлисда иштирок этаётганлиги ҳамда уларнинг Кенгашдаги ихтисослиги ва илмий даражалари мажлис стенограммасида қайд этилади.

Кенгаш раиси мажлис очилгандан сўнг, апелляция кўриб чиқилишини эълон қилади ва уни ўқиб эшиттириш учун илмий котибга сўз беради. Комиссия аъзоларидан бири комиссиянинг иши натижаларини ҳамда апелляция юзасидан Кенгаш хулосаси лойиҳасини ўқиб эшиттиради.

Кенгаш мажлисида ҳозир бўлганларнинг барчаси муҳокамада иштирок этиш ҳуқуқига эга.


72. Муҳокама тугагандан сўнг, Кенгаш ёпиқ овоз бериш асосида мажлисда иштирок этган ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисмининг овози билан апелляция юзасидан хулоса қабул қилади.

Кенгаш раиси ва илмий котиби томонидан имзоланган стенограмма ва апелляция юзасидан хулоса ҳамда кўриб чиқилган апелляция ўн кун ичида ОАКга юборилади.



IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


73. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Кенгаш аъзолари тўғрисида

МАЪЛУМОТ




ҳузурида


(ташкилот номи, манзили)


         

(шифрлар, ихтисосликлар ва фан соҳаларининг номи)

ихтисослиги бўйича фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзолари ҳақида

Т/р


Ф.И.О.


Туғилган

йили,

миллати,

фуқаролиги


Асосий

иш жойи,

лавозими


Илмий даражаси

(диссертация

ҳимоя қилинган

ихтисослик шифри

кўрсатилади)


Илмий

унвони

(ихтисослик

ёки кафедра

бўйича)


Кенгашдаги

ихтисослик

шифри ва

фан соҳаси


Охирги уч

йил ичидаги

асосий илмий

ишлари


1

2


3

4

5

6

7

8








          

Асосий иш жойи кенгаш тузилаётган ташкилот бўлган илмий кенгаш аъзолари ____та, бошқа муассасалардан таклиф этилган илмий даражага эга бўлган мутахассислар ___ та.

Директор (ректор)



(имзо, Ф.И.О.)

Сана                                            Гербли муҳр


Изоҳ:

1. Рўйхат бошида фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш раиси, раис ўринбосари, илмий котиби (Ф.И.О. дан кейин қавс ичида бу лавозимлар кўрсатилади) ҳақида маълумот берилади, сўнгра алифбо тартибида аъзолар ҳақида маълумот берилади.

2. 8-устунда фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоларининг охирги уч йил ичидаги илмий ишларидан 3 - 5 та библиографик намуналар келтирилганда унинг 7-устунда кўрсатилган ихтисослик бўйича малакаси борлигини кўрсатиши лозим.

3. Мазкур маълумот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясига икки нусхада топширилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Кенгашнинг 20___ йилдаги фаолияти ҳақида

ҲИСОБОТ



ҳузурида


(ташкилот, шаҳар номи)


_________ рақамли фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ОАКнинг 20___ й.

___________даги _____-сон қарори билан тасдиқланган.


                             (кенгаш шифри)


      

Кенгашга


ихтисослигидан


(ихтисослик шифри ва номи)



фанлари бўйича

(фан соҳаси)



ихтисослигидан

(ихтисослик шифри ва номи)



фанлари бўйича

(фан соҳаси)


диссертацияларни ҳимояга қабул қилиб олишга рухсат этилган.


Ҳисоботда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:


1. Ўтказилган мажлислар сони.


2. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш аъзоларининг мажлисларда иштирок этиш фаоллиги:

Т/р

Кенгаш

аъзосининг

Ф.И.О.

(ихтисослик

шифри)


Иштирок

этган

мажлислар

сони


Мажлисларнинг

умумий сонига

нисбатан %

ҳисобида


Муҳокамаларда

иштирок этган

мажлислар

сони


Расмий

оппонент

бўлган

диссерта-

циялар сони


Фаоллик

даражаси

(фаол ёки

нофаол)








       

3. Ҳисобот йили фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгаш кўриб чиққан диссертацияларнинг қисқача таҳлили ҳамда қуйидагилар алоҳида кўрсатилиши лозим:

кўриб чиқилган ишлар мавзусининг таҳлили ва мавзуларнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш дастурларига боғлиқлиги ва илмий-тадқиқот ишларининг истиқболли йўналишларини аниқлашга доир таклифлар;

кўриб чиқилган ишларнинг илмий натижаларидан иқтисодиёт тармоқларида қай даражада фойдаланилаётганлиги тўғрисида маълумот.


4. Фан доктори илмий даражасини олиш учун топширилган ва кўриб чиқилган диссертациялар ҳақида маълумот:


Ихтисослик

шифри


Ихтисослик

шифри


Ихтисослик

шифри




фан

соҳаси


фан

соҳаси


фан

соҳаси


фан

соҳаси


фан

соҳаси


фан

соҳаси


1


2

3

4

5

6

7

Дастлабки босқичда муҳокамадан олинган ишлар








Диссертация ҳимояси якунлари бўйича ижобий қарор чиқарилган ишлар








Шу жумладан, бошқа ташкилотлардан








Хорижий мамлакатлардан








Диссертация ҳимояси якунлари бўйича салбий қарор чиқарилган ишлар








Шу жумладан, бошқа ташкилотлардан








Хорижий мамлакатлардан








Қўшимча хулосалар берилган ишлар








Кенгаш муҳокамасига берилган ишлар сони (20__ йил 31 декабрь ҳолатига)








   

Изоҳ:

1. Маълумотлар каср шаклида берилади, унинг суратида кўриб чиқилган диссертациялар сони, махражида эса - катта илмий ходим-изланувчилар институтида (битирган вақтидан қатъи назар) тайёргарликдан ўтган талабгорлар диссертацияларининг сони кўрсатилади.

2. Ихтисосликлар туташ келган мавзуда бажарилган диссертациялар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси қарорига асосан, фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашга қайси ихтисосликлар бўйича диссертация ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқи берилган бўлса, фақат шу ихтисосликларгина кўрсатилади.


5. Илмий маъруза шаклида ҳимоя қилинган докторлик диссертациялари ҳимояси тўғрисида маълумот:

Т/р

Ф.И.О.


Ихтисослик шифри


Фан соҳаси








6. Туташ ихтисосликларда бажарилган диссертациялар бўйича ҳимоялар тўғрисида маълумот:

Т/р

Ф.И.О.


Кенгашдаги

ихтисослик шифри


Ихтисослик шифри


Фан соҳаси










7. Кенгаш асосида ташкил этилган Бир марталик кенгашларда ҳимоя қилинган диссертациялар ҳақида маълумот:

       

Т/р

Ф.И.О.


Кенгашдаги

ихтисослик шифри


Ихтисослик шифри


Фан соҳаси










      

8. Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашнинг веб-сайти бўйича тўлиқ маълумотлар.


9. Диссертация ҳимоялари тўғрисида республика газеталарида берилган эълонлар тўғрисида тўлиқ маълумот.


10. Аттестация ишини такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар.

Кенгаш раиси



(имзо, Ф.И.О.)

Кенгаш илмий котиби



(имзо, Ф.И.О.)

                                             Гербли муҳр

                                                                               (сана)






Низомга

3-ИЛОВА



Диссертация автореферати юборилиши

шарт бўлган ташкилотлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар учун).


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича бажарилган ишлар учун).


7. Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар учун).


8. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази (юридик фанлар бўйича бажарилган ишлар учун).


9. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси - ахборот-ресурс маркази.


10. Ўзбекистон Республикаси илмий-педагогик кутубхонаси (педагогика ва психология фанлари бўйича бажарилган ишлар учун).


11. Ўзбекистон Республикаси давлат илмий тиббиёт кутубхонаси (тиббиёт ва фармацевтика фанлари бўйича бажарилган ишлар учун).


12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосий кутубхонаси.


13. Ўзбекистон Миллий университети Ахборот-ресурс маркази.


14. Самарқанд давлат университети илмий кутубхонаси.


15. Ўзбекистон Миллий энциклопедияси.


16. Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси.


17. Россия давлат кутубхонаси.


18. Украина Миллий Парламент кутубхонаси.


19. Белорус Республикаси Миллий кутубхонаси.


20. Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси.


21. Қирғизистон Республикаси Миллий кутубхонаси.


22. Озарбайжон Республикаси Давлат кутубхонаси.


23. Арманистон Миллий кутубхонаси.






Низомга

4-ИЛОВА



Б Ю Л Л Е Т Е Н Ь


                 



(кенгаш шифри)


фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашнинг 20___ йил _____________даги мажлисининг___________-сон баённомасига оид.

Талабгорнинг

Ф.И.О.


Фан доктори илмий

даражасига муносиб


Овоз бериш натижалари




Розиман


Рози эмасман


Изоҳ:

1. Фан доктори илмий даражасига муносиб устунида фан соҳаси кўрсатилади.

2. Бюллетенларга имзо чекилмайди. Овоз бериш натижалари устунида кераксизи ўчириб ташланади.






Низомга

5-ИЛОВА



Ҳисоб комиссияси мажлисининг

БАЁННОМАСИ


                 



(кенгаш шифри)


20___ йил __________________

Сайланган комиссия таркиби


            

(Ф.И.О.)

Комиссия


нинг


(Ф.И.О.)



фанлари доктори илмий даражасини олишга қўйилган

(фан соҳаси)


диссертацияси юзасидан яширин берилган овозларни санаш учун сайланган.


Кенгаш таркиби ____ кишидан иборат этиб тасдиқланган.

Фан доктори илмий даражаси берувчи илмий кенгаш таркибига ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан қўшимча равишда _______ киши киритилган.

Мажлисда кенгаш аъзоларидан _____ киши, шу жумладан, кўриб чиқилаётган диссертация ихтисослиги бўйича _____ нафар фан доктори иштирок этди.

_____ та бюллетень тарқатилди.

_____ та бюллетень тарқатилмай қолди.

Қутичада ______ та бюллетень борлиги аниқланди.


Овоз бериш натижалари:



га


(Ф.И.О.)



фанлари доктори илмий даражасини бериш бўйича

(фан соҳаси)


қуйидагича овоз берилди:

тарафдорлар _____ та;

қаршилар _______ та;

яроқсиз деб топилган бюллетенлар ______ та.

Ҳисоб комиссияси раиси



(Ф.И.О.)

      

Комиссия аъзолари



(Ф.И.О.)


      


       


(Ф.И.О.)

      





Низомга

6-ИЛОВА



Кенгаш аъзоларининг

ҚАЙД ВАРАҚАСИ



ихтисослиги бўйича


(ихтисослик шифри ва номи)



диссертация ҳимояси юзасидан

(Ф.И.О.)


20___ йил _______________даги кенгаш мажлисининг __________-сон баённомасига оид

Ф.И.О.


Илмий даражаси,

кенгашдаги ихтисослик

шифри


Мажлисга

келди (имзо)


Бюллетень

олди (имзо)








Кенгаш илмий котиби



(имзо, Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 апрель, 13-сон, 166-модда


































Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск