ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2013 й. 89-сон "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2013 й.

N 89


"ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ҲАҚИДА


"Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўчириш ишида фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, муҳандис-техник ходимларни, ишчи ва хизматчиларни бу ишга кенг жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашга ва ёнғин пайтида тўғри ҳаракат қилишга ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари тўғрисидаги маълумотларнинг зарур тарзда ҳисобга олиниши ва тизимлаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар аҳоли пунктлари ва объектларда кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этишда ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда, кўнгилли ва идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олишда, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида ёш ёнғин ўчирувчилар дружиналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар уч ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўнгилли ўт ўчирувчилар, ёш ўт ўчирувчилар дружиналари, ўт ўчириш-техника комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 29 июндаги 243-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 178-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 21-модда

























Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск