ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасида жамоат ташкилотлари ва жамғармалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2013 й. 92-сон "Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2013 й.

N 92



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ

ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

ОЛИМПИАДАЧИЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш назарда тутилганлиги, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг мақсадлари ва унинг даромадларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси томонидан Жамғармани нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, унинг устави тасдиқланганлиги ва Жамғарма Васийлик кенгашининг таркиби сайланганлиги, Васийлик кенгаши томонидан 2013 йил 25 мартдаги мажлисда (1-сон баённома) Жамғарманинг тузилмаси маъқулланганлиги ва унинг бошқарув органлари шакллантирилганлиги;

Жамғарманинг дастлабки маблағларини шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 мартдаги 98-ф-сон фармойишига мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси икки ҳафта муддатда Жамғармани давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 2 апрелдаги

92-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси

ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини

қўллаб-қувватлаш жамғармасининг

ТУЗИЛМАСИ









Васийлик кенгаши


Тафтиш комиссияси










































Бошқарув



























































Ижро этувчи директор











































































Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши мониторингини олиб бориш бўлими

3 нафар

Бухгалтерия

2 нафар


Юрисконсульт

1 нафар




Ижро этувчи аппарат ходимларининг штатдаги чекланган сони - 7 нафар.


Изоҳ: васийлик кенгаши Жамғарманинг тузилмасига ва ходимларнинг штатдаги сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 8 апрель, 14-сон, 181-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 4-сон, 23-модда


































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск