ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.03.2013 й. 89-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 28 мартдаги

89-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш

ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ ёнғин-техник комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди.


2. Ёнғин-техник комиссиялари (кейинги ўринларда ЁТК деб аталади) ўта муҳим давлат аҳамиятига молик объектларда, йирик ижтимоий-маданий объектларда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига киритилган, портлаш-ёнғинга хавфли муҳитни пайдо қилишга қодир бўлган моддалар ишлатиладиган, ишлаб чиқариладиган, қайта ишлов бериладиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган объектларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) тузилади ва фаолият кўрсатади.


3. ЁТКни тузишдан мақсад ташкилотнинг бошқарув ва муҳандис-техник ходимларини (кейинги ўринларда МТХ деб аталади) ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинга қарши ҳимоя ишларида фаол иштирок этишга жалб қилишдан иборат.


4. ЁТК таркибига ташкилотнинг фаолияти технологик жараёнларни ташкил этиш ва амалга ошириш, электр қурилмаларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш, сув таъминоти тизими, алоқа, ишлаб чиқариш автоматикаси ва ёнғинга қарши автоматик ҳимоя билан боғлиқ бўлган бошқарув ходимлари ва МТХ вакиллари, шунингдек идоравий ёки кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати раҳбарлари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматларининг ёнғин хавфсизлиги мутахассислари, касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари вакиллари киритилади.


5. Ўзининг техник хизматларига эга бўлмаган ташкилотларда ЁТК таркибига ташкилотда шартнома бўйича ишлаётган бошқа ташкилотларнинг мутахассислари киритилиши мумкин.


6. ЁТК раиси лавозимига, қоидага кўра, ташкилотнинг бош муҳандиси, котиб лавозимига эса - ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассиси тайинланади.


7. ЁТК ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан тузилади. Ушбу Низом асосида ташкилотнинг ЁТК тўғрисидаги Низоми ишлаб чиқилади, у ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


8. ЁТК касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органлари, ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати, шунингдек Давлат ёнғин назорати органлари билан доимий алоқада бўлиши керак.


9. ЁТК ўз фаолиятида ёнғин хавфсизлиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатларга, Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмаларига, ушбу Низомга, шунингдек ташкилотнинг ЁТК тўғрисидаги Низомига амал қилади.



II. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


10. Қуйидагилар ЁТКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари, агрегатлар, қурилмалар, лабораториялар, устахоналар, омборлар, базалар ва бошқалардаги ёнғин, портлаш ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган қоида бузилишларини аниқлаш, шунингдек уларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёнғин профилактикаси ишларини ташкил этиш ва амалга оширишга, ёнғин хавфсизлиги бўйича стандартлар, нормалар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, шунингдек Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмалари ва қарорлари бажарилишини назорат қилишда ёнғиндан сақлаш хизматларига кўмаклашиш;

ёнғин хавфсизлиги ва объектнинг ёнғинга қарши ҳимоясини яхшилаш масалалари бўйича рационализаторлик ва ихтирочилик ишларини ташкил этиш;

ишчилар, хизматчилар ва муҳандис-техник ходимлар ўртасида ёнғин хавфсизлиги талабларига ва белгиланган ёнғинга қарши режимга риоя қилиш масалалари бўйича оммавий-тушунтириш ишларини олиб бориш.



III. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


11. Қуйидагилар ЁТКнинг асосий функциялари ҳисобланади:

ташкилотнинг тегишли бўлинмалари вакиллари билан биргаликда ташкилотнинг ишлаб чиқариш, омборхона, маъмурий ва бошқа хизмат хоналари, бинолари, иншоотлари, жиҳозлари, машина ва механизмларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан (ташкилотнинг портлаш-ёнғинга хавфлилик тоифасидан келиб чиққан ҳолда йилига камида 2 - 4 маротаба) ёнғин-техник текширувидан ўтказиш;

ташкилотнинг раҳбарияти, бўлинмалар ва бошқа хизматлар раҳбарлари билан биргаликда ташкилотда ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш, шунингдек режалаштирилган тадбирларни бажаришда ташкилий ёрдам кўрсатиш;

ишлаб чиқариш технологик жараёнларининг портлаш ва ёнғинга хавфлилиги, уларда портлаш ва ёнғинларни келтириб чиқарувчи сабаблар ҳамда уларнинг олдини олиш усуллари тўғрисида иш берувчи номидан ишчиларни хабардор қилиш;

ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномалар (объект бўйича умумий, ташкилотнинг бўлинмалари учун, технологик жараёнлар ва алоҳида иш турлари бўйича), иш жойидаги бирламчи йўриқномалар, ёнғин-техник минимуми тизимида ўқитиш дастурлари лойиҳаларини келишиш;

ташкилот бўлинмаларини ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидалар, нормалар, плакатлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар билан таъминлашни ташкил этиш, шунингдек тегишли ахборотлар стендларини жиҳозлашда уларга услубий ёрдам бериш;

ташкилотда, унинг алоҳида цехларида ва бошқа участкаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича конференциялар, семинарлар ва йиғилишлар ўтказиш;

ташкилотда ёнғинга қарши ташвиқот ва тарғибот ишларини ташкил қилиш, ташкилотнинг цехлари, омборларининг ёнғинга қарши ҳолатининг, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматларининг ёнғинларни ўчиришга тайёргарлигининг жамоатчилик кўрикларини ўтказишни, шунингдек Давлат ёнғин назоратининг ёзма кўрсатмаларида тавсия қилинган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилишини текширишни ташкил этиш;

иш жойларида ишлаб чиқаришнинг портлаш ва ёниш факторларини аниқлаш, ишлаб чиқариш технологик жараёнининг портлаш ва ёнишга хавфлилигини баҳолаш ва таҳлил қилиш;

ташкилотда содир бўлган ёнғин фактларини текширишда қатнашиш. Шунга ўхшаш ҳолатларнинг олдини олиш учун уларнинг сабабларини аниқлаш ва асосли хулосалар тайёрлаш, ушбу Низомга 1-иловадаги шакл бўйича далолатнома тузиш;

ташкилотнинг ишчиларини ёнғин хавфсизлиги бўйича кучга киритилаётган янги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳужжатлардан хабардор қилиш;

ҳужжатларнинг (ташкилот объектларининг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш далолатномалари, ёнғин ҳолатлари бўйича текширувлар далолатномалари, комиссиянинг иш режалари ва протоколлари, иш жойларини ёнғин хавфсизлиги бўйича аттестациядан ўтказиш материаллари ва шу кабиларнинг) сақланишини ташкил этиш.


12. Зарурат бўлганда, ташкилот раҳбари ЁТКга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ҳам ўтказиш вазифасини юклаши мумкин.


13. ЁТК қуйидагиларни:

ёнғин хавфсизлиги бўйича норматив-ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини;

бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан, ёнғинни ўчириш ва ундан хабар бериш автоматик тизимларидан тўғри фойдаланилиши ва уларнинг сақланишини;

ёнғинлар ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек улар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва ўзаро алмашиш тартибига риоя қилинишини;

бўлинмаларда меҳнат муҳофазаси бўйича улар учун йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак бўлган касблар ва ишлар турларига мувофиқ ходимлар учун ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ўз вақтида қайта ишлаб чиқилишини;

тегишли хизматлар томонидан жиҳозлар, машиналар ва механизмларнинг ўз вақтида синовдан ва техник кўрикдан ўтказилишини;

ёнғиндан хабар бериш ва уни ўчириш автоматик тизимлари, тутунга қарши ҳимоя, ташқи ва ички ёнғинга қарши сув қувурлари, ёнғин ҳақида огоҳлантириш тизимлари ишларининг самарадорлигини;

ёнғинга қарши сақлаш мосламалари ва ҳимоя қурилмаларининг ҳолатини;

ёнғинга қарши ўқитиш, билимларни текшириш ва барча турдаги йўл-йўриқлар беришнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини;

ташкилот бўлинмаларида ёнғин хавфсизлиги тадбирларини бажариш учун ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланишини назорат қилади.



IV. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯЛАРИ ИШЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


14. ЁТК ўз ишларини йил чораги ёки ярим йил учун ишлаб чиқиладиган, ташкилот комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган режалар асосида амалга оширади. Комиссиянинг қарорлари протоколлар билан расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан амалда жорий этилади.


15. Фавқулодда вазиятларда ЁТК аъзолари сутканинг исталган вақтида ташкилот раҳбарининг буйруғига асосан, масалаларни ҳал этиш учун жалб этилади.


16. Йирик саноат объектларида, умумобъект ЁТКдан ташқари, цехларнинг ЁТКлари тузилиши мумкин.

Бу ҳолда умумобъект ЁТК цехлар комиссияларининг ишларини назорат қилади ва уларга раҳбарлик қилади, умуман объектнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш масалаларини ҳал қилади ва ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнидаги ёнғиндан хавфли участка ва қурилмаларида ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади.

Ходимлар кам ташкилотларда ЁТК функциялари ушбу ташкилотнинг меҳнат муҳофазаси хизматига юкланиши мумкин.


17. ЁТК Давлат ёнғин назорати ёзма кўрсатмаларида кўзда тутилган тадбирларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

Комиссия фикрига кўра ушбу тадбирларни бекор қилиш ёки ўзгартириш зарур бўлган ҳолларда комиссия ўз таклифларини ташкилот раҳбарига тақдим қилади, у ушбу масалани Давлат ёнғин назорати тегишли органлари билан келишади.


18. ЁТК томонидан бажарилиши белгиланган барча ёнғинга қарши тадбирлар ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги далолатномалар билан расмийлаштирилади, улар ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган муддатларда бажарилади.


19. Комиссия томонидан тавсия этилган ёнғинга қарши тадбирларнинг ташкилот бўлинмаларида бажарилиши устидан кундалик назорат бевосита ташкилотнинг идоравий ёки кўнгилли ёнғин ўчириш хизмати бошлиғига ёхуд ташкилотнинг ёнғин хавфсизлиги учун буйруқ билан белгиланган тартибда тайинланган жавобгар шахсга юкланади.


20. Юкланган вазифаларни виждонан бажарган, ташкилотнинг ёнғинга қарши ҳолатини яхшилаш борасида бевосита ҳисса қўшган ЁТК аъзолари ташкилотда қўлланадиган тартибда, шу жумладан, Давлат ёнғин назорати органи тақдимномасига биноан моддий ва маънавий рағбатлантирилиши мумкин.



V. ЁНҒИН-ТЕХНИК КОМИССИЯЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


21. Юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш доирасида ЁТКлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сутканинг исталган вақтида ташкилотнинг ишлаб чиқариш, хизмат ва маиший биноларини тўсқинликсиз кўздан кечириш, ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар билан танишиш;

ташкилотнинг бўлинмаларида ёнғинга қарши режимни текшириш ҳамда ёнғин хавфсизлиги бўйича мансабдор ва масъул шахсларга аниқланган ёнғинга қарши талаблар бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган далолатномалар тақдим этиш;

бўлинмалар раҳбарларидан ёнғинга қарши ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномаларнинг бузилишлари аниқланганда цехлар, участкалар, иш жойларидаги машиналар, қурилмалардан фойдаланишни тақиқлаш, ишларни тўхтатишни талаб қилиш, бу ҳақда бўлинмалар ва ташкилот раҳбарларини хабардор қилиш;

ташкилот ва бўлинмалар раҳбарлари билан келишган ҳолда ёнғинга қарши ҳолатни текшириш учун тегишли мутахассисларни жалб этиш;

бўлинмалар раҳбарларидан ёнғин хавфсизлиги бўйича материалларни сўраш ва олиш, ёнғинга қарши режимнинг бузилишига йўл қўйган шахслардан ёзма тушунтириш хатларини талаб қилиш;

ташкилот раҳбарига, бўлинмалар раҳбарларига ёнғин хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқдан белгиланган тартибда таниш бўлмаган, ёнғин-техник минимуми тизими бўйича ўқитилмаган ва билимлар текширувидан ўтмаган ёки ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузаётган шахсларни ишдан четлатиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш;

ташкилот раҳбарига ва бўлинмалар раҳбарларига ёнғиндан хавфсиз иш шароитларини яратишда фаоллик кўрсатган алоҳида ходимларни рағбатлантириш, шунингдек ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар тақдим этиш;

ташкилот раҳбари топшириғига биноан, давлат ташкилотларида ва бошқа ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишда ташкилот номидан вакиллик қилиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш.


22. ЁТК ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.







Низомга

1-ИЛОВА


"Тасдиқлайман"

Ташкилот раҳбари

__________________________

20___ йил "___" ____________

Ёнғин-техник комиссиясининг ёнғин

сабабини текшириш бўйича

ДАЛОЛАТНОМАСИ

              

(текширилаётган объектнинг номи)

Комиссия таркиби:

ЁТК раиси:



(лавозими, Ф.И.О.)

ЁТК аъзолари:



(лавозими, Ф.И.О.)

       

        

         

20___ йил "___" _____________да __________________________ манзилида содир бўлган ёнғин сабабини текшириш бўйича ушбу далолатномани туздилар.

      

Текширишда ёнғиннинг содир бўлишига қуйидагилар сабаб бўлгани аниқланди:

             

          

          

(ёнғин содир бўлган объектнинг тўлиқ тавсифи: қаватлар сони, деворлар, бостирмалар материали, чердак ва ертўланинг мавжудлиги; электр, сув ва иссиқлик таъминоти; телефон тармоғи; лифт ва бошқалар; ёнғин пайдо бўлган, оловдан кўп шикастланган жойда электр приборларининг мавжудлиги; мавжуд иситиш приборлари ва сизиб чиқиш жойлари; ёнғинни пайдо қилиши мумкин бўлган олов манбаи тўғрисида мутахассислар хулосаси; оловнинг тарқалиш йўллари ва оловдан зарар кўрган конструкциялар, мебеллар, буюмлар; олов туфайли йўқ бўлган (зарар кўрган) хоналар ва майдонлар сони; тахминий бевосита ва билвосита зарар)

         

      

     

       

                

      

Комиссия қуйидагини ёнғин келиб чиқишининг энг асосий сабаби деб ҳисоблайди:

        

(очиқ олов манбаидан фойдаланиш; электр симларининг авария ҳолатида ишлаши ва бошқалар)

Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузган шахс:

       

(Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, Ташкилотда қабул қилинган ёнғин хавфсизлигини

           

таъминлаш тўғрисидаги Йўриқнома талабларини бузган шахс)

            

(бузилишларнинг аниқ бандлари кўрсатилади)

Комиссия шунга ўхшаш ёнғинлар содир бўлишининг олдини олиш учун қуйидагиларни тавсия қилади:

          

          

       

         

ЁТК раиси:



(Ф.И.О., имзо)

ЁТК аъзолари:



(Ф.И.О., имзо)

        





Низомга

2-ИЛОВА




"Тасдиқлайман"

Ташкилот раҳбари

__________________________

20___ йил "___" ____________

Объект (цех, участка)нинг ёнғинга

қарши ҳолатини текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


нинг

(ташкилот номи)


қуйидаги таркибдаги Ёнғин-техник комиссияси:


Комиссия раиси:



(лавозими, Ф.И.О.)

Комиссия аъзолари:



(лавозими, Ф.И.О.)

        

        

20___ йилнинг ________дан ______________гача бўлган даври мобайнида

    

  

нинг

(текширув ўтказилган ташкилот ёки таркибий бўлинмалар)


ёнғинга қарши ҳолатини текширувдан ўтказди.


Комиссия:

ёнғин хавфсизлиги қоидалари (объект (цех) учун умумий ишлаб чиқилган ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқнома) талабларининг бартараф этиш зарур бўлган қуйидаги бузилишларини аниқлади:

Т/р

Ёнғинга қарши талаблар

бузилишларини бартараф

этиш учун тавсия этилаётган

тадбирлар


Бузилишларни бартараф

этиш муддати ва масъул

бажарувчи


Бузилишларнинг бартараф

этилганлиги ҳақида белги





ЁТК аъзоларининг имзолари: 20__ йил "____" ______________


Ёнғинга қарши талаблар бузилишларини бартараф этишнинг назорат текшируви

Сана

Бажарилмаган ёнғинга

қарши тадбирларнинг

тартиб рақами


Текширувчи

(лавозими, имзоси)


Танишдим

(лавозими, имзоси)





Ёнғинга қарши талабларни бажармаган айбдор шахсларга нисбатан кўрилган чоралар (интизомий амалиёт)

Сана

Интизомий жавобгарликка тортилган

шахснинг лавозими, Ф.И.О.


Ташкилот бўйича буйруқ,

фармойиш рақами




        

         

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 178-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 21-модда








































Время: 0.1439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск