ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.1997 й. 409-сон "Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.1997 й.

N 409


ЎҚИТУВЧИЛАР ВА ЎҚУВЧИЛАР ТУРМУШИ

МОДДИЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Халқ таълими муассасалари педагог ходимларининг моддий шароитларини яхшилаш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, етим болаларни ҳамда кам таъминланган оилаларнинг болаларини моддий таъминлаш ва биринчи синф ўқувчиларини зарур ўқув қуроллари билан таъминлашда давлат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб бевосита ўқув-тарбия жараёнлари билан боғлиқ раҳбар ходимларнинг, жисмоний ёки ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув-тарбия синфлари (гуруҳлари)даги алоҳида иш шароитлари учун педагог ходимлар, руҳшунослар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ставкалари ва ойлик лавозим маошларига қўшимча ҳақ 2 баравар оширилсин.


3. 1997 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳафталик ўқув соатларини 30 соатдан 25 соатгача камайтириш ҳисобига болалар уйлари ва барча турдаги интернатлар тарбиячиларининг иш ҳақлари ўртача 1,2 баравар оширилсин.


4. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига, шунингдек, барча турдаги мактаб-интернатларда, ўрта ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқиётган етим болаларга, ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган болаларга улар ишга жойлашиш чоғида кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар, шунингдек, дастлабки харажатлар учун Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда ёрдам пули берилсин.

Меҳрибонлик уйлари, мактаб-интернатлар ва ҳунар-техника ўқув юртлари раҳбарларига етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган, тўла давлат таъминотида бўлган болаларга, улар муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилган ҳолларда, шунингдек, никоҳдан ўтганда, уларнинг хоҳишига кўра, Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда пул компенсацияси бериш ва ушбу суммани кийим-бош, оёқ кийим ва жиҳозлар ўрнига республика Халқ банки муассасаларига битирувчи номига омонат сифатида ўтказиш қуқуқи берилсин.

Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда етим болаларга ва ота-оналарининг қаровисиз қолган болаларга бир йўла ёрдам пули ва жиҳозлар бериш тартибини, улардан мақсадли фойдаланишни таъминлашни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Халқ таълими вазирлиги:

а) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни ҳар йили:

биринчи синф ўқувчилари ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган ногирон болалар учун бериладиган ўқув қуроллари тўплами;

мактаблардаги барча 1 - 11-синфлар ўқувчиларининг 15 фоизидан кўп бўлмаган кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларни замонавий ягона мактаб формаси тўпламлари;

б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 1-синфга қабул қилинадидиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами билан бепул таъминлаш жорий қилинсин.

5-1. 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун махсус ўқув қуроллари тўплами рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5-2. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўқув қуроллари рўйхати ва сонини тасдиқлаш ваколати Халқ таълими вазирлигига берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги биринчи синф ўқувчилари учун ўқув қуроллари ва мактаб ўқувчилари учун қишки кийим-бош тўпламлари марказлаштирилган тартибда харид қилинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратсин.


8. Ўз қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар ушбу қарорнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 августдаги

409-сон қарорига

ИЛОВА


2022/2023 ўқув йилида 1-синфга қабул қилинадиган

кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун

махсус ўқув қуроллари тўплами

РЎЙХАТИ

Т/р

Ўқув қуроллар номи


Ўлчов

бирлиги


1 (бир) ўқувчига

бериладиган ўқув

қуроллари сони


1.

Брайл ёзув дафтари


дона

20

2.

Брайл ёзув грифели


дона

1

3.

Брайл ёзув прибори


дона

1

4.

Йиғма алифбо, колодка (махсус кўзи ожизлар учун)


дона

1

5.

Бўртма нуқтали чизиқли чизғич


дона

1

6.

Бўртма нуқтали кубик (ҳарф ҳосил қилиш учун)


тўплам

1

7.

Пластилин


қути

1

8.

Рангли қалам (12 рангли)


қути

1

9.

Оддий қалам


дона

2

10.

Қаламдон


дона

1

11.

Расм дафтари (12 варақ)


дона

4

12.

Елим


дона

1

13.

Ўқувчи сумкаси


дона

1

14.

Ўчирғич


дона

1

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 8, 29-модда.






















































Время: 0.1557
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск