ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 23 сентябрдаги

328-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 275-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби тўғрисидаги Низомга илованинг еттинчи хатбошидаги "почта ва телекоммуникациялар" сўзлари "алоқа ва ахборотлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 12 октябрдаги 502-сон қарори 4 ва 5-бандларидаги "Алоқа вазирлигининг" ва "Алоқа вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг" ва "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "ИНТЕЛСАТ" йўлдош алоқаси халқаро ташкилотига кириши тўғрисида" 1997 йил 24 февралдаги 105-сон қарорининг 2-бандидаги "почта ва телекоммуникациялар" сўзлари "алоқа ва ахборотлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорида:

1, 2, 8 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


1, 1а, 2, 2а ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Частота спектридан фойдаланиш, радиотеледастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 10 июлдаги 293-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда):

а) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "почта ва телекоммуникациялар" сўзлари "алоқа ва ахборотлаштириш" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи ва тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси", "Давлат матбуот қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 9-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 2-илованинг 5, 9 ва 10-бандларидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги", "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 4-иловада:

5-банддаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин, "Фан ва техника давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

6-банддаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги", "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин, "Фан ва техника давлат қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;

8-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги", "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

10-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси", "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги", "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 9-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорида:

а) 1-банддаги ва 2-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик жамғармасининг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 июлдаги 331-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги, 6-бандининг биринчи хатбошидаги, 7-бандидаги, 9-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ва 10-бандидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 30 июндаги 253-сон қарорида:

а) 1-бандда:

биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банддаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-илова номидаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда):

а) 1-банддаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги", "телекоммуникациялар ва почта алоқаси" сўзлари "алоқа ва ахборотлаштириш сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001й., 10-сон, 60-модда) Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда:

4-банддаги "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун олинган ва радиочастота спектридан фойданишни давлат томонидан бошқариш ҳамда мониторинг олиб бориш харажатларини қоплашга йўналтирилган маблағлар даромад ҳисобланмайди ва тегишли равишда уларга солиқ солинмайди".























































Время: 0.1465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск