Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2000 й. ПФ-2536-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасини Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.02.2000 й.

N ПФ-2536


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ЎРМОН ҚЎМИТАСИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

БОШ БОШҚАРМАСИГА АЙЛАНТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўрмон хўжалиги соҳасида бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига айлантирилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси:

илгари Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси тасарруфига кирган ўрмон хўжалигининг барча бўлинмаларига раҳбарлик қилади ва уларни бошқаради;

қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини, ўрмондан фойдаланувчиларнинг барчаси учун мажбурий бўлган ўрмон ва овчилик хўжаликларини юритиш бўйича меъёрий-техник ҳужжатларнинг ижросини назорат қилиш;

ўрмон фондини бошқариш, ўрмонлардан фойдаланиш, уларни тиклаш, қўриқлаш ва муҳофаза қилишни ташкил этиш, ўрмон хўжалиги ҳудудида қўриқхона ва миллий боғлар ишини юритиш;

экологияни яхшилаш ва сув ресурсларини кўпайтириш, қишлоқ хўжалигига қарашли ерларнинг чўлга айланишининг олдини олиш учун ўрмон хўжалигида ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтиришга ва улардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган ягона техник сиёсат юритиш;

ўрмон фондини, ҳайвонот ва наботот оламини ҳисобга олиш ва ўрганиш, фан ютуқлари ва илғор тажрибани ўрмон хўжалигига жорий этиш;

республикада ўрмонларни тиклаш ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;

ўрмонларни ёнғиндан, ўзбошимчалик билан дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон қоидалари бузилишларидан муҳофаза қилиш;

қўриқхона ишларини, овчилик хўжалигини юритиш, ҳайвонларни қўриқлашни таъминлаш ҳамда ов қилиш қоидалари, меъёрлари ва муддатларига, овчилик хўжалигини юритиш тартибига ва ҳайвонот оламини қўриқлаш ва ундан фойдаланишга доир бошқа талабларга риоя этилишини назорат қилиш;

ўрмон хўжалиги корхоналари ва ташкилотларини малакали кадрлар билан таъминлаш.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклиф киритсин.

5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича қарор қабул қилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 12 февралдаги 144-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2000 й., 2-3-сон, 80-модда

































Время: 0.1713
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск