ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 25.02.2013 й. 18-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 01.04.2013 й. 2146-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.04.2013 й.

N 2146-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.02.2013 й.

N 18


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ-4435-сон "Давлат бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 46-47-сон, 521-модда), 2012 йил 26 декабрдаги ПФ-4491-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 586-модда) фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПҚ-1783-сон "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини капиталлаштириш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 52-сон, 587-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон "Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино- ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2012 йил, 6-сон, 41-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                                 Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини

қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 31-банддаги "Давлат мулк қўмитасининг" деган сўзлар "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 60-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар;

прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига бериладиган маблағлар.".


3. 62-банддаги "республика маркази харажатлари" деган сўзлардан кейин ", молиявий ташкилотлар капиталида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


4. 79-банддаги "Давлат мулк қўмитасини, Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказини, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ва унинг ҳудудий бошқармаларини, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 84-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги харажатлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси харажатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 116-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини сақлаш харажатлари" деган сўзлар "Олий бизнес мактабини сақлаш харажатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 124-банддаги "18 ёшгача боласи бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар" деган сўзлар "14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 200-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"508 "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи маблағлари";".


9. 1-иловадаги 2 004 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи".


10. 2-иловада:


а) 3 111 200 ва 3 111 300 қаторлар номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлов манбаида ушлаб қолинган, жисмоний шахсларнинг дивиденд ва фоизлар кўринишида оладиган даромадларига солинадиган солиқ";

"Тўлов манбаида ушлаб қолинган, жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган даромадига солинадиган солиқ";


б) 3 111 500 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 111 600 "Декларация асосида жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад солиғи";


в) 3 112 107 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар";


г) 3 112 504 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";


д) 3 112 507 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар";


е) 3 112 604 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";


ж) 3 112 607 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар";


з) 3 112 704 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Мактаб таълими жамғармасига ажратмалар";


и) 3 112 707 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратмалар";


к) 3 112 804 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларни (жумладан норезидентларни) жалб этиш йўли билан оммавий томоша тадбирларини ташкил этишдан даромад оладиган корхоналар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар";


л) 3 112 807 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тайёрлов ташкилотлари, брокерлик идоралари (қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолияти билан шуғулланувчилардан ташқари), шунингдек воситачилик (топшириқ) шартномаси асосида воситачилик хизмати кўрсатувчи ташкилотлар томонидан тўланган ягона солиқ тўловидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ажратмалар";


м) 3 331 219 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 331 220 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан олинган субвенциялар";

3 331 221 "Ижтимоий нафақалар учун олинган субвенциялар";

3 331 222 "Ишламайдиган пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар";

3 331 223 "Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар";

3 331 224 "Почта хизматлари учун олинган субвенциялар";

3 331 230 "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан олинган субвенциялар";

3 331 231 "Ишламайдиган пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар";

3 331 232 "Ишловчи пенсионерларга пенсия ва нафақалар учун олинган субвенциялар";

3 331 233 "Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа учун олинган субвенциялар";

3 331 234 "Ишламайдиган фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари учун олинган субвенциялар";

3 331 235 "Ишловчи фуқароларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари учун олинган субвенциялар";

3 331 236 "Ишламайдиган фуқароларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари учун олинган субвенциялар";

3 331 237 "Ишловчи фуқароларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари учун олинган субвенциялар";


н) 3 422 216 ва 3 430 106 қаторлар чиқариб ташлансин;


о) 3 430 112 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона қонунчилигини бузганлик учун жарималар";


п) 3 450 403, 3 450 404 ва 3 450 405 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетига ундириладиган ижара тўловлари";

"Туман ва шаҳарлар бюджетига ундириладиган ижара тўловлари";

"Республика бюджетига ундириладиган ижара тўловлари";


р) 3 450 406 қатор чиқариб ташлансин;


с) 3 450 407 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 408 "Йўқотилган ёки кейинчалик фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келтирилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасига тўловлар";


т) 3 450 505 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"3 450 506 "Ваколатли органлар (божхона органларидан ташқари) томонидан мусодара қилинган хорижий валютани сотишдан тушган тушум";

3 450 507 "Божхона органлари томонидан мусодара қилинган хорижий валютани сотишдан тушган тушум";


у) 3 450 922 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"3 450 923 "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кино ва видео тасвирга олиш учун ариза берувчининг ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат бериш учун тўлов".


11. 4-иловада:


а) 7 011 350, 7 011 354 ва 7 011 359 қаторлардаги "Давлат мулк қўмитасининг" деган сўзлар "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 7 018 518 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 018 519 "Прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига бериладиган маблағлар";

7 018 520 "Прогноздан ортиқча тушган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига бериладиган маблағлар";


в) 7 019 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 019 500 "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар";

7 019 600 "Молиявий ташкилотлар капиталида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар";


г) 7 029 904 қатордаги "Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" деган сўзлар "Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 7 041 130, 7 041 140, 7 041 150 ва 7 041 160 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини сақлаш харажатлари";

"Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармаларини сақлаш харажатлари";

"Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини сақлаш харажатлари";

"Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари";


е) 7 041 170 ва 7 041 180 қаторлар чиқариб ташлансин;


ж) 7 042 940 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 042 950 "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини сақлаш харажатлари";

7 042 960 "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари";


з) 7 046 101 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини сақлаш харажатлари";


и) 7 046 101 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 046 102 "Ўзбекистон Республикасининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг бўлинмаларини сақлаш харажатлари";


к) 7 094 200 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олий бизнес мактаби";


л) 7 096 411, 7 096 412, 7 096 413, 7 096 414 ва 7 096 415 қаторларнинг номи тегишинча қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Биринчи синф ўқувчиларини дарсликлар билан бепул таъминлаш харажатлари";

"Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб ва мактаб-интернатлар тарбияланувчилари бўлган ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш харажатлари";

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш харажатлари";

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ижара тизимини дарсликлар билан бирламчи таъминлаш бўйича харажатлар";

"Бюджет маблағлари ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасаларига дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни етказиб бериш бўйича харажатлар";


м) 7 096 415 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:

"7 096 416 "Умумий ўрта таълим муассасалари учун ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш харажатлари";


н) 7 096 421 ва 7 096 422 қаторларнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижара тўловлари ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликларни харид қилиш харажатлари";

"Ижара тўловлари ҳисобидан умумий ўрта таълим муассасалари учун дарсликларни етказиб бериш бўйича харажатлар";


о) 7 096 422 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 096 423 "Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш харажатлари";

7 096 424 "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни етказиб бериш бўйича харажатлар";

7 096 425 "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни харид қилиш харажатлари";

7 096 426 "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларни етказиб бериш бўйича харажатлар";


п) 7 103 100 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14 ёшгача вояга етмаган болалари бўлган оилаларга ҳар ойлик нафақалар";


р) 7 106 210 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 106 211 "Ишламайдиган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бериладиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари";

7 106 212 "Ишловчи фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бериладиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари";


с) 7 106 320 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:

"7 106 321 "Ишламайдиган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари";

7 106 322 "Ишловчи фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тўловлари".


12. 6-иловадаги 50-бўлимнинг 8-параграфи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи маблағлари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 188-модда
















































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск