Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк томонидан микрокредит ташкилотларининг ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ 25.04.2013 й. 2453-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2013 й. 6/2-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 25 апрелда 2453-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2013 йил 16 мартдаги

6/2-сонли қарорига

ИЛОВА



Марказий банк томонидан микрокредит

ташкилотларининг ички аудит хизматига

қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган микрокредит ташкилотларида ички аудит хизматини ташкил этишга қўйиладиган талабларни ҳамда унинг фаолиятини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ички аудит - микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва филиаллари фаолиятини улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга, молия-хўжалик операцияларини амалга оширишга доир белгиланган қоидалар ва тартиб-таомилларга риоя қилинишини, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида маълумотлар тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилишини, корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини, шунингдек активлар бут сақланишини текшириш ва мониторинг қилиш йўли билан назорат қилувчи ва баҳоловчи микрокредит ташкилотининг ички аудит хизмати фаолияти;


ички аудит хизмати - мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи қарори билан ташкил этиладиган микрокредит ташкилотининг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.


2. Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган ҳар бир микрокредит ташкилоти ички аудит хизматини ташкил этиши, шунингдек микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи тасдиқлайдиган Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни ҳамда ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиши ва амалга киритиши шарт.


3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.



2-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ МАҚСАДИ,

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Ички аудит хизмати ички аудитни амалга ошириш ва унинг натижалари тўғрисида микрокредит ташкилоти бошқарув органларига объектив таҳлил, баҳо, тавсиялар ва таклифлар тақдим этиш, шу орқали микрокредит ташкилотининг самарали фаолият юритишини таъминлашда унинг юқори бошқарув органига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.


5. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича микрокредит ташкилоти фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;

ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан микрокредит ташкилоти бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.


6. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

аудиторлик текшируви режасига мувофиқ мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш;

микрокредит ташкилотининг молиявий ҳисоботларини (ойлик, чораклик, йиллик) аниқлиги ва ишончлилиги юзасидан жорий аудиторлик текширувидан ўтказиш;

микрокредит ташкилоти томонидан тузиладиган микромолиявий хизматлар кўрсатишга доир ва бошқа хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;

бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда микрокредит ташкилотининг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк, микрокредит ташкилотлари фаолиятига оид қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бўйича маслаҳатлар бериш;

микрокредит ташкилоти фаолиятини ташқи аудиторлик текширувидан ўтказиш юзасидан техник топшириқларни ишлаб чиқишда, аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда ҳамда ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига кўмаклашиш;

микрокредит ташкилотининг ички норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.



3-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Ички аудит хизмати ички аудитни амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва ходимларидан микрокредит ташкилоти фаолиятига боғлиқ бўлган ёки аудит предмети ҳисобланган барча зарур ҳужжатларни (раҳбар буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларни) талаб қилиш;

юзага келган саволлар бўйича микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;

зарур ҳужжатлардан нусхалар олиш;

зарур бўлганда белгиланган тартибда (келгусида сақланиши гумон бўлган) ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиш;

аудиторлик текшируви ўтказилгандан сўнг текшириш жараёнида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш.

Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


8. Ички аудит хизмати қуйидаги мажбуриятларга эга:

ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

мазкур Низомнинг 21 - 27-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;

молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;

ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;

микрокредит ташкилотига унинг мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда дарҳол микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;

активларни хатловдан ўтказишда ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.

Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


9. Ички аудит хизмати ходимлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга ёки махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатига эга бўлишлари;

банк иши, микромолиялаш, бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида (шу жумладан, ўриндошлик асосида) камида икки йиллик амалий иш стажига эга бўлишлари;

микрокредит ташкилотлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари бўйича етарли билимларга эга бўлишлари, шу жумладан, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини билишлари;

республикада белгиланган бухгалтерия ҳисоби ҳамда умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби ва аудит халқаро стандартлари қоидаларини қўллаш бўйича билимларга эга бўлишлари.


10. Микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи ички аудит хизматига малакали ва етарли тажрибага эга мутахассислар ишга қабул қилинишини таъминлайди ҳамда уларнинг иш фаолияти устидан бевосита назорат ўрнатади.


11. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит вазифаларини самарали бажариш учун етарли бўлиши керак.


12. Ички аудит хизмати ходими лавозими бўшаган тақдирда, микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи бир ой муддат ичида ушбу лавозимга бошқа ходим қабул қилиши лозим.


13. Ички аудит хизмати ходимларининг касбий малакаси уларни тегишли таълим муассасаларида мунтазам равишда ўқитиш орқали ошириб борилади.


14. Микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи ёки унинг қарори билан микрокредит ташкилоти муассислари (иштирокчилари) таркибидан сайланган комиссия томонидан ички аудит хизмати ходимларининг қонун ҳужжатлари талабларини билиши, ахборот танлаш, текширувлар ўтказиш, хулосаларни баҳолаш ва тайёрлаш борасидаги касбий маҳоратлари даражаси ҳар йили баҳолаб борилади.



5-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ МУСТАҚИЛЛИГИ



15. Ички аудит хизмати мустақилдир ва у бевосита микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органига бўйсунади.


16. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларини лавозимга тайинлаш ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.


17. Ички аудит хизмати ходимлари улар томонидан текширилаётган фаолиятлардан мустақил бўлиши лозим.



6-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ЎТКАЗИШГА ВА УНИ ЎТКАЗИШ

НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА ЙИҒМА ҲИСОБОТ ТУЗИШГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


18. Ички аудит микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланадиган аудиторлик текшируви режасига мувофиқ йилнинг ҳар чорагида ва ҳисобот йили якунлари бўйича текширилаётган давр тугагандан сўнг 10 кун муддат ичида ўтказилади. Аудиторлик текшируви режаси ва мазкур Низом талаблари асосида батафсил аудиторлик дастури ишлаб чиқилади. Аудиторлик дастурини ишлаб чиқиш ва бажариш бўйича жавобгарлик ички аудит хизматига юклатилади.


19. Ички аудит хизмати ишининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида аудиторлик текшируви режаси микрокредит ташкилоти юқори бошқарув органи томонидан ҳар йили камида бир марта қайта кўриб чиқилиши ва тегишли йилнинг 1 январига қадар тасдиқланиши лозим.


20. Ички аудит:

тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;

корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилинишини;

бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг ҳолатини;

солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;

активларнинг ҳолатини;

ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.


21. Ўтказилган ички аудит текширувлари натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.

Бунда:

а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;

унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда аниқланган сабаблар баёни;

б) корпоратив бошқариш тамойилларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

микрокредит ташкилоти бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самарадорлиги, микрокредит ташкилоти муассисларининг (иштирокчиларининг) қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;

корпоратив бошқариш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва микрокредит ташкилоти бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ҳамда ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);

в) микрокредит ташкилотининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

микрокредит ташкилоти томонидан ўтказилган молия-хўжалик операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда ўз вақтида, тўлиқ ва аниқ акс эттирилишини баҳолаш;

аниқланган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;

г) солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва йиғимлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;

солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;

д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда микрокредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот микрокредит ташкилоти томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига, шу жумладан, Марказий банкнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ёки номувофиқлигини баҳолаш ва баён этишни ўз ичига олиши лозим;

е) активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак;

ж) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;

микрокредит ташкилоти таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар.


22. Ўтказиладиган аудит текширишлари бўйича барча ҳисоботларда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.


23. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларига мувофиқ, ички аудит раҳбари (ходими) томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.


24. Йиғма ҳисобот:

таҳлилий қисмни;

якуний қисмни;

тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўз ичига олиши керак.


25. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми мазкур Низомнинг 20, 21 ва 22-бандларига мувофиқ, ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши лозим.


26. Йиғма ҳисоботнинг якуний қисми:

микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи ва таркибий бўлинмалари фаолиятига умумий баҳони;

аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.


27. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 5 кун ичида тугатилиши зарур.


28. Йиғма ҳисобот бевосита микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак. Йиғма ҳисобот тасдиқлангандан кейин унинг 1 нусхаси микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органига тақдим этилади.


29. Микрокредит ташкилотининг ижро этувчи органи аудит текширувлари натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.



7-БОБ. ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


30. Ички аудит хизмати ходимлари:

ўзлари ўтказган текширишлар натижаларини бузиб кўрсатганлиги;

уларга тақдим этилган ёки хизмат вазифаларининг бажарилиши жараёнида уларга маълум бўлган микрокредит ташкилотининг сирини ташкил этадиган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилмаганлиги;

олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминламаганлиги учун жавоб берадилар.


31. Ички аудит хизмати аудиторлик текширувлари давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатларини бартараф этиш ва микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавобгардир.



8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


32. Микрокредит ташкилотининг юқори бошқарув органи ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва микрокредит ташкилотининг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.


33. Марказий банк лозим бўлганда микрокредит ташкилотидан ички аудит хизмати ўтказган текширишлар ҳисоботларини ва улар билан боғлиқ бошқа ахборотни олиш ҳуқуқига эга.


34. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 29 апрель, 17-сон, 230-модда










































Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск