ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.1996 й. ПФ-1500-сон "Республикада банк аудити тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
24.07.1996 й.
N ПФ-1500
РЕСПУБЛИКАДА БАНК АУДИТИ
ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш, банкларни аудиторлик текширишлар сифати ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги холисона таҳлил этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Тижорат банклари уюшмасининг куйидаги таклифлари кабул килинсин;
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки:
Ўзбекистон Республикаси банк тизимига кирувчи банклар аудитни ўтказиш борасидаги ишларни мувофиклаштиради;
банк аудитини ўтказиш хусусида мамлакатимиз ва чет эл aудиторлик фирмалари билан тузиладиган шартномалар б?йича aуюртмачи сифатида чиқишга хақли;
республика худудида иш юритувчи аудиторлик фирмалари ва aудиторларга банкларда аудиторлик текширишларини ўтказиш ҳуқуқи учун тегишли сертификатлар ҳамда малака сертификатларини беради.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қуйидагилар тавсия этилсин:
банк аудитини амалга оширишга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг талаблари тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
банк аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган аудиторлик фeрмаларининг рўйхатини белгиланган тартибда мунтазам суратда матбуотда эълон қилиб туриш;
банк аудитини ўтказиш учун ўз маблағлари ҳисобидан ҳaқ тўлаш.
3. Aдлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг конунчилигига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1996 й, 7-сон, 94-модда