Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2000 й. ПФ-2613-сон "Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.06.2000 й.

N ПФ-2613


ЭКСПОРТ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, уларни мулкчилик шаклидан қатъий назар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, амалдаги солиқ имтиёзларини тартибга солиш ва экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга шундай имтиёзларнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида:


1. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғини тўлаш тартиби умумий сотиш ҳажмида ўзлари эгаси бўлган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъий назар) улушига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгилансин:

экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида - белгиланган фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари 30 фоизга камайтирилади;

экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида - белгиланган фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.

Мазкур солиқ имтиёзи ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида микрофирмалар ва кичик корхоналарга тадбиқ этилсин.

3. Мазкур имтиёзлар эркин алмаштириладиган валютага хом ашё маҳсулотлари - пахта толаси, ип газлама калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар экспортига татбиқ қилинмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга бир қафта муддатда ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўлланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Экспорт қилувчи корхоналар учун иловага* мувофиқ солиқ имтиёзлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар;

Ҳукуматнинг илгари қабул қилинган қарорларига тегишли ўзгартишлар киритсин.

7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 174-модда




































Время: 0.1497
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск