Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.12.1996 й. 437-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 10 декабрдаги

437-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Вояга етмаган болалари бўлган оилаларга

нафақалар тайинлаш ва тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида” 1996 йил 10 декабрдаги ПФ-1657-сон ва “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида” 2002 йил 25 январдаги ПФ-3107-сон Фармонларига мувофиқ 16 ёшгача болалари бўлган, шунингдек умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (бундан кейин “нафақа” деб юритилади) тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Оилаларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарор шаҳарча, қишлоқ, овул фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) ёки фуқаролар йиғини томонидан шундай масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.

“Фуқаролар йиғини томонидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссия таркиби фуқаролар йиғини (вакиллар йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи энг обрў-эътиборли ва ҳурматга сазовор фуқаролар орасидан сайланади. Ушбу Комиссияга фуқаролар йиғинининг раиси бошчилик қилади. Комиссия аъзолари 2 йил муддатга, фуқаролар йиғини раиси эса унинг бутун ваколати даврига сайланади. Мазкур комиссия аъзоларининг таркиби камида 20 киши. Бунда комиссия таркиби, раисдан ташқари, ҳар йили 50 фоизга янгиланади.

3. Нафақа ушбу нафақани олишга муҳтож бўлган, туғилган, болаликка ва ҳомийликка (васийликка) олинган 16 ёшгача (“умумтаълим мактабларида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача”) болалари бўлган оилаларга тайинланади ва тўланади.

Нафақа ота-оналардан бирининг шахсий аризаси асосида 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади, ушбу муддат тугагач аризачи янги муддатга нафақа тўлашни давом эттириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш хуқуқига эга. Нафақа хар ойда тўланади.


4. Оилага нафақа:

бир болали оилалар учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

икки болали оилалар учун - 100 фоизи миқдорида;

уч ва ундан кўп болали оилалар учун - 140 фоиз.

Агар белгиланган тартибда нафақа белгилашан давр мобайнида энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарса нафақа миқдори энг кам ойлик иш хақи микдори ўзгарган ойдан бошлаб тегишли равишда кўпаяди.


5. Қуйидагилар нафақалар олишда имтиёзли ҳуқуққа эгадирлар:

ногирон чақалоқли (болали) оилалар;

ота-онанинг иккаласи ҳам бўлмаган, болалар тарбияси билан эса қариндошлари шуғулланишадиган оилалар;

болаларнинг ота-онасидан бири ёки иккаласи ҳам ногирон бўлган оилалар;

ота-онадан бири ёки иккаласи ҳам ишсиз бўлган, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида иш қидирувчи сифатида хисобда турган оилалар.

6. Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳалланинг фуқаролар йиғинлари (бундан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи деб аталади) ёки Комиссиялар нафақаларни тайинлашда ва тўлашда қуйидаги асосий қоидаларга амал қилишлари керак;

ижтимоий адолат қоидаларига қатъий амал қилиш;

ошкораликни таъминлаш;

катта ёшдаги Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида боқимандаликка, ўзининг иқтисодий фаоллиги ҳисобига эмас, балки давлат ёрдами ҳисобига яшашга интилишга йўл қўймаслик;

болалар тарбияси учун оила масъулиятини кучайтириш, уларга жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий ривожланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

давлат томонидан кўллаб-қувватлашсиз даромадларини жиддий оширишнинг аниқ имконияти мавжуд бўлмаган, кам даромадли оилаларга нафақалар бериш.


7. Қуйидагиларга нафақа тайинланмайди ва берилмайди:

болалари тўлиқ давлат таъминотида бўлган оилаларга. Агар оиладаги болаларнинг ҳаммаси ҳам тўлиқ давлат таъминотида бўлмаса, у ҳолда нафақа давлат таъминотида бўлмаган болаларни ҳисобга олган ҳолда тўланади;

ота-онаси қонунчиликда белгиланган тартибда ота-оналик хуқуқларидан маҳрум этилган оилаларга;

моддий бойлиги (даромади) болаларининг жисмоний, ақлий ва маънавий-аҳлоқий жихатдан мақбул ривожланишини таъминлаш имконини берадиган оилаларга.


8. Куйидагилар нафақаларни тўлашни маблағ билан таъминлаш манбалари хисобланади:

республика бюджети маблағлари;

маҳаллий бюджетлар маблағлари;

бюджетдан ташқари манбалар.

Нафақалар тўлаш учун мўлжалланган маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Халқ банкининг маҳаллий бўлимларидаги "Болалар нафақалари" махсус счётларига ўтказилади.

Ушбу счётлардаги пул маблағларидан фақат нафақалар тўлаш мақсадида, ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолларда эса болали оилаларга натура билан ёрдам бериш сифатида фойдаланиш мумкин.

Маблағларни бошқа мақсадларга сарфлашга йўл кўйилмайди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига йўналтириладиган ва нафақалар тўлашда фойдаланилмаган қолдиғи олиб кўйилмайди ва улар келгуси даврда нафақалар тўлашга йўналтирилади.


9. Олинган нафақалардан солиқ ундирилмайди.


10. Ушбу нафақаларнинг тўланиши оилага бошқа нафақалар тайинлашни, шу жумладан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб хисобланмайди.



ФУҚАРОЛАРНИНГ НАФАҚА ТАЙИНЛАШ

УЧУН МУРОЖААТИ


11. Нафақа доимий яшаш жойидаги фуқароларниш ўзини ўзи бошқариш органига нафақа тайинлаш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилишган оилаларга, алоҳида ҳолларда эса ушбу органнинг раиси (оқсоқоли) тақдимномасига биноан тайинланади.


12. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги ариза болаларнинг ота-онасидан бири томонидан оиланинг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тегишли органига ушбу органнинг раиси номига берилади.

Аризада нафақа олиш учун мурожаат қилишга ундаган сабаблар кўрсатилади.

13 Нафақа олиш учун мурожаат қилган шахс, аризадан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига қуйидаги хужжатларни топширади:

а) тасдиқланган шакл бўйича оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги маълумотлар;

б) болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхаси;

в) васийлик (ҳомийлик)да бўлган болаларга нафақа тайинлаш чоғида васийлик (ҳомийлик) ҳуқукини белгиловчи органнинг қароридан кўчирма;

д) 16 дан 18 ёшгача бўлган болаларга мазкур шахс ҳақиқатан ҳам ўқув юртида ўқиётганлиги ва стипендия олмаслиги тўғрисида ўқув юртидан маълумотнома.

Нафақа тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари ёки белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхалари тақдим этилиши мумкин.


14. Нафақа тайинлаш тўғрисидаги аризаларни рўйхатдан ўтказиш махсус рўйхатга олиш дафтарида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг котиби томонидан амалга оширилади, дафтарда ариза тушган сана, илтимосноманинг қисқача мазмуни ва фуқаролар йиғини қарори қабул қилингандан сўнг, қарор санаси ва рақами кўрсатилган холда қабул қилинган қарор тўғрисидаги маълумот ёзиб кўйилади.



НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ҲАҚИДАГИ АРИЗАЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ВА УНИ ТАЙИНЛАШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


15. Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳузурида махсус комиссия тузилади, унинг таркиби фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоколи) томонидан тасдиқланади.

Комиссия таркибига ўзини ўзи бошқариш органининг маслаҳатчилари ва котиби, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан вакил қилинган, нафақалар тайинлаш ва уларни тўлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига амалий ёрдам кўрсатувчи туман (шаҳар) "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими, шунингдек, зарурат бўлганда туман (шаҳар) солиқ ва молия органларининг вакиллари киради.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, агар уларнинг ҳудудларида уч юздан ортиқ оила яшаса, бир нечта комиссия тузилиши мумкин. Бундай ҳолларда Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимининг ҳар бир комиссия ишида қатнашиши мажбурийдир.

16. Махсус комиссия нафақа олиш учун мурожаат қилган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини ариза берилган санадан бошлаб икки ҳафта муддатда текширади ҳамда аризани ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқиш асосида нафақа тайинлаш тўғрисида ёки нафақа тайинлашни рад этиш хақида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакиллари мажлиси)га ёки фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган комиссияга икки ҳафта муддатда таклиф киритади.

17. Оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари юзасидан Текшириш далолатиомаси тузилади (1-илова), унда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилиши керак:

текширилаётган оиланинг таркиби;

текширилаётган оила умумий даромадининг миқдори;

оила аъзолари даромадлари шаклланишининг асосий манбалари;

катта ёшдаги (Меҳнатга лаёқатли) оила аъзоларининг иш билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома.


18. Оиланинг нафақага муҳтожлигини аниқлаш учун мазкур оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган оила умумий даромадининг миқдори асос сифатида қабул қилинади.

19. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мезонларини ва нафақа тайинлаш учун асосларни ўзини ўзи бошқариш органи счётларидаги маблағлар миқдоридан ва  нафақанинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгилайди. Бунда нафақа тайинлаш учун оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 бараваридан кўп бўлмаслиги керак.

20. Ариза берган оиланинг моддий ва мулкий аҳволини текшириш натижалари хамда махсус комиссиянинг хулосаси бўйича нафақа олишга муҳтож бўлган оилаларнинг рўйхати тузилади ва шаҳарча, қишлоқ, овул маҳаллалар фуқаролар йиғини ёки Комиссия кўриб чиқиши учун такдим этилади.

21. Нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш тўғрисидаги қарор очиқ овоз бериш йўли билан шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фуқаролар йиғини ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия томонидан қабул қилинади.

Агар қарорга шаҳарча, қишлоқ, овул ёки махаллалар фукаролар йиғини (вакиллар мажлиси) ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилиги овоз берсалар, у қабул қилинган ҳисобланади.

Шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фукаролар йиғиии (вакиллар мажлиси)нинг ёхуд фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш учун вакил қилинган Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади.

22. Нафақа тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилиш чоғида аризачининг фуқаролар йиғинида (Комиссия йиғилишида) иштирок этиши мажбурийдир. Аризачи узрли сабаб (касаллик ёки бошқа узрли сабаблар) билан қатнашмаган ҳолларда фуқаролар йиғинига оиланинг балоғат ёшига етган бошқа аъзоси қатнашиши шарт. Аризачи ёки оиланинг бошқа вакили қатнашмаган холларда мазкур оилага нафақа тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилмайди ва у фуқароларнинг кейинги йиғинида (Комиссия йиғилишида) кўриб чиқиш учун қолдирилади.

23. Нафақа тайинлаш рад этилган холларда рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан сўнг 5 кун муддатда аризачи бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.


24. Меҳнат фаолиятидан бўйин товлаб юрган ва жамиятга хилоф равишда турмуш кечираётган ота-оналарнинг болаларига ота-оналарининг ёзма аризаларисиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг тақдимномасига биноаи фуқаролар йиғини томонидан нафақа тайинланиши мумкин. Бундай ҳолларда нафақа натура шаклида берилиши мумкин. Бунда комиссия аъзоларидан хисоб берувчи шахс тайинланади. У патронаж тартибида, айтиб ўтилган оилаларнинг болаларига зарур бўлган товарлар (хизматлар) сотиб олишни ва беришни амалга оширади.

Нафақани натура шаклида бериш савдо ташкилоти хисобига пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бундай тарзда сотиб олинган товарлар (хизматлар) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ва хисоб берувчи шахс томонидан тасдиқланган далолатнома бўйича олувчига берилади.


25. Нафақа тайинланган давр давомида оилада бир ёки бир неча бола 16 ёшга (умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар  18 ёшга) етса, унда оилага тайинланган нафақа миқдори мазкур Низомнииг 4-моддасига мувофиқлаштирилади. 16 ёшгача (умумтаълим мактабларида, академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида таълим олаётганлар  18 ёшгача) бўлган болалар сони ўзгариши муносабати билан фуқаролар йиғинининг ёки Комиссиянинг қарори бўлиши шарт эмас.

Янги миқдордаги нафақа бола (болалар) 16 ёшга тўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.



НАФАҚАНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


26. Нафақа фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарорининг протоколи асосида тўланади.

27. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ёки Комиссия котиби ҳар ойнинг 1 (биринчи) - кунига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи қарорининг протоколлари асосида нафақа тўлаш учун ведомость тузади, унда олувчининг фамилияси, паспорти рақами ва манзили, шунингдек, тўланадиган сумма кўрсатилган бўлади. Ўзини ўзи бошқариш органи раисининг имзоси ва мухри билан тасдиқланган ведомость нафақалар тайинланган ойнинг 5-кунигача бўлган муддатда Халқ банкининг туман бўлимига жўнатилади.

Туман (шаҳар) молия органлари зарур маблағларни тўлов ойининг 5-кунидан 25-кунигача ўтказади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўлов топшириқномаларини халқ банки бўлимларига маблағларнинг келиб тушишига кўра тақдим этадилар.

28. Нафақа шаҳарча, қишлоқ, овул ёки маҳаллалар фукаролар йиғинн қарор қабул қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб оила яшаб турган жойдаги Халқ банки муассасаси томонидан берилади.

29. Тайинланган, аммо уз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) нафақалар ўтган вақт учун тўлиқ миқдорда тўланади. Бундай ҳолларда ушбу нафақа олинмаган барча давр учун нафақа бир йўла тўланади. Бунда агар аризачи мазкур нафақага зарурати бўлмаганлигидан уни ўз вақтида олмаганлиги аниқланса. яъни оила нафақага муҳтож бўлмаса, ўзини ўзи бошқариш органи раиси (оқсоқоли)нинг тақдимномасига кўра, фуқаролар йиғини ёки Комиссия бундан кейин нафақа беришни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

29-1. Оила аъзоларининг даромадлари тўғрисидаги ёки бошқа маълумотларнинг ишончлилигини текширишда фуқаролар йиғинининг ёки Нафақа тайинлаш комиссиясининг қарорига таъсир этган бузиб кўрсатилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланганда нафақа тўлаш тўхтатилади, асоссиз тўланган пул маблағлари эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.


БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ

ЁРДАМИНИ УЮШТИРИШДА ЁРДАМЛАШИШ

УЧУН ҲОКИМЛИК ТОМОНИДАН ВАКИЛ

ҚИЛИНГАН ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


30. Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами кўрсатиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан махсус вакил қилинган шахс - Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими тайинланади.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими тегишли фуқаролар йиғинлари ҳудудларига доимий бириктириб қўйилади ва у доимий ишлаш учун фуқаролар йиғини бошқаруви биносига жойлаштирилади.

31. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктириб қўйилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимининг лавозим вазифаларига қуйидагилар киради:

оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид ишларни ташкил этишда ўзини ўзи бошқариш органига кўмаклашиш, шунингдек, нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг белгиланган тартибининг оғишмай бажарилишини таъминлаш;

мазкур ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида яшовчилар орасидан нафақага муҳтож бўлган оилаларни аниқлаш;

нафақа тўлаш учун мўлжалланган пул маблағларининг белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;

тўлов ҳужжатларини расмийлаштиришда ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатиш;

комиссия таркибида оилаларнинг даромадлари ва мулкий аҳволини кўриб чиқиш, шунингдек, нафақа олувчининг аризасида баён қилинган маълумотларнинг тўғрилигини текшириш.


32. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудига бириктириб қўйилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

фуқаролар йиғинида ёки Комиссия йиғилишларида иштирок этиш ва фуқаролар йиғинига ёки Комиссияга болали оилаларга нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш ҳақида таклифлар киритиш;

фуқаролар йиғини ёки Комиссия қарорлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ келмаган ҳолларда уларнинг услидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

оила аъзолари даромадларининг тўғри кўрсатилганлигига шубҳа пайдо бўлган ҳолларда фуқароларнинг даромадларини қўшимча текшириш учун солиқ органларига мурожаат қилиш;

маблағлардан амалда қандай фойдаланилаётганлигига қараб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари счётларига ўтказиладиган маблағлар суммасини ўзгартириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлигига таклифлар киритиш.


33. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи худудига бириктириб қўйилган Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходими нафақа тайинлаш ва тўлашнинг ҳамда ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради.


НАФАҚА ТЎЛАШ УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ. ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ

ОРГАНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТ БЕРИШИ.


34. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўзларининг ҳисоб-китоб счётларига келиб тушган маблағларнинг, мазкур Низомда назарда тутилган нафақа тўлаш ва бошқа тўловлар учун харажатларнинг мустақил ҳисобини юритадилар


35. Ажратилган маблағлар ва уларни сарфлаш ҳисобини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи котиби ёки ушбу ҳисобни олиб бориш учун фуқаролар йиғини тайинланган шахс юритади.


36. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи нафақа тўлаш учун ажратилган пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни 2-иловага мувофиқ ҳар ойда тузади.

Ҳисоботга маблағлардан, нафақа тўлашдан ташқари, бошқа мақсадлар учун фойдаланилганлиги кўрсатилган маълумотнома илова қилинади.


37. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг раиси ва Бандликка кўмаклашиш маркази ходими томонидан имзоланган нафақа тўлашга ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача бўлган муддатда ҳокимликнинг туман молия бўлимига ва Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига юборилади.

































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск