Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2002 й. 331-сон "Тошкент шаҳрини йўловчилар ташиш автобуслари билан таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.09.2002 й.

N 331



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ ЙЎЛОВЧИЛАР

ТАШИШ АВТОБУСЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри аҳолисига транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш, пойтахт автобус паркини юқори даражада қулай ва тежамли замонавий транспорт воситалари билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг 300 та "Mersedes-Benz Conecto O345" маркали шаҳар йўловчилар ташиш автобусини босқичма-босқич сотиб олиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


2. Бош контрактга ва 1, 2 ва 3- олди-сотди контрактларига мувофиқ умумий суммаси 37,42 млн Евро бўлган 300 та "Mersedes-Benz Conecto O345" маркали шаҳар йўловчилар ташиш автобусини, шу жумладан эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналарни босқичма-босқич етказиб бериш учун "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси билан "ЭвоБус ГмбХ, Мерседес-Бенц Автобуслар" (Германия) компанияси ўртасида бош контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки, 300 та автобусни сотиб олишга контрактларни молиялаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) 1-олди-сотди контракти бўйича:

автобуслар етказиб беришга олди-сотди контрактлари қийматининг 1,87 млн Еврони ташкил этадиган 15 фоизи Тошкент шахар бюджетининг 2002 йил учун назарда тутилган маблағлари хисобига тўланади;

"Гермес" экспорт-кредит суғурта агентлигининг суғурта мукофоти суммасига кўпайтирилган автобуслар етказиб беришга олди-сотди контрактлари қийматининг 10,60 млн Еврони ташкил этадиган 85 фоизи Германия банкининг маблағларини "Гермес" экспорт-кредит суғурта агентлигининг суғурта қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига тўланади;

б) 2 ва 3- олди-сотди контрактлари бўйича:

автобуслар етказиб берашга олди-сотди контрактлари қийматининг 1,25 млн Еврони ташкил этадиган 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади;

суғурта агентликларининг суғурта мукофотлари суммасига кўпайтирилган автобуслар етказиб бериш юзасидан олди-сотди контрактлари қийматининг 2,50 млн Еврони ташкил этадиган 10 фоизи Германия банкининг маблағларини суғурта агентликларининг суғурта - қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига тўланади;

"Гермес" экспорт-кредит суғурта агентлигининг суғурта мукофотлари суммасига кўпайтирилган автобуслар етказиб бериш юзасидан олди-сотди контрактлари қийматининг 21,20 млн Еврони ташкил этадиган 85 фоизи Германия банкининг маблағларини" "Гермес" экспорт-кредит суғурта агентлигининг суғурта қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига тўланади.


4. Белгилансинки, асосий қарзни, фоизларни, воситачилик хақини ва кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш қарз битимлари шартларига биноан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари хисобига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиш хар йили асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларида ва давлат бюджети параметрларида "Тошшахарйўловчитранс" давлат уюшмасига кўрсатиб ўтилган харажатларни тўлаш учун зарур бўлган миқдорда пул маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири автобуслар харид қилиш учун жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича: Германия банкига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мажбуриятлари бўйича хамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - "Тошшахарйўловчитранс" давлат уюшмаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан бёлгиланган тартибда кафолатлар беришга вакил қилинсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшахарйўловчитранс" давлат уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда транспорт хизматларига тарифларни ўзгартириш бўйича 2004 йил 1 январгача бўлган даврга мўлжалланган келишилган жадвални бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар, бунда "Тошшахарйўловчитранс" давлат уюшмасининг ўзини ўзи молиялаштиришга хамда келгусида автотранспорт воситаларини ўзининг молиявий ресурслари ҳисобига сотиб олишга ўтишини таъминлашни назарда тутсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлига Германия банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари юзасидан кредитор учун мақбул бўлган шакл бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тузилган бош контрактни ҳамда 1, 2 ва 3- олди-сотди контрактларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги лойиҳани 2002 йил ва кейинги йиллар инвестиция дастурига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки белгиланган тартибда қарз битимларини тузсин ва Германия банки маблағларининг "Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмасита қайта молиялаштирилишини таъминласин.


11. Қуйидагилар:

Германия банки ва суғурта агентликлари Ўзбекистон Республикаси худудида норезидентлардан ундириладиган даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод қилинсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






















































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск