Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 5/2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-18-сон "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 02.03.2013 й. Қарори (АВ томонидан 01.04.2013 й. 1986-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.04.2013 й.

N 1986-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

02.03.2013 й.

N 5/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

02.03.2013 й.

N 2013-18


ҚАРОРИ



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Давлат солиқ хизмати тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) ва "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1, 2009-20-сон қарори (рўйхат рақами 1986, 2009 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 351-модда) билан тасдиқланган "Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

     





Қарорга

ИЛОВА



Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли

билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда

уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Савдо картаси - банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминали, инфокиоск (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тўлов-маълумот терминали) ва банкомат орқали нақд ёки нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш учун уларга ўрнатиладиган, амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги транзакцияларни инкассация қилингунга қадар жамлаб борувчи, шу билан бир вақтда стоп-лист рўйхатидаги сўмли банк пластик карточкалари рўйхатини ўзида сақловчи микропроцессорли пластик карта;";

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 2-банднинг олтинчи хатбошисидан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарлари тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини ҳамда объектларда "Ўзкарт" банклараро чакана тўлов тизими шартли белгиси бўлишини таъминлашлари шарт.".


4. Қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини тўхтатган ҳолларда, бир иш кунидан кечиктирмасдан тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини берган тижорат банкларига банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимдан ўзларини чиқариш учун мурожаат қилишлари шарт.

Тижорат банклари бир иш куни ичида тўлов терминали савдо карталаридаги маблағларнинг тўлиқ инкассациясини амалга ошириб, барча маблағларни мижознинг асосий депозит ҳисобварағига ўтказади ҳамда тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимдан чиқаради.

Фаолиятини тўхтатган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини ижарага берган тижорат банкига қайтариши шарт.

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланган тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарининг бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланиш учун берилишига йўл қўйилмайди.

Ўзларига тегишли бўлган (тизимга уланган) тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланиш учун берган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.".


5. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 187-модда



































Время: 0.1618
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск