ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2013 й. 109-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.04.2013 й.

N 109


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 29 СЕНТЯБРДАГИ 490-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги

ПҚ-1875-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин ҳамда улар 2013 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Таълим муассасаларининг педагог ходимларига устамалар белгилаш билан боғлиқ харажатлар 2013/2014 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида "Маориф" тармоғи бўйича назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 19 апрелдаги

109-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш

тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "халқ таълими" сўзлари "таълим соҳалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-иловада:


а) илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Таълим муассасаларининг қўшимча тўловлар

белгиланган педагог ходимлари лавозимлари

рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари

ва миқдорлари";


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Таълим муассасаларининг чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари профессор-ўқитувчилари ва ўқитувчиларига қишлоқ жойларда жойлашган таълим муассасаларида - лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 30 фоизи миқдорида, қолган таълим муассасаларида - базавий лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 15 фоизи миқдорида ойлик устамалар белгиланади, бунда қуйидагилар мажбурийдир:

асосий ишидан ажралган ҳолда камида 144 соат давом этадиган дастур бўйича белгиланган тартибда малака ошириш;

тегишли таълим муассасасида педагогик фаолият олиб бориш учун зарур малака ва чет тилини билишни аниқлаш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларидан ўтиш. Тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади;

малака ошириш тўғрисидаги давлат намунасидаги сертификат мавжудлиги";


в) қуйидаги мазмундаги 4-банд қўшилсин:

"4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркибига (чет тиллар, хорижий филология, чет тили ва таржима йўналишларининг касбий ва махсус фанлари ўқитувчилари бундан мустасно), шу жумладан, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида ўқув машғулотлари олиб борувчи профессор-ўқитувчилар таркибига чет тилида айрим махсус ўқув фанларини ўқитганлик учун фанни ўқитиш курсининг давомийлигига ва чет тилини ўқитиш касб маҳоратига қараб бюджет маблағлари ҳисобига уларнинг лавозим маошларига базавий лавозим маошининг (меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорининг) 25 фоизидан 40 фоизигача бўлган миқдорда ойлик устамалар белгиланади.

Штатдаги профессор-ўқитувчилар таркиби учун чет тилида ўқув фанини ўқитиш курсининг давомийлиги бир семестрда камида 36 соатни ташкил этиши керак.

Профессор-ўқитувчилар таркибининг лавозим маошларига юқорида кўрсатиб ўтилган устамалар тегишли факультетларнинг деканлари тақдимномалари бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) томонидан белгиланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 22 апрель, 16-сон, 218-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 4-сон, 28-модда










































Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск