язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Уй-жой қонунчилиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2000 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.01.2000 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон ва "Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 16 июлдаги 345-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Уй-жой-коммунал хизматлари кўрсатиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ягона буюртмачи хизматини ташкил этиш бўйича эксперимент 1а-иловага мувофиқ шаҳарларда кенгайтирилсин.


2. Кўп квартирали уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 24 январдаги

22-сон қарорига

1а-ИЛОВА



Ягона буюртмачи хизматини ташкил этиш

бўйича эксперимент ўтказиш учун тавсия

этилаётган шаҳарлар ва туманлар

РЎЙХАТИ


1. Асака шаҳри, Андижон вилояти


2. Бухоро шаҳри, Бухоро вилояти


3. Денов шаҳри, Сурхондарё вилояти


4. Самарқанд шаҳри, Самарқанд вилояти


5. Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти


6. Сирдарё шаҳри, Сирдарё вилояти


7. Тахиатош шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси


8. Қарши шаҳри, Қашқадарё вилояти


9. Косонсой шаҳри, Наманган вилояти


10. Олмалиқ шаҳри, Тошкент вилояти


11. Хива шаҳри, Хоразм вилояти


12. Юнусобод тумани, Тошкент шаҳри



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 йил, 1-сон, 6-модда