Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қабул қилган ҳужжатлари /

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 09.04.2013 й. 239/4-25-сон "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2013 й.

N 239/4-25



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО

КОМПЛЕКСЛАРИДА УНДИРИЛАДИГАН БИР МАРТАЛИК

ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН

ХИЗМАТЛАР ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2013 йил 7 январдаги 1-сонли ҳамда 2013-1-сонли қарори билан "Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари" тасдиқланганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг минимал миқдорлари 1-иловага мувофиқ;

"Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари ва "O`rikzor ixtisoslashgan bozori" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1-1 ва 1-2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2 ва 2-1-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоот ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг минимал миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот ва қурилмалар эгаларидан бозор инфратузилмасидан фойдаланганлик учун ижара тўлови миқдорлари 4-иловага мувофиқ.


2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими (Р. Раимов), Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси (У. Баходиров), "Тошбозорсавдо" уюшмаси (А. Хамраев):

бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргалиқда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.


3. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), "Вечерний Ташкент" ва "Тошкент оқшоми" таҳририяти (А. Акромов): мазкур қарор расмий эълон қилинсин.


4. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 18 апрелдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларида ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 144/4-13-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                                  Р. Усманов






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан

ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг

МИҚДОРЛАРИ

  

Т/р

Маҳсулот тури

  

Ўлчов

бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:




1.1.

Мевалар:

хўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.

     

1 ўрин/

кунга

4000


цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа хўл мевалар

            

1 ўрин/

кунга

9500


Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:

туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.

             

1 ўрин/

кунга

8500

1.2.

Сабзавотлар:

картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлаги, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ва ҳ.к.

          

1 ўрин/

кунга

3000


Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг

        

1 ўрин/

кунга


5500

1.3.

Полиз маҳсулотлари:

ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)

      

1 ўрин/

кунга

8000

1.4.

Дон маҳсулотлари:

гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва ҳ.к.

           

1 ўрин/

кунга

5500

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:

мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.

            

1 ўрин/

кунга

5500

1.6.

Сут маҳсулотлари:

сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.

            

1 ўрин/

кунга

4000

1.7.

Тузламалар:

карам, бодринг, помидор, пиширилган жўхори ва ҳ.к.

           

1 ўрин/

кунга

5500

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал

             

1 ўрин/

кунга

6500

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан, иссиқхонада етиштирилганлар)

           

1 ўрин/

кунга


3000

1.10.

Тухум

            

1 ўрин/

кунга


5500

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

           

1 ўрин/

кунга


13500

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к.)

       

1 ўрин/

кунга


3000

1.13.

Уй шароитида консерваланган маҳсулотлар, пазандачилик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари

       

1 ўрин/

кунга


5500

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва салқин ичимликлар

           

1 ўрин/

кунга


7500

1.15.

Миллий таомлар

          

1 ўрин/

кунга


9000

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилари

          

1 ўрин/

кунга


4000

1.17.

Супурги

           

1 ўрин/

кунга


3000

1.18.

Тирик балиқ

         

1 ўрин/

кунга


7500

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)

       

1 ўрин/

кунга

1500

2.

Гўшт маҳсулотлари:

мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.

    

1 ўрин/

кунга


9500

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:

        




енгил автомашиналардан

    

1 машина


10000


юк автомашиналаридан

           

1 машина


14000


тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан

          

1 машина


23000


маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)

     

1 ўрин/

кунга


10000

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):

шрот, шелуха, комбикорм, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.

      

1 машина


9000

5.

Қурилиш материалларини сотиш:

         



5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:

         




6 кв. метргача

          

1 ўрин/

кунга


3200


6 дан 15 кв. метргача

         

1 ўрин/

кунга


5350


15 дан 30 кв. метргача

       

1 ўрин/

кунга


7500

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)

        

1 ўрин/

кунга


3200

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:

             



6.1.

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар

           

1 ўрин/

кунга


5000

6.2.

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар

            

1 ўрин/

кунга


3500

6.3.

Ноёб ҳамда қадимий (антиквар) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш

               

1 ўрин/

кунга


8000

7.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун

          



7.1.

От, той, туя

           

1 бош

12000


бўталоқ, эшак

        

1 бош

9500

7.2.

Йирик шохли қорамол:

      




йирик шохли қорамол (шу жумладан, сигир бузоғи билан)

         

1 бош

12000


Бузоқ

          

1 бош

6000

7.3.

Майда шохли қорамол:

           




қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)

          

1 бош

7000


қўзи, улоқ

          

1 бош

4000

7.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари

          

1 бош

6500

8.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз

          

1 бош

1000


товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари

          

1 бош

1000

9.

Итлар ва мушуклар

           

1 ўрин/

кунга


8500

10.

Манзарали қушлар ва балиқлар

          

1 ўрин/

кунга


8500

11.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар

       

1 ўрин/

кунга


8500

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда

     

1 ўрин/

кунга


8500

13.

Пойабзал таъмирлаш хизмати

       

1 ўрин/

кунга


3500

            

Изоҳ:

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 - 1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрни учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

1-1-ИЛОВА



"Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot

qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти

томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб

олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

  

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

   

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга):



1.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти ёпиқ сотиш жойларидан


18000

1.2.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти очиқ сотиш жойларидан


17000

1.3.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситаларидан


25000

1.4.

мотоцикл, мотороллер ва мопедлардан


2350

1.5.

велосипедлардан


1700

2.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг сешанба-жума кунлари фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов бир кунга:



2.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун


3000

2.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун


6000

2.3.

бозор ҳудудида жойлашган автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлимига ҳужжатларни расмийлаштиришга кириш учун 1 марталик тўлов

  

3000

2.4.

Ангар ҳудудида истеъмолда бўлган эҳтиёт қисмлар билан савдо қилиш учун 1 марталик тўлов (3x2 м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)

  

5000

2.5.

истеъмолда бўлган автошиналар ва автотранспорт воситаларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда кузов қисмлари савдосига ихтисослаштирилган жойларда савдо қилганлик учун 1 марталик тўлов (3x2 м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)

   

5000

2.6.

турғун савдо шохобчалари олдига автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда автошиналарни чиқариб дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,2x2 м. ҳажмдаги жой) учун 1 кунлик тўлов


5000

2.7.

бозор ҳудудида пайшанбадан жумага ўтар кечаси ўтказиладиган савдо учун 1 марталик тўлов (3x2 м. ҳажмдаги ҳар бир савдо ўрни учун)

   

8000

3.

Бозор ҳудудига кириб-чиқиш учун ҳар бир автотранспорт воситасидан ундириладиган бир марталик тўлов бир кунга:

        


3.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун

          

3000

3.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун

          

6000

4.

МЧЖ балансидаги бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

          


4.1.

турғун савдо дўконлари учун

          

27000

4.2.

омборхона сифатида фойдаланилаётган хоналар учун

         

17000

4.3.

йўлакда жойлашган турғун савдо шохобчалари учун

        

45000

4.4.

устахона (токарь станоклари, автомобиль ғилдиракларини таъмирлаш) сифатида фойдаланилаётган хоналар учун

           

15000

5.

Контейнерларни омбор сифатида ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

      


5.1.

- 40 тонналик контейнер учун

         

336 000

5.2.

- 20 тонналик контейнер учун

          

168 000

6.

Бошқа фаолият туридаги бино-иншоотларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи:

         


6.1.

"Пайнет" хизмати учун 1 ойлик тўлов суммаси

         

70000

6.2.

банк касса шохобчалари учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

          

27000

6.3.

давлат нотариуси учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

          

15000

6.4.

офислар учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

         

27000

6.5.

маиший хизмат кўрсатиш хоналари учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

       

10000

6.6.

дорихоналар учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

      

20000

6.7.

автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

           

20000

6.8.

умумий овқатланиш шохобчалари учун 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори

            

27000

6.9.

1 дона юк ташиш аравачасини ижарага бериш 1 кунга

           

8000

6.10.

калит ясаш шохобчалари учун 1 кв. метр учун бир кунлик ундириладиган тўлов миқдори

         

3000

6.11.

мавсумий салқин ичимликлар ва музқаймоқлар савдоси учун 1 кунга 2x2 м. ҳажмдаги ўрин учун

        

6000

6.12.

ҳожатхона хизматларидан бир маротаба фойдаланганлик учун тўлов

        

500

6.13.

МЧЖ телефонидан бир маротаба фойдаланганлик учун

        

500

6.14.

радио тармоғи орқали эълон бериш учун (3 марта такрор)

           

1000

6.15.

канцелярия моллари савдоси учун ихтисослаштирилган жойлардан фойдаланганлик учун 1,2x2 метр учун бир кунлик ундириладиган тўлов миқдори

           

4000

6.16.

ЙХҲБ рухсатномаси асосида автомобиларни кесиш ва эҳтиёт қисмларга бўлиш учун бир марталик тўлов

            

8000

6.17.

озиқ-овқат ва қандолат (кондитер) маҳсулотлари савдоси учун 1x2 метр учун бир кунлик ундириладиган тўлов миқдори

     

6000

6.18.

миллий ва тансиқ таомлар сотиш 1,2x2 метр учун бир кунлик ундириладаган тўлов миқдори

            

7000

        





Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

1-2-ИЛОВА



"O`rikzor ixtisoslashgan bozori" масъулияти

чекланган жамияти томонидан кўрсатилган

хизматлар учун ундириб олинадиган

тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

                               

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

  

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

МЧЖ ҳудудларида жойлашган бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлик учун ижара тўлови 1 кв. метр учун бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори



1.1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун


50 000

1.2.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун


45 000

1.3.

Маиший техника ва хўжалик моллари дўконлари учун:

- ертўла

- 11-блок


50 000

40 000

1.4.

"Стройгород" шохобчасида жойлашган ноозиқ-овқат моллари дўконлари учун:

- 1-қават

- 2, 3-қаватлар


35 000

26 750

1.5.

Шохобчаларда жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари учун


23 550

1.6.

2-қават ва бошқа шохобчаларда жойлашган ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконлари учун


26 750

2.

Контейнерларни омбор сифатида ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи бир ойлик ундириладиган тўлов миқдори



2.1.

40 фут ҳажмдаги контейнерлар учун:

- 12-блокда жойлашган

- 13-блокда жойлашган

- "Стройгород" шохобчасининг "Г" блокида жойлашган

- бошқа шохобчаларда жойлашган


  

710 000

300 000

500 000

272 000

2.2.

20 фут ҳажмдаги контейнерлар учун:

- асосий бозор

- "Стройгород" шохобчасининг "К" ва "Г" блокларида жойлашган

- 13-блокда жойлашган

-"Стройгород" шохобчасининг "Б" блокида жойлашган

- бошқа шохобчаларда жойлашган


  

510 000

450 000

170 000

300 000

150 000

3.

Умумий овқатланиш шохобчалари учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) ундириладиган тўлов



3.1.

МЧЖ ҳудудида ва унинг шохобчаларида жойлашган бино ва хоналардан ҳамда унга туташ бўлган шийпонлардан фойдаланганлик учун


30 000

4.

Омборхоналардан фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов) ундириладиган тўлов



4.1.

Асосий бозор ҳудудида


30 000

4.2.

- 2-қават


15 000

4.3.

- шохобчаларда


10 700

5.

Банк-касса хизматлари учун биноларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



5.1.

Банк филиаллари ва мини банклар учун


20 000

5.2.

Жамғарма ва махсус кассалар учун


45 000

6.

Маиший ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



6.1.

Сартарошхона


25 000

6.2.

Дорихона


25 000

6.3.

Пайнет ва алоқа хизмати


30 000

6.4.

Калит ясаш шохобчаси


25 000

6.5.

Офис:

- асосий бозор ва "Стройгород" шохобчаси

- бошқа шохобчалар


25 000

10 700

7.

Бошқа турларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


15 000

8.

Бир дона юк ташиш аравасини бир кунга ижарага бериш


10 000

9.

Хожатхона хизматидан бир марта фойдаланиш


500

10.

Бозор телефонидан бир марта фойдаланиш


500

11.

Радиотармоқ орқали эълон бериш (3 марта такрор)


500

12.

Бозор ҳудудида ўрнатилган реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


15 000

13.

Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (бозорнинг барча шохобчаларига татбиқ этилади)



13.1.

- енгил автомобиллар учун 1 марта кириш


4200

13.2.

- юк автомобиллари учун 1 марта кириш


10000

               






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

2-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни

ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар

учун ундириладиган тўловларнинг

МИҚДОРЛАРИ

  

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури

  

Ўлчов

бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Инвентарларни ижарага бериш:




1.1.

Тош-тарозилар учун


1 кунга

1500

1.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун





150 кг. гача


1 кунга

6500


150 кг. дан 1500 кг. гача


1 кунга

10000

1.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

1500

1.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

500

1.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш


1 кунга

1500

1.6.

Аравачалар учун


1 кунга

8000

1.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв.м.)


1 кунга

3000

2.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:




2.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:





совутгичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

4000


омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

3000


бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)


1 кунга

4000

2.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50 х 50 х 100 ўлчамдаги жой учун)


1 кунга

2000

2.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:





катта юк тарозида


1 марта тортиш

1500


йирик ва майда шохли қорамолни тортиш


1 марта тортиш

1500

2.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:





юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:





юк билан

1 марта ўлчаш

14000


юксиз

  

1 марта ўлчаш

11500


юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:





юк билан


1 марта ўлчаш

10500


юксиз


1 марта ўлчаш

8000


енгил автомашиналардан:





юк билан


1 марта ўлчаш

5500


юксиз


1 марта ўлчаш

3500


тиркамали енгил автомашиналардан:





юк билан


1 марта ўлчаш

7500


юксиз


1 марта ўлчаш

6000

2.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)


1 кунга

7500

2.6.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш


1 марта

500

2.7.

Телефондан фойдаланиш


1 марта

500

2.8.

Радиоузел орқали эълон бериш


3 марта такрор

1000

3

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:





Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)





- енгил автомобиллар учун


1 марта кириш

4000


- юк автомобиллари учун


1 марта кириш

7000

  





Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

2-1-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплексларида кўрсатиладиган

хизматлар учун ундириладиган тўловларининг

МИҚДОРЛАРИ

         

Кўрсатиладиган хизматлар учун

     

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1. Автотраспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш учун



- енгил автомобиллар учун:



а) 1 соатгача


1500

b) 2 соатгача


2000

с) 3 соатгача


2200

d) 4 соатгача


2500

е) 4 соат ва ундан ортиқ вақт учун


3000

- юк автомобиллари учун:



а) 1 соатгача


2000

b) 2 соатгача


2500

с) 3 соатгача


3000

d) 4 соатгача


3500

е) 4 соат ва ундан ортиқ вақт учун


4000

- автобуслар учун:



а) 1 соатгача


3000

b) 2 соатгача


4000

с) 3 соатгача


5000

d) 4 соатгача


8000

е) 4 соат ва ундан ортиқ вақт учун

  

12000

               






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

3-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино, иншоот

ва бошқа мол-мулкдан ҳамда бозор инфратузилмасидан

фойдаланганлик учун ижара тўловларининг

МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ

(1 кв.м. учун бир ойлик минг сўм ҳисобида)

   

Бозорлар ва савдо

комплекслари номи


Озиқ-овқат

маҳсу-

лотлари

сотиш

  

Ноозиқ-

овқат

маҳсу-

лотлари

сотиш


Умумий

овқат-

ланиш

тармоқ-

лари учун


Маиший

хизмат

кўрсатиш

тармоқлари

учун


Бошқа

турдагилар

учун (омбор,

офис, дорихона,

пайнет ва ҳ.к.)


1. Авиасозлар деҳқон бозори


25,0

30,0

30,0

10,0

12,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

2. Аския деҳқон бозори


25,0

30,0

30,0

10,0

12,0

3. Беш-ёғоч деҳқон бозори


25,0

30,0

30,0

10,0

14,4

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

4. Миробод деҳқон бозори

32,5

39,0

39,0

19,5

26,0

Бинонинг 2-қаватида, ертўла қисмида ва асосий бозор ҳудудида жойлашган 100 та дўкон

32,5

30,0

30,0

15,0

20,0

5. Наврўз деҳқон бозори


24,0

27,0

30,0

12,0

20,0

6. Олой деҳқон бозори


25,0

50,0

30,0

20,0

16,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

7. Сирғали деҳқон бозори


24,0

27,0

30,0

10,0

15,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

8. Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори


30,0

30,0

27,0

12,0

18,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

9. Фарҳод деҳқон бозори


25,0

30,0

30,0

15,0

15,0

10. Эски-жўва деҳқон бозори


30,0

30,0

30,0

20,0

23,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

11. Юнусобод деҳқон бозори


35,0

35,0

30,0

20,0

22,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

12. Қора-қамиш деҳқон бозори


24,0

27,0

30,0

10,0

11,0

13. Қўйлиқ деҳқон бозори

40,0

40,0

40,0

25,0

25,0

Бинонинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган

24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

14. Чилонзор буюм савдо комплекси


30,0

30,0

30,0

25,0

20,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

15. Чор-Су буюм савдо комплекси


30,0

30,0

30,0

20,0

16,0

16. Паркент универсал савдо комплекси


30,0

30,0

30,0

15,0

36,0

Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


24,0

27,0

27,0

10,0

11,0

17. Янгиобод ихтисослашган бозори

  

25,0

27,0

30,0

12,0

24,0

  





Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2013 йил 9 апрелдаги

239/4-25-сон қарорига

4-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино, иншоот

ва қурилмалар эгаларидан бозор инфратузилмасидан

фойдаланганлик учун ижара тўлови (сўмда)

  


Мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганда:





Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш


1 кв. метр учун

9 650


Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш


1 кв. метр учун

9 650


Умумий овқатланиш


1 кв. метр учун

9 650


Маиший хизмат кўрсатиш


1 кв. метр учун

6 400


Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.)


1 кв. метр учун

6 400


Ер ва мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлганда:





Ноозиқ-овқат маҳсулотлари сотиш


1 кв. метр учун

1 600


Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш


1 кв. метр учун

1 600


Умумий овқатланиш


1 кв. метр учун

1 600


Маиший хизмат кўрсатиш


1 кв. метр учун

1 300


Бошқа турлар (омбор, офис, дорихона, пайнет ва ҳ.к.)


1 кв. метр учун

1 300

                   

















Время: 0.1615
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск