Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2000 й. ПФ-2618-сон "Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш ва мамлакат спортчиларини Сидней шаҳри (Австралия)даги XXVII Олимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.06.2000 й.

N ПФ-2618



ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИМПИЯ

ҲАРАКАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА МАМЛАКАТ СПОРТЧИЛАРИНИ СИДНЕЙ

ШАҲРИ (АВСТРАЛИЯ)ДАГИ XXVII ОЛИМПИЯ

ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш ва Ўзбекистон спортчиларининг Сидней шаҳри (Австралия)даги XXVII Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этишларини рағбатлантириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини мустаҳкамлашда, ёш авлодни миллий ғурур ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек спортчилари эришган ютуғларнинг ғоят катта аҳамиятини эътиборга олиб:


1. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча тадбирларда Ўзбекистон Республикасининг расмий вакили деб ҳисоблансин.


2. XXVII Олимпия ўйинларида совриндор бўлган Ўзбекистон спортчиларини рағбатлантириш, Ватанимизнинг спортдаги шон-шуҳратини кўпайтиришга улар қўшган муносиб қиссани эътироф этиш мақсадида қуйидаги миқдорларда бир йўла бериладиган мукофотлар белгилансин:

олтин медал учун - 100 000 АҚШ доллари,

кумуш медал учун - 50 000 АҚШ доллари,

бронза медали учун - 25 000 АҚШ доллари.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ташки иҳтисодий фаолият миллий банки билан бирга юқорида кўрсатилган пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси XXVII Олимпия ўйинларига бағишланган лотереяни ўтказишдан олинган даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод қилинсин, бунда тушган маблағлар XXVII Олимпия ўйинларига Ўзбекистоннинг спорт делегациясини тайёрлаш ҳамда иштирок этишига мақсадли йўналтирилиши шарт;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон спортчиларини XXVII Олимпия ўйинларида қатнашишга тайёрлаш ҳамда иштирок этишларига йўналтирилган ҳомийлик маблағлари тегишли равишда даромад (фойда) солиғи ёки жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин;

Ўзбекистон спорт делегациясини XXVII Олимпия ўйинларига тайёрлаш ҳамда иштирок этишини таъминлаш учун аниқ мақсадни кўзлаб республикага олиб келинаётган махсус спорт ускуналари ва анжомлари, спорт либослари божхона тўловларини тўлашдан озод қилинсин (божхона ҳужжатларини расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно).


4. Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол моллари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг буюртмаси бўйича Олимпия ўйинларида ўзбек спортининг муносиб намояндалари бўлмиш Ўзбекистон спорт делегациясининг аъзолари учун махсус спорт кийими тайёрлаб берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат спорт қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси XXVII Олимпия ўйинларига тайёргарлик даврида олимпия терма жамоаларига республиканинг барча спорт базаларида, улар қайси идорага қарашли бўлишидан қатъий назар ижара ҳақи тўламасдан ўқув-машқ машғулотларини ўтказиш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги XXVII Олимпия ўйинларида республиканинг маданият ва спорт соҳасидаги ютуқларини тарқиб қилиш учун матбаа ва кино-видео маҳсулотлари тайёрлашни, шунингдек Ўзбекистон терма жамоаларининг Олимпия ўйинларига тайёргарлиги ҳамда иштирокини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда ушбу Фармонни бажариш юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов































Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск