Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.04.2013 й. 2451-сон билан рўйхатга олинган 12.03.2013 й. Молия вазирлигининг 26-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 25-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-12-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 12 апрелда 2451-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2013 йил 12 мартдаги

26, 25, 2013-12-сон қарорига

ИЛОВА



Махсус инвестиция устама ҳақини

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг махсус счётига

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарори 4-бандига мувофиқ махсус инвестиция устама ҳақини "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


табиий газ етказиб берувчи - табиий газ сотишни амалга оширувчи "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси ва унинг таркибий тузилмасига кирувчи ташкилотлар;


автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияси - табиий газ истеъмолчиси ҳисобланиб, сиқилган табиий газ билан автотранспорт воситалари ёнилғи тизими баллонларини тўлдириш учун мўлжалланган технологик тизимга эга бўлган станция (шу жумладан, ўз балансида автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари бўлган юридик шахслар);


махсус инвестиция устама ҳақи - миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан тасдиқланадиган, табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига сотиладиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўйиладиган устама.



2-БОБ. МАХСУС ИНВЕСТИЦИЯ УСТАМА ҲАҚИНИ

ҲИСОБЛАШ, ЎТКАЗИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ


2. Махсус инвестиция устама ҳақи суммаси табиий газ етказиб берувчи томонидан қуйидаги формула орқали аниқланади:


МИУС = Ммиус х V, бунда:


МИУС - махсус инвестиция устама ҳақи суммаси;

Ммиус - ўрнатилган тартибда тасдиқланган махсус инвестиция устама ҳақи миқдори;

V - табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига сотиладиган табиий газ ҳажми.


3. Махсус инвестиция устама ҳақи суммаси:

барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда табиий газ етказиб берувчининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон "Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган 2-сон шаклга мувофиқ Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилмайди;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар учун мақсадли тушум ҳисобланади ва солиққа тортилмайди;

автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари томонидан табиий газ етказиб берувчидан қабул қилинган табиий газ ҳажмлари учун тўланиши лозим.

Автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатилган тартибда тўлайдилар. Бунда, ягона солиқ тўлови тушумдан сиқилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда тўланади.

4. Автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари махсус инвестиция устама ҳақи суммаларининг табиий газ етказиб берувчининг махсус счётига ўтказиб берилишини етказиб бериш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширади.


5. Табиий газ етказиб берувчи автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларидан келиб тушган махсус инвестиция устама ҳақи суммаларини "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан хизмат кўрсатувчи банкда очилган махсус счётга ўтказади.

6. "Ўзбекнефтгаз" АЖ махсус счётида жамланадиган махсус инвестиция устама ҳақи суммалари инвестиция дастурларига киритилган объектларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, шунингдек ушбу мақсадларга жалб этилган кредитлар ва бюджет қарзларини тўлашда фойдаланилади.

7. Махсус инвестиция устама ҳақи суммалари:

табиий газ етказиб берувчи томонидан автомобиль газ тўлдиргич компрессор станцияларига тақдим этиладиган ҳисоб-фактурада алоҳида қаторда қайд этилади;

автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари томонидан табиий газ учун тўлов амалга оширилаётган бир вақтда, алоҳида тўлов топшириқномаси орқали "тўлов мақсади" сатрида тўловнинг мазкур Низомга асосан амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда ўтказиб берилади;

мазкур Низомга мувофиқ махсус инвестиция устама ҳақидан фойдаланиш мақсадларига тегишли бўлмаган бошқа тўловларга йўналтирилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8. Махсус инвестиция устама ҳақининг тўғри ҳисобланиши устидан назорат табиий газ етказиб берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


9. Мазкур Низомга риоя қилиниши юзасидан жавобгарлик бевосита автомобиль газ тўлдиргич компрессор станциялари, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерларига юклатилади.

10. Мазкур Низом "Ўзбекнефтгаз" МХК билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 214-модда























































Время: 0.1305
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск