ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.03.2013 й. 89-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 28 мартдаги

89-сон қарорига

2-ИЛОВА


Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини

ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЁХХ деб аталади) ёки идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари мавжудлигидан қатъи назар, ташкилотларда, аҳоли пунктларида ва бошқа ҳудудларда кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, шунингдек кўнгилли ёнғин ўчирувчиларни рўйхатга олиш тартибини белгилайди.


2. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчириш ишларида фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилади.


3. Қуйидагилар кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ташкилотларда, аҳоли пунктларида ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

аҳолига, ташкилотларда ходимларга ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ўргатишда, шунингдек ёнғин содир бўлганда уларнинг ҳаракат қилишига тайёргарликни амалга оширишда иштирок этиш;

ёнғинга қарши тарғиботни амалга ошириш;

ёнғинларни ўчириш, ёнғин зонасида қолган одамларни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини қутқариш.


4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати - фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ташкилотлар, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлаш, ёнғинларни ўчиришда иштирок этиши шакли;


кўнгилли ёнғин ўчирувчи - ёнғинларнинг олдини олиш ва (ёки) ўчириш бўйича ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятида кўнгилли равишда (меҳнат шартномаси тузмасдан) бевосита иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


ДЁХХ маҳаллий органи - туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), бевосита ёнғин хавфсизлиги бошқармасига бўйсунувчи объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), туманлар (шаҳарлар) ва объектларни муҳофаза қилиш бўйича ДЁХХнинг ҳарбийлаштирилган ва профессионал отрядлари (қисмлари);


кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинаси - ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситаларидан фойдаланмаган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси;


кўнгилли ёнғиндан сақлаш командаси - ўз фаолиятини ёнғинни ўчириш техникасидан ва транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг бўлинмаси.


5. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружиналари (кейинги ўринларда дружиналар деб аталади) ва (ёки) кўнгилли ёнғиндан сақлаш командалари (кейинги ўринларда командалар деб аталади) тарзида ихтиёрий асосда ташкил этилади ҳамда тегишли маъмурий-ҳудудий бирликнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимига киради.


6. Аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари уларнинг зарурлигига ҳамда ДЁХХ бўлинмаларидан узоқ масофада жойлашганлигига қараб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қарорлари асосида ташкил этилади.


7. Ташкилотлар ёки объектларнинг (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари (15 нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд бўлганда) уларнинг раҳбарлари ташаббусига кўра ташкил этилади.


8. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ёнғинларни ўчиришга тайёрлиги ҳолатини, шунингдек ёнғинларнинг олдини олишга доир ишларнинг бажарилиши устидан назоратни ДЁХХ амалга оширади.


9. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ташкил этилган ташкилотлар ва аҳоли пунктларида ДЁХХ томонидан ўтказиладиган ёнғин-тактик ўқув машғулотларига мажбурий тартибда жалб этиладилар. ДЁХХнинг ёнғин-тактик ўқув машғулотлари якунларига кўра кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ва кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг тайёрлиги ҳолатига баҳо берилади.



II. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ХИЗМАТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


10. Аҳоли пунктларида кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раисининг қарорига кўра, ташкилотларда эса - ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.


11. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг сони, уларнинг тузилмаси, командалар ва дружиналарнинг сон таркиби (камида 4 киши) ДЁХХ маҳаллий органининг раҳбари билан келишилган ҳолда, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг раиси, ташкилотнинг раҳбари томонидан белгиланади.


12. Кейинчалик ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш ёки уларни қайта рўйхатдан ўтказиш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) кўнгилли ёнғиндан сақлаш бўлинмаси ташкил этилганлиги, қайта ташкил этилганлиги ва тугатилганлиги ҳақида 10 кун мобайнида ушбу аҳоли пункти (ташкилот)нинг чиқиш ҳудудида жойлашган ДЁХХ маҳаллий органини хабардор қилади.


13. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.


14. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасини ходимлар билан таъминлаш, ушбу Низомнинг III бўлимига мувофиқ амалга оширилади.


15. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси бошлиғи томонидан ДЁХХ маҳаллий органи ёрдамида қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:

лавозим йўриқномалари;

кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати аъзоларининг навбатчилик жадвали;

аҳоли пунктида (ташкилотда) жойлашган жамоат ва турар жой бинолари, шунингдек сув манбалари ва йўлларнинг схемалари ва планлари;

аҳоли пунктларида (ташкилотларда) ёнғинга қарши профилактик тадбирларни амалга ошириш, шунингдек аҳолини ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларига ўқитиш жадваллари;

ёнғин ўчириш техникалари ва алоқа воситаларининг рўйхати, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби (командалар тузилганда);

кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг келгуси тайёргарликдан ўтиш жадваллари;

ёнғинларни ўчириш, тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ва манфаатдор хизматларнинг ҳамкорлиги бўйича ҳаракатларини дастлабки режалаштириш ҳужжатлари;

ҳар бир команда учун жанговар бўлинма табели;

ёнғин содир бўлганда кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг тўпланиш тартиби ёки уларнинг шайлигини текшириш ва уларни ёнғин жойига етказиш усули.

Санаб ўтилган ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этишни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, қонун ҳужжатлари, шу жумладан, ДЁХХ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилади.


16. Навбатчилик ташкил этиш учун команда (дружина)лар ташкилотларда ишчи сменалар сони бўйича ва аҳоли пунктларида камида тўртта навбатчи сменаларга бўлинади.


17. Команда (дружина)лар навбатчи сменаларига энг яхши тайёрланган кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафидан танланган катта ёнғин ўчирувчилар раҳбарлик қилади.


18. Командалар қуйидаги разрядларга бўлиниши мумкин:

биринчи - махсус бино (хона)да навбатчи смена (жанговар бўлинма) таркибида кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг кеча-кундуз навбатчилиги;

иккинчи - диспетчер ва (ёки) ёнғин ўчириш транспорт воситаси ҳайдовчисининг кеча-кундуз навбатчилиги ҳамда навбатчи смена (жанговар бўлинма) таркибидаги бошқа кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг ишлаш (ўқиш) ёки яшаш жойида бўлиши;

учинчи - диспетчернинг кеча-кундуз навбатчилиги ва навбатчи смена (жанговар бўлинма) таркибидаги бошқа барча кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг ишлаш (ўқиш) ёки яшаш жойида бўлиши.


19. Иккинчи ва учинчи разряд командалари, диспетчер ва навбатчи смена (жанговар бўлинма) ўртасида аниқ ташкил этилган алоқа ва хабар бериш тизими (телефон (уяли) алоқаси, рация ёки бошқалар) мавжуд бўлганда, шунингдек навбатчи сменанинг йиғилиш (чақирув) жойига 8 дақиқадан ошмаган вақт ичида етиб келиш имкони бўлган тақдирда ташкил этилиши мумкин.


20. Дружиналарнинг ишини ташкил этиш тартиби унинг раҳбари томонидан ДЁХХ маҳаллий органи бошлиғи билан келишилган ҳолда, муайян объект ёки аҳоли пункти учун ишлаб чиқилган ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари амалга оширилишини назарда тутиб белгиланади.


21. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ташкилотлар) қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритиш учун кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасига зарур биноларни (хоналарни) бепул тақдим этади.


22. Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларида кўнгилли ёнғин ўчирувчилар томонидан навбатчиликни ўташ, шунингдек ёнғинларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказиш ҳақиқий вақтини ҳисобга олиш кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.



III. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ХИЗМАТИ

БЎЛИНМАЛАРИНИ ХОДИМЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


23. Кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафига ўзининг ишчанлик ва ахлоқий хислатлари, шунингдек соғлиғи бўйича ёнғинларни ўчириш ва (ёки) уларнинг олдини олиш билан боғлиқ вазифаларни бажаришга қодир бўлган 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўнгилли равишда якка тартибда қабул қилинади.


24. Аҳоли пунктининг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари учун кўнгилли ёнғин ўчирувчилари сафига танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаб олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, ташкилотнинг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари учун кўнгилли ёнғин ўчирувчилари сафига танлаб олиш эса - тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


25. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари аҳоли пунктининг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғин ўчирувчилари сафига танлаб олишда қатнашиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси номига ёзма ариза берадилар. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари объектнинг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғин ўчирувчилари сафига танлаб олишда қатнашиш учун ташкилот раҳбари номига ёзма ариза берадилар. Аризага паспорт, маълумоти ҳақидаги диплом нусхалари, соғлиғининг ҳолати тўғрисида маълумотнома илова қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини аҳоли пункти кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари кўнгилли ёнғин ўчирувчилари сафига танлаб олишда ушбу талабгорнинг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати ташкил қилинаётган аҳоли пунктида доимий яшаш ва ишлаш жойи мавжудлиги, шунингдек мазкур Низомнинг 23-банди талаблари мажбурий шарт ҳисобланади.


26. Танлаб олиш якунига кўра ариза берилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) Ўзбекистон Республикаси фуқаросини кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафига қабул қилиш ҳақида ёки уни кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафига қабул қилишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.


27. Кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мазкур Низомнинг IV бўлимида назарда тутилган тартибда, ДЁХХ томонидан белгиланадиган малака талабларига асосан дастлабки тайёргарликдан ўтадилар.


28. Дастлабки (кейинги) тайёргарликдан ўтиш натижаларига кўра ДЁХХ маҳаллий органи томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига (ташкилот маъмуриятига) 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома тақдим этилади.


29. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасининг бошлиғи ДЁХХ маҳаллий органи раҳбари билан келишган ҳолда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг раиси, ташкилот раҳбари томонидан, ёнғиндан сақлаш хизматида камида беш йил иш стажига эга бўлган шахслардан тайинланади.


30. Кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сафига қабул қилинган ва дастлабки (кейинги) тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Аҳоли пунктининг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятида иштирок этувчи кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг реестрида (2-иловага мувофиқ шакл бўйича) ёки Ташкилотнинг кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари фаолиятида иштирок этувчи кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг реестрида (3-иловага мувофиқ шакл бўйича) рўйхатга олинади.

Рўйхатга олиш тартиб рақами реестр бўйича тўрт хонали сондан ва рўйхатга олинган йилдан иборат бўлиши лозим (масалан - 0001-13).


31. Кўнгилли ёнғин ўчирувчилар Реестрини юритиш ва сақлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) томонидан олиб борилади.


32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) томонидан ҳар йили ДЁХХ маҳаллий органига рўйхатга олинган кўнгилли ёнғин ўчирувчилар сони ҳақида маълумотлар тақдим этилади.


33. Рўйхатга олинган кўнгилли ёнғин ўчирувчиларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) томонидан 4-иловага мувофиқ шакл бўйича кўнгилли ёнғин ўчирувчи карточкаси 5 йил муддатга берилади. Карточканинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, кўнгилли ёнғин ўчирувчининг кейинги тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлса, кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказган ҳолда карточка янгисига алмаштирилиши мумкин.


34. Ўзбекистон Республикаси фуқаросини кўнгилли ёнғин ўчирувчилар рўйхатидан чиқаришга қуйидагилар асос бўлади:

шахсий аризаси;

кўнгилли ёнғин ўчирувчилар учун белгиланган малака талабларига нолойиқлиги;

ёнғиндан сақлаш хизматида ишлашга имкон бермайдиган саломатлик аҳволи;

белгиланган талабларни мунтазам равишда бажармаслик, шунингдек ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси фаолиятида иштирок этишдан ўзини четга олиш;

кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматида бўлишига зид хатти-ҳаракатларни содир этганлик.



IV. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИЛАРНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


35. Кўнгилли ёнғин ўчирувчини дастлабки (кейинги) тайёргарликдан ўтказиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) аризаларига кўра ДЁХХ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ кўнгилли ёнғин ўчирувчи учун белгиланган ҳажмда ДЁХХ бўлинмалари базасида бепул амалга оширилади.


36. Кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг кейинги тайёргарлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ташкилотлар раҳбарлари) томонидан ДЁХХ маҳаллий органи раҳбари билан келишиб, ДЁХХ ходимларини (хизматчиларини) жалб қилган ҳолда ташкил этилади ва амалга оширилади.


37. Кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг кейинги тайёргарликдан ўтиш дастури ДЁХХ маҳаллий органи раҳбари билан келишилган ҳолда ёнғиндан сақлаш хизмати бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) томонидан тасдиқланади.


38. Дастлабки тайёргарликдан ўтмаган шахслар мустақил ишлашга қўйилмайди.



V. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИЛАРНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


39. Кўнгилли ёнғин ўчирувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик (ташкилотнинг) ҳудудида ДЁХХ маҳаллий органи билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида иштирок этиш;

ёнғинлар тарқалган (тарқалиши эҳтимоли бўлган) ва уларни пайдо қиладиган жойларга кириб бориш;

портлаш ёки ёнғинга олиб келадиган ёнғиндан хавфли ва шунга ўхшаш ишларнинг ташкилот маъмурияти ёки ДЁХХ маҳаллий органи томонидан кўриб чиқилгунга қадар олиб борилишини тақиқлаш.


40. Кўнгилли ёнғин ўчирувчилар қуйидагиларга мажбур:

ДЁХХ томонидан тасдиқланган, кўнгилли ёнғин ўчирувчиларни дастлабки тайёргарликдан ўтказиш дастурида назарда тутилган ҳажмда зарур ёнғин-техник билимларга эга бўлиш;

ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва таъминлашда иштирок этиш;

ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, шунингдек портлаш ёки ёнғинга олиб келадиган ёнғиндан хавфли ва бошқа ишларнинг олиб борилиши ҳолатлари аниқланганда, улар тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, ташкилот маъмуриятига, шунингдек ДЁХХ маҳаллий органларига хабар бериш;

кўнгилли ёнғин ўчирувчиларга қўйиладиган талабларни бажариш;

ёнғиндан сақлаш хизмати фаолиятида иштирок этиш;

тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларида навбатчиликни амалга ошириш;

кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларида навбатчилик қилишнинг белгиланган тартибига, тартиб-интизомга ва меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиш;

ёнғиндан сақлаш хизмати мулкини асраб-авайлаш, ёнғин-техник воситалари ва жиҳозларини соз ҳолатда сақлаш.


41. Сабабли таваккалчилик доирасида ҳаракат қилган, ёнғин ўчиришда қатнашган кўнгилли ёнғин ўчирувчилар етказилган зарарнинг ўрнини қоплашдан озод қилинади.



VI. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ

ХИЗМАТИНИНГ МОЛИЯВИЙ ВА МОДДИЙ-ТАЪМИНОТИ,

КЎНГИЛЛИ ЁНҒИН ЎЧИРУВЧИЛАРНИ МАЪНАВИЙ

РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ


42. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг (дружиналар, командаларнинг) молиявий ва моддий-техникавий таъминоти ушбу бўлинмалар (дружиналар, командалар) тузилган ташкилотлар маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобига амалга оширилади.


43. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматини моддий рағбатлантириш раҳбарлар таркиби ва асосий техник ходимларнинг (диспетчерлар, ҳайдовчилар, механик-моторчиларнинг) меҳнатига тўлиқ ёки қисман ҳақ тўлаш тамойилларида амалга оширилиши мумкин. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматининг қолган аъзолари фаолияти ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ ишларни бажариш ёки ёнғин депосида навбатчилик вақтидаги меҳнатига вақтбай ҳақ тўлаш билан рағбатлантирилиши мумкин.


44. Ёнғинларни ўчиришда бевосита иштирок этадиган кўнгилли ёнғин ўчирувчилар, қоидага кўра, кийиб юриш муддати ДЁХХ учун мўлжалланган махсус кийим-бош ва аслаҳалар билан таъминланадилар.


45. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (ташкилотлар) кўнгилли ёнғин ўчирувчилар учун ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари формасидан фарқланадиган ягона кийим-кечак формасини белгилаши мумкин.

46. Кўнгилли ёнғин ўчирувчиларга компенсация тўлаш ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ўз маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг эҳсонлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


47. Кўнгилли ёнғин ўчирувчиларни маънавий рағбатлантириш мукофотлар, тақдирлаш белгилари ва жамоат миннатдорчилиги тарзида, шу жумладан, ДЁХХнинг тақдимномасига кўра амалга оширилиши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Кўнгилли ёнғин ўчирувчининг



тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисида


(дастлабки (кейинги)


МАЪЛУМОТНОМА

Ушбу орқали,


базасида,


(ДЁХХ органининг номи)


        

қиш бошланган ва тугаган сана)

Кўнгилли ёнғин ўчирувчи



(Ф.И.О., туғилган санаси)

            

(паспорт серияси, тартиб рақами)

кўнгилли ёнғин ўчирувчиларни


тайёрлаш дастури бўйича


дастлабки (кейинги)


            

(кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бошлиғи, кўнгилли ёнғин ўчириш командасининг

        

катта ёнғин ўчирувчиси, (команда, дружина) кўнгилли ёнғин ўчирувчиси,

          

кўнгилли ёнғин ўчириш командасининг ҳайдовчи-моторчиси, кўнгилли ёнғин ўчириш

       

командасининг диспетчери ва бошқалар)

лавозимига дастлабки (кейинги) тайёргарликдан ўтганлиги тасдиқланади.


тайёргарлик дастурини


бошланғич (кейинги)


/қониқарли, қониқарсиз/ (керагини ёзинг)

баҳога ўзлаштирди.

Мустақил ишлашга



/қўйилади, қўйилмайди/ (керагини ёзинг)

ДЁХХ маҳаллий органининг номи


раҳбарнинг Ф.И.О.



(имзо, сана)

                                               муҳр






Низомга

2-ИЛОВА



Аҳоли пунктининг кўнгилли ёнғиндан сақлаш

хизмати бўлинмалари фаолиятида иштирок

этувчи кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг

РЕЕСТРИ

           

(маъмурий-ҳудудий бирлик, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи номи)

      

Т/р


Кўнгилли ёнғин

ўчирувчининг

Ф.И.О.


Шахсини

тасдиқловчи

асосий

ҳужжат


Яшаш (рўйхатга

олинган) жойи,

телефон рақами


Асосий иш жойи

объектининг номи,

манзили, лавозими,

телефон рақами


Реестрга

киритиш

санаси ва

асоси


Реестрдан

чиқариш

санаси

ва асоси


Реестрни

юритиш учун

масъул шахснинг

Ф.И.О. ва имзоси


1

2


3

4

5

6

7

8








   





Низомга

3-ИЛОВА



Ташкилотнинг кўнгилли ёнғиндан сақлаш

хизмати бўлинмалари фаолиятида иштирок

этувчи кўнгилли ёнғин ўчирувчилари

РЕЕСТРИ

        

(объект, ташкилот номи)

Т/р

Кўнгилли ёнғин

ўчирувчининг

Ф.И.О.


Шахсини

тасдиқловчи

асосий

ҳужжат


Яшаш (рўйхатга

олинган) жойи,

телефон рақами


Реестрга

киритиш

санаси ва

асоси


Реестрдан

чиқариш

санаси ва

асоси


Реестрни

юритиш учун

масъул шахснинг

Ф.И.О. ва имзоси


1

2


3

4

5

6

7







   





Низомга

4-ИЛОВА



Кўнгилли ёнғин ўчирувчи карточкаси шаклининг

НАМУНАСИ

























Кўнгилли ёнғин ўчирувчи

карточкаси

Рўйхатга олиш рақами  0001-10




















































(вилоят, шаҳар (туман) номи)


















































(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот, объект) номи)


















































(кўнгилли ёнғин ўчирувчининг лавозими)


сурат






































(кўнгилли ёнғин ўчирувчининг Ф.И.О.)











































































(Ташкилот, объект, фуқароларнинг


(имзо)



ўзини ўзи бошқариш органи ваколатли










шахсининг Ф.И.О.)


М.Ў.














































Берилган вақти








































Амал қилиш муддати










гача























































             

Изоҳ: карточка икки томонлама ламинацияланиши лозим.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 178-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 21-модда









































Время: 0.1612
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск