Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2000 й. 24-сон "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2000 й.

N 24


ХИЗМАТ ТУРАР ЖОЙЛАРИ БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎFРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 75-моддасига мувофиқ ҳамда хизмат турар жойлари бериш ва улардан фойдаланишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда хизмат турар жойларини хатловдан ўтказсинлар ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солишга доир аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н.Тўлаганов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 27 январдаги

24-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Хизматга боғлиқ бўлган уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида" 1969 йил 18 июлдаги 340-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 й., 6-сон, 60-модда).


2. СССР Министрлар Советининг "Шаҳарлар, посёлкалар ва аҳоли яшайдиган бошқа пунктларни газ билан таъминлашнинг хавфсизлик даражасини ошириш чоралари тўғрисида" 1970 йил 4 январдаги 4-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 3 мартдаги 106-сон қарорининг 3-банди (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 20-модда).


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарлари ижроия комитетларининг турар жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш ҳамда фойдаланиш бўйича ишидаги жиддий камчиликлари тўғрисида" 1971 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарори.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Тошкент шаҳар шаҳар хўжалигини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1972 йил 18 майдаги 208-сон қарорининг 18-банди.


5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнат муносабатлари сабабли хизмат юзасидан турар жой берилиши мумкин бўлган ходимлар категорияларининг рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1986 йил 30 июлдаги 369-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 7-сон, 30-модда).


6. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнат қилиш муносабати билан хизматга боғлиқ уй-жой берилиши мумкин бўлган ходимлар категориялари рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1989 йил 3 июлдаги 211-сон қарори (ЎзССР ҚТ., 1989 й., 7-8-сон, 19-модда).


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Хизмат йўли билан уй-жой бериладиган ходимлар категорияларининг рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1989 йил 14 октябрдаги 337-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 й., 10-сон, 28-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнат қилиш муносабати билан хизматга боғлиқ бўлган уй-жой берилиши мумкин бўлган ходимлар тоифаларининг рўйхатини тўлдириш тўғрисида" 1992 йил 13 февралдаги 63-сон қарори.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., N 1, 7-модда





























Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск