Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш Тартиби (ЎзР ВМ 20.08.1997 й. 409-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 20 августдаги

409-сон қарорига

2-ИЛОВА


Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич

синф ўқувчиларини қишки кийим-бош

тўплами билан таъминлаш

ТАРТИБИ


Мазкур тартиб кам таъминланган оилалар ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартибини белгилайди.


1. Мактабларнинг раҳбарлари ота-оналар қўмитаси билан биргаликда кам таъминланган оилаларнинг I-IХ синфлар ўқувчиларини аниқлайди. Ушбу маълумотларни кийим-бош ўлчами ва боланинг жинсини кўрсатган ҳолда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига тақдим этади.

2. Халқ таълими органлари мактаблар бўйича маълумотларни тўплаб умуман туман (шаҳар) бўйича қишки кийим-бошга бўлган эҳтиёжга йиғма ведомость тузади ва ҳокимлик билан келишиб Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига ва вилоят халқ таълим бошқармасига тақдим этади.


Қишки кийим-бош тўпламига қуйидагилар киради:


Пальто ёки куртка

Этик

Телпак

Қўлқоп


3. Халқ таълими ҳудудий органлари олинган маълумотларни ҳар бир туман бўйича умумлаштиради ва Халқ таълими вазирлиги "Таълимтаъминот" бош бошқармасига буюртманома беради.

4. "Таълимтаъминот" бош бошқармаси қишки кийим-бош ва пойабзалга бўлган зарур эҳтиёжга жойлардан буюртманома олиб, республика Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида қишки кийим-бош ва пойабзал сотиб олиш, сақлаш ва етказиш бўйича барча харажатларнинг умумий суммасини белгилайди. Натурал ва қиймат кўрсаткичлари кўрсатилган ҳолдаги тақсимот ҳар бир вилоят бўйича алоҳида вазирлик раҳбарияти томонидан тасдиқланади.


5. "Таълимтаъминот" бош бошқармаси тасдиқланган тақсимотни бажариш учун қабул қилиб олиб, кийим-бошларни тикишга буюртмалар беришга киришади ёки тайёр буюмларни "Ўзбекенгилсаноат" корхоналари ва ташкилотларидан ва бошқа етказиб берувчилардан бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида сотиб олади. Ҳақ тўлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган тартибда амалга оширилади.

6. "Таълимтаъминот" бош бошқармаси сотиб олинган кийим-бош ва пойабзалларни тасдиқланган тақсимотга мувофиқ "Таълимтаъминот"нинг Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналарига жўнатади.


7. "Таълимтаъминот"нинг республика, Қорақалпоғистон ва вилоят корхоналари ўз навбатида уларни туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буюртманомаларига мувофиқ уларга етказади.

8. Ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар бериш сентябрь ойида амалга оширилиши керак.


9. Ота-оналар қўмитаси ва мактаб педагогика кенгаши мажлиси баённомасидан кўчирма кийим-бош бериш ҳуқуқига асос ҳисобланади, унга мувофиқ сон ва сўм ифодасида буюмлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ўқувчиларнинг фамилиялари келтирилган ведомость тузилади. Болаларнинг фамилиялари қаршисига ота-оналар ёки яқин қариндошлар имзо чекадилар, шундан кейин ушбу ведомость ҳисобот учун бухгалтерияга топширилади,


10. Ўқувчиларга қишки кийим-бошлар тўпламини топширишни ота-оналар қўмиталари ва халқ таълими органлари вакиллари амалга оширади.


11. Жамоа томонидан топширилган темир-терсак, чиқинди қоғоз, пилла, пахта толаси учун тайёрлов ташкилотларидан маблағ тушганда мактаблар, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари уларни қўшимча равишда кийим-бош сотиб учун йўналтиришга ҳақлидирлар.

12. Бажарилган иш якунлари бўйича 15 октябргача ўқувчиларга кийим-бош ва пойабзаллар берилиши тугалланганлиги тўғрисида жойлардан ахборот тақдим этилади ва 1 ноябрда Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлигига тўлиқ ҳисобот тақдим этади.


13. Халқ таълими вазирлиги йиллик ҳисоботда кийим-бош сотиб олиш учун олинган марказлаштирилган тартибда ажратилган маблағларнинг сарфланганлигини алоҳида қаторда кўрсатади.


14. Кийим-бош, пойабзаллар сотиб олиш учун ажратилган бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилиш Халқ таълими вазирлигига, ўқувчилар сонини аниқлашнинг ишончлилиги ва кийим-бош беришнинг тўғрилиги учун жавобгарлик - ота-оналар қўмиталарига, халқ таълими органларига ва маҳаллий ҳокимият органларига юкланади.


15. Маҳаллий молия органлари кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синфлар ўқувчиларига қишки кийим-бош тўпламларининг мақсадли берилишини текширадилар.






































Время: 0.1535
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск