ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.04.2013 й. ПФ-4532-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.04.2013 й.

N ПФ-4532



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг рақамли телеканаллари сонини кўпайтириш, улардан тўлиқ форматда фойдаланиш, сифатли тўлдириш ва хизмат кўрсатиш тўғрисида" 2012 йил 30 июлдаги ПҚ-1794-сонли ва "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг медиамаркази фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2011 йил 24 февралдаги ПҚ-1488-сонли қарорларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 8 апрелдаги

ПФ-4532-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мустақил телерадио каналларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 8 ноябрдаги ПФ-3678-сонли Фармони:


а) 7-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон МТРК раисига, зарур ҳолларда, компания ва тобе ташкилотларнинг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон МТРК тизимидаги ходимларнинг чекланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин";


б) 1-илованинг I бўлими қуйидаги таҳрирдаги 9 - 11-бандлар билан тўлдирилсин:

"9. "O`zbekiston MTRK Mediamarkazi"

10. "Madaniyat va ma`rifat" телеканали

11. "Dunyo bo`ylab" телеканали. Ўзбекистон МТРК";

        

г) 3-иловада:


13-банд "O`zbektelefilm" сўзидан кейин "O`zbekiston MTRK Mediamarkazi", "Madaniyat va ma`rifat" телеканали", "Dunyo bo`ylab" телеканали сўзлари билан тўлдирилсин;


14-банд қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Madaniyat va ma`rifat" телеканали" Давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари:

аҳолининг маданий ва билим даражасини оширишга йўналтирилган юқори савиядаги бадиий, илмий-оммабоп ва маданий-маърифий теледастурларни яратиш, ўсиб келаётган авлодда илмий ихтиролар ҳамда билимларга, маданий бойликларга бўлган кенг қизиқишларини шакллантириш, Ўзбекистон халқининг бой маданий ва маънавий меросини сақлаб қолиш ҳамда бойитиш;

Ўзбекистон Республикасининг маданий ва илмий ҳаётидаги муҳим воқеалардан мамлакат аҳолисини, шунингдек чет эл жамоатчилигини кенг хабардор қилиш, миллий мусиқа, театр ва тасвирий санъатнинг энг яхши намуналарини кўрсатиш, жумладан, ҳозирги замонавий трансляциянинг турли интерактив шакллари ва усулларидан, рақамли ҳамда мультимедиа технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда миллий адабиёт ва санъатнинг атоқли арбоблари ҳаёти ва ижоди тўғрисида телекўрсатувлар тайёрлаш;

мамлакат аҳолисини, авваламбор ёшларни илм-фан, маданият ва санъат соҳасида дунё цивилизациясининг илғор ютуқлари билан ҳар томонлама ва холисона таништириш, инсониятнинг маданий ва интеллектуал меросини, шунингдек етакчи хорижий таълим, илмий ва маданий марказлари фаолиятини оммалаштириш.

"Dunyo bo`ylab" телеканали" Давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари:

аҳоли, айниқса ёшларнинг дунё мамлакатларининг тарихи, географияси ва замонавий ривожланиш даражаси, жаҳон халқлари миллий анъаналари ва маданиятининг ўзига хослиги тўғрисидаги дунёқарашини кенгайтириш ва билим доирасини оширишни таъминлаш, шу жумладан, етакчи дунё телеканаллари телемаҳсулотларини лицензия асосида намойиш этиш йўли билан буюк географик кашфиётлар, сайёрамиз турли қитъалари ҳамда Дунё океани табиатининг ноёб жиҳатлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ажойиботлари билан таништириш;

Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот олами, миллий қўриқхоналари ва ўхшаши йўқ табиий-ландшафт зоналари, дунё цивилизациясининг бойлиги ҳамда мулки ҳисобланган чинакам нодир, миллий бетакрор тарихий-меъморий обидалар тўғрисида, айниқса ёш авлодда Ватанига бўлган муҳаббат ҳиссини шакллантиришга йўналтирилган, унинг ўзига хос хусусиятлари ва диққатга сазовор жойларини чуқурроқ ўрганишга бўлган интилишлари, мамлакат минтақаларининг маданий ва этнографик ривожланиши ҳақидаги юқори сифатли махсус илмий-оммабоп ва билим доирасини кенгайтиришга хизмат қиладиган теледастурларни яратиш;

аҳолининг экологик маданиятини ошириш, она табиатни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш, унинг яхши сақланишини таъминлаш, шунингдек атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича мамлакатимизда ўтказилаётган тадбирлар, Марказий Осиё минтақасида экологик офатларга қарши курашиш ва экологик ҳалокатнинг олдини олиш тўғрисида аҳолини кенг хабардор этиш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига аҳолининг кенг табақаларини жалб этиш бўйича телекўрсатувлар тайёрлаш;

халқаро жамоатчиликни ва мамлакатимиз аҳолисини Ўзбекистоннинг ноёб туристик салоҳияти, билим берадиган ва экологик туризмнинг имкониятлари ҳамда ривожланиш даражаси тўғрисида кенг хабардор қилиш, Ўзбекистон ҳақида бадиий юксак илмий-оммабоп ва маърифий кўрсатув дастурлари тайёрлаш ва уларни лицензия асосида хорижий каналларга тарқатиш, шунингдек соғлом турмуш тарзи ва фаол дам олиш шаклларини оммалаштириш";


18-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"зарур ҳолларда, Ўзбекистон МТРК тизимидаги умумий штат бирлиги доирасида Компаниянинг ва тобе ташкилотларнинг ташкилий тузилмасига ўзгартишлар киритади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сонли қарорида:


а) 2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг раисига, зарур ҳолларда, таркибий бўлинмаларнинг ташкилий тузилмасига Ўзбекистон МТРК тизимининг умумий штат бирлиги доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин";

г) 11-илованинг 2-банди "O`zbektelefilm" сўзидан кейин "Madaniyat va ma`rifat" телеканали", "Dunyo bo`ylab" телеканали" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 апрель, 15-сон, 198-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2013 йил, 4-сон, 114-модда


























Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск