ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2002 й. 342-сон "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2002 й.

N 342


СТАНДАРТЛАШТИРИШ,

МЕТРОЛОГИЯ ВА МАҲСУЛОТЛАР ҲАМДА

ХИЗМАТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, унинг замонавий халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек халқаро стандартлардан фойдаланиш асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази ("Ўздавстандарт") Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига айлантирилсин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича "Ўздавстандарт" марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

8. Қуйидагилар:

қайта ташкил этилаётган "Ўздавстандарт" маркази марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларида аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари негизида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 5-иловага мувофиқ хўжалик ҳисобидаги Республика синов ва сертификатлаштириш маркази;

қайта ташкил этилаётган "Ўздавстандарт" маркази марказий аппаратининг хўжалик ҳисобидаги ўлчов ва калибрлаш бўлимлари негизида хўжалик ҳисобидаги Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази ташкил этилсин.


9. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги икки ҳафта муддатда Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамда Республика метрология хизматлари кўрсатиш маркази тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


10. Белгилаб қўйилсинки, синов ва сертификатлар бериш масалалари Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг ҳудудий органларига, шунингдек тегишли синов лабораторияларига эга бўлган ва белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлигида аккредитация қилинган маҳсулотларни сертификатлаштириш бошқа органларига юкланади.

13. "Ўзстандарт" агентлиги ҳузурида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар махсус жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

"Ўзбекистон миллий метрология институти" ДМнинг ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар.

Белгилаб қўйилсинки, махсус жамғарма маблағлари:

илмий-техника ишланмаларини молиялаштиришга;

қонун ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга;

Давлат реестрларини юритишга;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳалари, аккредитациянинг моддий-техника базасини ривожлантиришга;

миллий эталон базани, "Ўзстандарт" агентлиги тизимидаги синов ва ўлчов лабораторияларини ривожлантиришга;

ўзаро ҳамкорлик тадбирларига ҳамда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларга бадаллар тўлашга;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга;

бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва сақлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга;

стандартларни ҳамда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши ўлчовларининг ягоналиги таъминланишини давлат томонидан назорат қилишга;

маҳсулотларнинг солиштириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга йўналтирилади;

инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини амалга оширишга, шунингдек, ички бозорда муомалада бўлган товарларни мувофиқлигини баҳолаш;

"Ўзстандарт" агентлиги марказий аппарати ва "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаментининг ходимларини, шунингдек, "Ўзстандарт" агентлиги эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини амалга оширишда моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар, идоралар техник қўмиталари ва хўжалик субъектлари мутахассисларини, етакчи лойиҳа институтларининг, илмий ва таълим муассасаларининг мутахассисларини жалб қилиш, шунингдек, консультант сифатида жалб этиладиган юқори малакали хорижий мутахассисларни ҳаражатларини қоплаш;

экспортбоп маҳсулотлар учун республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини сотиб олиш ва қабул қилиш;

бўш турган маблағларни тижорат банкларнинг депозитларига жойлаштиришга шунигдек, "Ўзстандарт" агентлигига юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган, бошқа тадбирларни молиялаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда Махсус жамғармани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


14. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:

мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотлар ва хизматларнинг янги рўйхатини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бир ой муддатда 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий эталон базасини янада ривожлантириш учун зарур эталонлар ва юқори аниқликка эга бўлган ўлчов воситаларининг барча манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган рўйхатини тузсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи умумий равишда фойдаланиладиган зарур норматив ҳужжатлар рўйхатини белгиласин ҳамда жорий йил охиригача уларнинг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини жорий йил охиригача ишлаб чиқсин ва белгилангаи тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қушимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 3 октябрдаги

342-сон қарорига

5-ИЛОВА


Республика синов ва сертификатлаштириш

маркази" давлат корхонасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

       


"Республика синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК




"Қорақалпоғистон синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК



"Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК

"Сирдарё синов ва сертификатлаштириш  маркази" ДК




"Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК






"Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Бекобод синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК





"Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК


"Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази" ДК



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 10, 56-модда.














































Время: 0.1991
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск