ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.03.2013 й. 89-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 28 мартдаги

89-сон қарорига

4-ИЛОВА


Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш

хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддасига мувофиқ идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш, уларнинг ёнғинларни ўчиришга тайёрлиги ҳолатини, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш ишлари амалга оширилишини назорат қилиш учун идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг сони, жойлаштирилиши, жиҳозланганлиги, комплектланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур ахборотларни ҳисобга олиш ва тизимлаштириш мақсадида амалга оширилади.


3. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда ДЁХХ деб аталади) ушбу Низом билан белгиланган тегишли органлари амалга оширади.


4. Ушбу Низомда фойдаланиладиган тушунчалар ва таърифлар:


ҳисоб рўйхатидан ўтказиш - реестрда идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари тўғрисидаги тегишли маълумотларни расмий қайд этиш;


идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати - идоравий ёнғин назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, идоравий мансуб объектларда ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар содир бўлганда одамлар ва мол-мулкни қутқариш, ёнғинларни ўчиришни ташкил этиш ва амалга ошириш учун тегишли ташкилотларнинг мулкдорлари қарори бўйича ташкил этиладиган бошқарув органлари ва бўлинмалар мажмуи;


кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати - фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ташкилотларда, аҳоли пунктлари ва бошқа ҳудудларда ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини таъминлашда, ёнғинларни ўчиришда иштирок этиш шакли;


ДЁХХнинг ҳудудий органи - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг, объектнинг ёнғин хавфсизлиги бошқармалари;


ДЁХХнинг маҳаллий органи - туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), бевосита ёнғин хавфсизлиги бошқармаларига бўйсунувчи объектларнинг ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари), туманлар (шаҳарлар) ва объектларни қўриқлаш бўйича ДЁХХнинг ҳарбийлаштирилган ва касбий отрядлари (қисмлари).


5. Ташкилотларда ва аҳоли пунктларида ташкил этилган идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари ҳисоб рўйхатидан ўтиши шарт.


6. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган материаллар беш йил мобайнида сақланади, сақлаш муддати ўтгач, улар идоравий архивга топширилади.



II. ИДОРАВИЙ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ХИЗМАТИ

БЎЛИНМАЛАРИНИ ҲИСОБ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


7. Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органи, шунингдек бошқа ташкилотлар ДЁХХнинг ҳудудий органига уларнинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, жумладан қуйидаги маълумотлар илова қилинган аризани тақдим этадилар:

ДЁХХ, давлат ва хўжалик бошқаруви органи, шунингдек объектларда ариза берувчи идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасини ташкил этмоқчи бўлган бошқа ташкилотлар билан келишилган Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси тўғрисидаги низомнинг нусхаси;

идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган шахсий таркиб ва ёнғинни ўчириш техникаси сонининг ҳисоб-китоби;

идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасининг жойлашиши ва сони, шунингдек ўзининг ва (ёки) ижарага олинадиган моддий-техника базаси тўғрисида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотлар;

идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаси раҳбарлари ва мутахассисларининг малакаси тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотлар.


8. Ариза ДЁХХнинг ҳудудий органида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинган ҳисобланади ва у 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.


9. ДЁХХнинг ҳудудий органи, ушбу Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, ариза берувчига ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этишга ҳақлидир.


10. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ёзма шаклда, икки нусхада расмийлаштирилади, улардан биттаси ариза берувчига юборилади.


11. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни олган ариза берувчи, аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин, ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


12. ДЁХХнинг ҳудудий органи томонидан ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тегишли маълумотлар 3-иловага мувофиқ шакл бўйича идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш реестрига киритилади.


13. Ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.



III. КЎНГИЛЛИ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ ХИЗМАТИ

БЎЛИНМАЛАРИНИ ҲИСОБ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРНИНГ РЕЕСТРИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


14. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи (ташкилот маъмурияти) ДЁХХнинг маҳаллий органига уларнинг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот илова қилинган аризани тақдим этади.

Ахборотда:

кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бошлиғи лавозимига номзод ва унинг малакаси;

кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмасининг тури (дружина, команда);

команданинг разряди (командалар ташкил этилган тақдирда);

командалар ва (ёки) дружиналарнинг сони таркиби;

кўнгилли ёнғин ўчирувчиларнинг дастлабки (кейинги) тайёрланганлиги;

ўзининг ва (ёки) ижарага олинадиган моддий-техника базаси, командалар ташкил этилганда эса - бино (хона), ёнғинни ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар, анжомлар, алоқа воситалари ва жанговар кийим мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ахборот ҳар йили ДЁХХнинг маҳаллий органларига тақдим этилади.


15. Ариза ДЁХХнинг тегишли маҳаллий органида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинган ҳисобланади ва у 15 иш куни мобайнида кўриб чиқилиши керак.


16. ДЁХХнинг маҳаллий органи ушбу Низомнинг 14-банди талабларига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда ариза берувчига ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этишга ҳақлидир.


17. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор ёзма шаклда, икки нусхада расмийлаштирилади, улардан биттаси ариза берувчига юборилади.


18. Ҳисоб рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорни олган ариза берувчи, аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан кейин, ҳисоб рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


19. Ҳисоб рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин ДЁХХнинг маҳаллий органи томонидан маълумотлар 4-иловага мувофиқ шакл бўйича кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш реестрига киритилади.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚИСМ


20. Давлат, хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари тугатилган тақдирда, шунингдек уларнинг сони, жойлаштирилиши, жиҳозланганлиги, комплектланганлиги тўғрисидаги ҳамда улар ҳақидаги бошқа маълумотлар ўзгарганда ўн кун муддатда ДЁХХнинг тегишли органларига ўзгарган маълумотларни тақдим этишлари шарт.


21. ДЁХХнинг тегишли органи тақдим этилган ўзгартиришларни ўзгартирилган маълумотлар олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида реестрга киритади.


22. Рўйхатдан ўтказилган идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинади ва ДЁХХнинг тегишли ҳудудий органларида сақланади, улар тўғрисидаги тизимлаштирилган маълумотлар ДЁХХнинг юқори органига берилади.


23. Реестрдаги маълумотлар улар билан манфаатдор шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади ва уларнинг ёзма сўрови бўйича реестрдан кўчирма тарзида бепул берилади.


24. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларининг ҳисоб рўйхатидан ўтказиш реестрлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган, гербли муҳр босилган ва ДЁХХнинг тегишли органи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.


25. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказишнинг тўлиқлиги ва амалга оширишнинг тўғрилиги, шунингдек маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилганлиги ва ишончлилиги учун ушбу Низомнинг 7, 12, 14 ва 19-бандларида кўрсатилган тегишли органлар ва ташкилотлар жавоб берадилар.


26. Идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмаларини ташкил этган ваколатли органлар (ташкилотлар) уларнинг ҳисоб рўйхатидан ўтказилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати

бўлинмасининг жойлаштирилиши ва сони,

шунингдек ўзининг ва (ёки) ижарага олинадиган

моддий-техника базаси тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Ташкилотнинг номи


Бўлинманинг жойлашган жойи (юридик манзили)


Т/р


Моддий-техник база


Номи


Сони


Ўзиники/ижарага

олингани


Ишлаб чиқарилган

(қурилган) йили


Изоҳ


1.

Бино (депо)нинг тури







2.

Ёнғинни ўчириш техникаси














3.

Ёнғинни ўчиришнинг техник анжомлари














4.

Алоқа воситалари







5.

Ёнғин ўчирувчининг махсус кийими







Идора раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


Изоҳ: ёнғинни ўчириш техникаси ва ёнғинни ўчиришнинг техник анжомлари сони ҳисобдаги ёнғин ўчирувчилар сонига мувофиқ бўлиши керак.






Низомга

2-ИЛОВА



Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари

раҳбарлари ва мутахассисларининг малакаси тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Ташкилотнинг номи


Бўлинманинг жойлашган жойи (юридик манзили)


Т/р

Фамилияси, исми,

отасининг исми


Раҳбар ва

мутахассислар-

нинг лавозими


Маълумоти (қачон ва

қайси таълим муассасасини

тамомлаган, мутахассислиги)


Мутахассислиги

бўйича иш стажи


Дастлабки

(кейинги)

тайёргарлиги

тўғрисида

маълумотлар


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7














Ташкилот раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА



Идоравий ёнғиндан сақлаш хизмати (ИЁСХ)

бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш

РЕЕСТРИ

Т/р


Идора-

нинг

номи


Юридик

шахснинг

ташкилий-

ҳуқуқий

шакли, номи,

раҳбарнинг

Ф.И.О.


ИЁСХ

бўлинма-

сининг

ҳудудий

жойла-

шуви

(манзили,

телефони)


ИЁСХ

бўлин-

маси

раҳба-

рининг

Ф.И.О.,

телефони


ИЁСХ

бўлин-

маси

ходим-

лари-

нинг

сони


Бино,

хонанинг

тури

(намуна-

вий депо,

мослаш-

тирилган

бино)


Ёнғинни

ўчириш

техника-

сининг

номи,

тури,

чиқарил-

ган йили,

техник

ҳолати


Реестрда

рўйхат-

дан

ўтказиш

санаси

ва асоси


Реестрдан

чиқариш

санаси

ва асоси


Изоҳ

(кири-

тилган ўзгарти-

ришлар ва

қўшимчалар

тўғрисидаги

маълумот-

лар)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





















ДЁХХ органининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизмати (КЁСХ)

бўлинмаларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш

РЕЕСТРИ

Т/р

Ташкилот,

фуқаролар-

нинг ўзини

ўзи бошқариш

органи номи,

раҳбарнинг

Ф.И.О.


Идо-

равий

ман-

суб-

лиги


КЁСХ

бўлин-

масининг

ҳудудий

жойла-

шуви

(манзили,

телефони)


КЁСХ

бўлин-

маси

раҳбари-

нинг

Ф.И.О.,

телефони


КЁСХ

бўлин-

маси

тури

(дру-

жина,

коман-

да)


Кўнгил-

ли ёнғин

ўчирув-

чилар

сони


Бино,

хонанинг

тури (наму-

навий депо,

мослаш-

тирилган

бино)


Ёнғинни

ўчириш

техникаси-

нинг номи,

тури,

чиқарилган

йили, техник

ҳолати


Реестрда

рўйхат-

дан

ўтказиш

санаси

ва асоси


Реестр-

дан

чиқариш

санаси ва

асоси


Изоҳ

(кири-

тилган

ўзгарти-

ришлар ва

қўшим-

чалар

тўғриси-

даги

маълу-

мотлар)


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12























ДЁХХ органининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 178-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 3-сон, 21-модда




























Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск