Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 23 сентябрдаги

328-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар

бўйича Давлат комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузурида радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни самарали бажариш, радиочастоталардан фойдаланиш ва уларнинг йўналиши масалалари бўйича республика манфаатларини халқаро ташкилотларда ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган.

2. Комиссия Ўзбекистон Республикаси радиочастота спектрларидан фойдаланишни тартибга солиш соҳасида ишларни мувофиқлаштирувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Халқаро электр алоқаси уюшмасининг норматив ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


4. Комиссия юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;

радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлаш, радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалини ва радио алоқаси миллий регламентини шакллантириш;

радиочастотани режалаштириш, уларнинг вазифаси ва улардан фойдаланиш масалаларида халқаро ташкилотларда вакиллик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш;

радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

радиочастота спектридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Комиссия:

барча турдаги радиоэлектрон воситалар учун частота беришни ҳисобга олиш тартибини белгилайди;

радиочастота спектридан фойдаланиш ва уни назорат қилиш тартибини белгилайди;

радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича ўз ваколатлари доирасида норматив ҳужжатлар қабул қилади;

частота беришни хорижий давлатлар алоқа маъмуриятлари билан белгиланган тартибда мувофиқлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси радиоэлектрон воситаларига берилган частоталарни Халқаро электр алоқаси уюшмасида рўйхатдан ўтказади;

радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида қўшни давлатлар маъмуриятлари билан ҳамкорлик қилади;

радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатлари ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Халқаро электр алоқаси уюшмаси, Алоқа минтақавий ҳамдўстлиги ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда улар органларининг радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича конференциялари ва йиғилишлари тайёрланишини ташкил этади ва уларда қатнашади ҳамда улар қарорларининг бажарилишини таъминлайди;

миллий йўлдош тизимлари учун радиочастоталар полосасини, туриш нуқталарини тақсимлашни ва улардан фойдаланишни режалаштиради, шунингдек хорижий мамлакатларнинг сунъий Ер йўлдошлари орқали ишловчи йўлдош алоқанинг ер усти станцияларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун радиочастоталар полосаларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан халқаро ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган масалаларни ҳамда республиканинг халқаро электр алоқаси конвенциясига ва бошқа халқаро ҳужжатларга тегишли мажбуриятларини келишади;

радиоэлектрон воситаларни частотали-ҳудудий тарқатиш нормалари ва индустриал радио тўсиқларнинг йўл қўйиладиган кўрсаткичлари нормалари ишлаб чиқилишини ташкил этади ва уларни тасдиқлайди;

радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мослигини белгиловчи талаблар юзасидан радиоэлектрон воситаларга стандартлар ва техник шартлар лойиҳаларини, радиочастоталардан, фарқлаш сигналларидан фойдаланишни, радиоэлектрон воситаларни етказиб бериш тартибини келишади;

илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик ишлари мавзулари, давлат стандартларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар тайёрлайди ва хулосалар беради;

частоталарни тақсимлашнинг миллий жадвалини ва республика радио алоқаси регламентини ишлаб чиқади ва нашр этади;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги буюртманомаларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади;

электромагнит мосликни белгиловчи техник тавсифлар юзасидан юқори частотали қурилмалар, электр қурилмалар, машиналар, аппаратлар, приборларга стандартларни, техник шартларни, шунингдек индустриал тўсиқларга умумдавлат стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;

радиочастота органлари ўртасида радиочастота полосаларини тақсимлайди ва радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида улар фаолиятини мувофиқлаштиради;

ишлаб чиқилаётган (замонавийлаштирилаётган), ишлаб чиқарилаётган ва чет элдан харид қилинаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастоталар полосасини ажратади.



IV. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан фойдаланиш ва радиоэлектрон воситаларининг электромагнит мослигини таъминлаш тартибини белгилаш;

радиоэлектрон воситалар учун давлат стандартлари, техник шартлар, нормалар, фойдаланиш қоидалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда радиочастота спектридан вақт ва (ёки) ҳудуд бўйича фойдаланишни тўхтатиб ёки чеклаб қўйиш;

радиочастота органларининг қарорлари Радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган амалдаги норматив ҳужжатлар талабларини бузган тақдирда уларни бекор қилиш;

радиочастота органларининг радиочастота спектрини самарали тақсимлаш ва фойдаланишга оид фаолиятини тартибга солиш;

давлат бошқаруви органлари, жисмоний ва юридик шахслардан Комиссия ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни сўраб олиш.

Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари ҳамда радиочастота спектридан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



V. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Комиссиянинг раиси ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари Комиссия таркибига киритилади.

Комиссия аъзолари алмашиш ҳуқуқисиз Комиссия мажлисларида қатнашадилар.

Вазирликлар ва идоралар вакиллари Комиссия таркибига тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари таклифлари бўйича киритиладилар.

Комиссиянинг шахсий таркиби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тасдиқланади.

10. Комиссия аъзолари ўз вазифаларини жамоатчилик асосида бажарадилар. Ходимлари Комиссия таркибига киритилган вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органлари раҳбарлари уларнинг Комиссия таркибида ишлаши учун шарт-шароит яратиб берадилар.


11. Комиссиянинг мувофиқлаштириш, материалларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш бўйича жорий тезкор фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузурида Комиссия раисининг ўринбосари бошчилик қиладиган Комиссиянинг ижро этувчи дирекцияси ташкил этилади.

12. Ижро этувчи дирекция фаолияти радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.


13. Комиссия раиси ижро этувчи дирекция тузилмасини, штатлар рўйхатини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди.






















































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск