ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 25.03.2013 й. 19н-сон "Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.04.2013 й. 1723-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.04.2013 й.

N 1723-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

25.03.2013 й.

N 19н


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 февралдаги 50-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лазерли нур тарқатгичларни ишлатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 105-модда) 3-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 12 сентябрдаги 141-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) (рўйхат рақами 1723, 2007 йил 29 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 41-42-сон, 420-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бошлиқ                                                                                           Т. Ўлжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида

фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз

қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91)

киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 996-1-банд билан тўлдирилсин:

"996-1. Учувчилар экипажи аъзоси лазерли кўрсаткичлардан келиб чиқиши тахмин қилинган ярқираган нур билан нурланган тақдирда, тегишли авиакомпания томонидан белгиланган кўрсатмаларни бажаради. Мазкур кўрсатмаларда камида қуйидагилар бўлиши керак:

ҲКни бошқаришни бошқа учувчига топшириш;

автопилот ёқилмаган бўлса, уни ёқиш;

лазерли кўрсаткич нури учувчилар кабинасига тушмаслиги учун имконият доирасида ҲКнинг парвоз йўналишини ўзгартириш;

учувчиларнинг кабинасидаги ички ёруғлик манбаини ёқиш.

Учувчилар экипажи ҲКнинг лазерли кўрсаткичдан нурланган жойи ва вақти тўғрисида мазкур ҳудудни бошқараётган ҲҲБ диспетчерига хабар беради. ҲК қўнгандан кейин ҲК командири ушбу Қоидаларнинг 22-иловасига мувофиқ лазерли кўрсаткичдан нурланиш ҳодисалари тахмини тўғрисидаги ҳисоботни тўлдиради ва лазерли кўрсаткич билан нурлантирилган ҲК ва учувчилар экипажи аъзоларининг аҳволи тўғрисида тегишли авиакомпаниянинг учиш хизмати раҳбарига ва парвозлар хавфсизлиги инспекциясига хабар қилади.".


2. Мазкур қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ мазмундаги 22-илова билан тўлдирилсин.


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Маркази ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси билан келишилган.






Қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

самовий ҳудудида фуқаро ва

экспериментал авиациясининг

парвоз қилиш авиация қоидаларига

(ЎзР АҚ-91) 22-ИЛОВА



Лазерли кўрсаткичдан нурланиш

ҳодисалари тахмини тўғрисидаги

ҲИСОБОТ

Ф.И.О. (тўлиқ)


ёши


Лавозими (ҲКК, 2 учувчи, диспетчер ва ҳ.к.)


телефон рақами



Ҳодиса вақтида фойдаланилган кўриш қобилиятини тиклаш воситаси (кўзойнак,

кўриш линзалари)


ҲКнинг тури


Қатнов рақами, ҲКнинг рўйхат рақами


Ходиса рўй берган вақти ва куни (UTC)


Ташқи таъсир этувчи омиллар:

Об-ҳаво шароити


СМУ/ПМУ


Ташқи ёруғлик даражаси (кеча, кундуз, қуёш, тонготар, ғира-шира пайт, юлдузли

осмон, ой нурлари ва ҳ.к.)


Ходиса жойи:

(аэродром/шаҳар/аэронавигация воситалари) ҳудуди


Учиш йўналиши


Манёврнинг тури (баландликка кўтарилиши ёки қўнишга кириши)


Йўналиши/агар ҲК қайрилса, йўналишнинг тахминан аҳамияти


       

Баландлиги (ернинг устки қисмидаги)


Нурланишнинг йўналиши:

Кўзга тушиши, ёруғлик олдиндан ёки ёнидан келдими?


         

Ёруғликнинг тавсифи:

Ранги


Нурланишнинг хусусияти

(тўхтовсиз/липиллаши/импульслари)


Ёруғлик манбаи (мустаҳкам ёки ҳаракатчан)


Сизнинг тахминингизча, нур ҲКни парвозда

қасддан кузатганми?


Нурнинг нисбатан кучи

(чироқ-чақнаш, прожектор, қуёш ёруғлиги)


Нурланишнинг давомийлиги (сонияларда)


Ходиса рўй бергунича нур кўринганми?


Нурланиш манбаи рўй берган жой (ҲКнинг географик жойига нисбатан)

       

Экипаж кабинасига тушган нур ойнаси:

чап/олдинги чап/марказий/олдинги ўнг/ўнг/бошқа


Нурланиш таъсири:

Кўрганингизни ёритинг*/руҳий/жисмоний нурланиш оқибатлари


            

          

Кўзга тушган ёруғлик ҳаракати оқибатининг давомийлиги (сониялар/дақиқалар/

/соатлар/кунлар)


Нурланиш оқибатида ҲКнинг парвози пайтида бажарилган ишлар


         

      

Имзо __________________ Сана _________________



*) Кўз нурланиши оқибатидаги оддий мисоллар:

Қолган тасвирлар. Ярқираган ёруғликнинг кўзга таъсиридан сўнг кўриш майдонида қолган тасвир.

Қора доғлар. Вақтинча ёки узоқ давом этадиган кўриш қисмидаги йўқотишнинг ўзлаштирилиши.

Қисқа муддатларда кўрмай қолиш. Кўриш қобилиятининг маълум муддатга йўқолиши (қисқа ёки давомий вақтларда), кўзга ялт этиб тушган ёруғликдан ҳамда ёруғлик дарҳол олинганидан содир бўлади.

Кўрмай қолишлик. Кўришни қабул қилиш вақтинча бузилиши, ялт этиб тушган чироқ оқибатида (масалан, қарама-қарши йўналишдаги автомобилнинг узоққа ёқиладиган чироғи каби) кузатилади. Маълум муддатларда кўрмай қолишлик кўришнинг биологик хусусиятига эга эмас ҳамда кузатувчининг кўз олдида ялт этиб тушган чироқдангина содир бўлади.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 213-модда








































Время: 0.1504
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск