ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 20.03.2013 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.03.2013 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.04.2013 й.

N ЎРҚ-352

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш ва бекор қилиш";


2) 42-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлашга давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлганда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилганда йўл қўйилади";


3) 45-модданинг учинчи қисмидаги "табиатни муҳофаза қилиш давлат органларининг рухсати билан" деган сўзлар "давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 17-модданинг биринчи қисмидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари ва бошқа органлар билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича - қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича - геология ва минерал ресурслар органлари, минерал ва термал сувлар бўйича - ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади";


3) 73-модда чиқариб ташлансин;


4) 99-модданинг иккинчи қисмидаги "73" рақами чиқариб ташлансин.


6-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасинииг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 350-модда; 2012 йил, N 9/2, 246-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 31-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"31-модда. Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш


Давлат авиацияси аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатга олиниши лозим.

Давлат авиацияси аэродроми реестрга киритилганидан сўнг эксплуатантга давлат авиацияси аэродроми рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш ва улар рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади";


2) 44-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Эксплуатант сертификатини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда эксплуатант сертификати беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу сертификатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 94-модданинг тўртинчи қисмидаги "Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси" деган сўзлар "Эксплуатант сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 95-модданинг биринчи қисмидаги "тегишли фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома" деган сўзлар "эксплуатант сертификатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 96-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади";


6) 97-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


7) 129-модданинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


8) 130-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар" деган сўзлар "эксплуатант сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 131-моддадаги "Конкрет турдаги авиация ишлари учун тегишли рухсатнома" деган сўзлар "Эксплуатант сертификатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Ветеринария тўғрисида"ги 935-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 335-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 472-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Метрология тўғрисида"ги 1004-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 15-модданинг биринчи қисми:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 18-модда чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 17-модданинг тўртинчи қисми "123" рақамидан кейин "125-1" рақами билан тўлдирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 125-1-модда билан тўлдирилсин:


"125-1-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ билан жазоланади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади".


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 47-3-модда билан тўлдирилсин:


"47-3-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, -

энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, -

энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, -

энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 227-15-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


3) 227-24-модданинг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, -";


4) 245-модданинг биринчи қисми "47-2" рақамидан кейин "47-3" рақами билан тўлдирилсин;


5) 262-модданинг биринчи қисмидаги "227-15-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги 2018-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган 444-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палатапарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда, N 12/2, 362-модда) 44-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

бешинчи қисм чиқариб ташлансин;

олтинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 54-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 491-модда, N 10, 536-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 337-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда) 13-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи - бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади. Бунда банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқиш ариза барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади. Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган ариза янгидан берилган ҳисобланади.

Банкни рўйхатга олиш ва унга лицензия бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда банкни рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатга олишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Банкни рўйхатга олишни ва унга лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин".

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги 279-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 142-модда) 16-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи, еттинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 353-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 52-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 11-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"11-модда. Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи

манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар

чиқаришни тартибга солиш


Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқаришга давлат экологик экспертизасининг натижаларига кўра белгиланадиган нормативларга мувофиқ йўл қўйилади";


2) 12-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;


3) 13-модданинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Атмосфера ҳавосини доимий ифлослантирувчи манбалардан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқариш бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосасида назарда тутилган шартлар ва талабларни бузиш билан боғлиқ фаолият маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин";


4) 18-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишлатиш тақиқланган ва ишлатишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни зарарсизлантириш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади";


5) 21-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан" деган сўзлар "давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги 412-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 118-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 9, 423-модда) 11-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги 419-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 124-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 490-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда) 19-моддасининг тўртинчи қисмидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг рухсати билан" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги 543-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 1, 12-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда) 24-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўсимлик дунёси объектлари ўсадиган муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланишга, янги технологияларни жорий этиш, геология-қидирув ишларини олиб бориш, фойдали қазилмаларни қазиб олишга, чорва моллар ўтлатиладиган ҳамда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ҳайдаб ўтиладиган жойларни белгилашга давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган ҳолда йўл қўйилади".

26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 15-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин";


2) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, шунингдек ушбу Кодекс 13-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган алоҳида ҳоллар мавжуд бўлганда тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади";


3) 53-модданинг матни "жабрланувчи" деган сўздан кейин "(унинг қонуний вакиллари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 107-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вояга етмаган болани ота-онасидан олиш ва уни болалар тарбия муассасасига жойлаштириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини чиқаришда суд ота ва онанинг ҳар биридан мазкур бола фойдасига ушбу Кодекснинг 99-моддасида белгиланган миқдорларда алиментлар ундиради. Бунда ундирилган алиментлар мазкур бола номига очилган банк ҳисобварағида жамланади ва у вояга етганда тўланади";


5) 151-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади.

Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича апоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно";


6) 155-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фарзандликка олишда боланинг розилиги васийлик ва ҳомийлик органлари ёки суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда аниқланади";


7) 159-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги нотариал тасдиқланган ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола жойлашган муассаса раҳбари томонидан ёки фарзандликка олиш амалга оширилаётган жойдаги ёхуд ота-она яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан тасдиқланган аризада баён этилган бўлиши керак, шунингдек фарзандликка олиш тўғрисида иш юритилаётганда бевосита судда баён этилиши мумкин.

Суд томонидан фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар ота-она боланинг фарзандликка олинишига берган розилигини қайтариб олишга ҳақли";


8) 163-модда чиқариб ташлансин;


9) 164-модданинг:

биринчи қисмидаги "Фарзандликка олиш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин" деган сўзлар "Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фарзандликка олувчилар боланинг туғилиши ёзилган дафтарга, агар бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган бўлса, унинг ота-онаси деб ёзилиши керак";


10) 165-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинган тақдирда, унинг манфаатларини кўзлаб, боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг илтимосига кўра ёки, агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг илтимосига кўра сақланиб қолиши мумкин.

Агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган отанинг ёки онанинг ота-онаси (бува ёки буви) илтимосига кўра боланинг шахсий номулкий ҳамда мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар боланинг манфаатлари шуни талаб этса, вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошларига нисбатан сақланиб қолиши мумкин";


11) 168-модда чиқариб ташлансин;


12) 171-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"171-модда. Фарзандликка олишни бекор қилиш тартиби


Фарзандликка олишни бекор қилишга фақат суд тартибида йўл қўйилади. Фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилишда ўн ёшга тўлган боланинг фикри ҳисобга олинади.

Суднинг фарзандликка олишни бекор қилиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб суд уч кун ичида ушбу ҳал қилув қароридан кўчирмани фарзандликка олинаётган боланинг туғилганлиги рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига юбориши шарт";


13) 172-модданинг:

номидаги "Фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисмидаги "Суд томонидан фарзандликка олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "Фарзандликка олиш ҳақиқий эмас деб топилганда ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 210-модданинг матнидаги "Туман, шаҳар ҳокимининг фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорига" деган сўзлар "Суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 211-модданинг:

номидаги "ёки у ҳақиқий эмас деб топилганида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги "ёки у ҳақиқий эмас деб топилганида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


16) 237-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаётган болани фарзандликка олиш фарзандликка олувчи қайси чет давлат фуқароси бўлса, ўша давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилганлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг фарзандликка олиш тўғрисидаги рухсати олдиндан олинган бўлсагина Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади".


27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган "Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида"ги 678-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 9, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2011 йил, N 12/2, 363-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:


1) 12-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақидаги аризани такроран кўриб чиқишда мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришни рад этишга йўл қўйилмайди";


2) 17-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.

29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Радиочастота спектри тўғрисида"ги 725-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 16-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"радиочастота спектридан фойдаланувчи - радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни ишлатиш учун радиочастота органининг рухсатномасига эга бўлган юридик ёхуд жисмоний шахс;

радиочастота бериш - радиочастота органи томонидан бериладиган тегишли рухсатномада кўрсатиладиган аниқ радиочастота";


2) 8-модда биринчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


3) 9-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни яратиш, ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), олиш (бериш), олиб кириш, ишлатиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда радиочастота спектридан фойдаланиш белгиланган тартибда радиочастота органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади";


4) 14-модданинг биринчи қисмидаги "радиочастота спектридан фойдаланиш учун рухсатнома" деган сўзлар "радиочастота органининг тегишли рухсатномасини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган "Ўрмон тўғрисида"ги 770-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 122-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2009 йил, N 12, 470-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда) 39-моддасидаги "ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил N 9, 171-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил N 9, 311-модда; 2006 йил, N 4, 157-модда; 2007 йил, N 9, 414-модда; 2011 йил, N 12/2, 366-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда) 9-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар лицензияланиши шарт:

телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш;

телекоммуникациялар тармоқларини қуриш;

телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш;

телекоммуникациялар тармоқларига хизмат кўрсатиш".


32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда) 9-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган "Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги 120-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 7-8, 212-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2011 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг тўртинчи хатбошиси "зарарсизлантирувчи" деган сўздан кейин "утилизация қилувчи" деган сўзлар билан тўлдирилсин";


2) 7-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "манбаларини ишлатиш" деган сўзлар "манбалари муомаласи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Ионлаштирувчи нурланиш манбалари

муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш


Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият белгиланган тартибда берилган лицензия асосида амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ишлатиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини лойиҳалаштириш, барпо этишни, улар учун технологик асбоб-ускуналарни, радиациядан муҳофаза қилиш воситаларини яратиш ва тайёрлашни;

ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олишни, ишлаб чиқаришни, ҳосил қилишни, қайта ишлашни, улардан фойдаланишни, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатишни, уларни ташишни, зарарсизлантиришни, утилизация қилишни ва кўмиб ташлашни".


35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган "Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 215-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси папаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 470-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 11-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанаётган шахслар мазкур моддада назарда тутилган барча ҳукуқлардан фойдаланади, шу жумладан, бирор-бир чекловларсиз хатлар ёзиш ва олишга, посилкалар, бандероллар ва пул жўнатмалари олишга, телефондан фойдаланишга, энг зарур нарсаларга эга бўлиш ва уларни олишга, ўз кийим-бошидан фойдаланишга ҳақли";

иккинчи - еттинчи қисмлари тегишинча учинчи - саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 12-1, 12-2 ва 12-3-моддалар билан тўлдирилсин:


"12-1-модда. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган,

тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин

товлаётган шахсни даволаш


Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, диспансер ҳисобида турган ҳамда тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган шахс сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига суднинг ҳал қилув қарори асосида ғайриихтиёрий тартибда ётқизилиши керак.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг тиббий текширувдан ва (ёки) даволанишдан бўйин товлаётган мазкур шахсни ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш зарурлиги ҳақидаги хулосаси қабул қилинган кундан эътиборан бир сутка ичида берилади. Ариза судга шахс диспансер ҳисобида турган ёки даволанаётган ёхуд унинг яшаш (турган) жойидаги сил касаллигига қарши кураш муассасаси томонидан берилади.


12-2-модда. Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган

шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг

ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда

даволанишда бўлиши муддатлари


Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлишининг давомийлик муддати олти ойгача этиб белгиланади.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда турган шахс ўзининг мазкур муассасадан чиқарилиши ёки ушбу муассасада ётиши муддати узайтирилиши масаласи ҳал этилиши учун ўзидан сил микобактериялари ажралиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳар ойда камида бир марта белгиланган тартибда тиббий текширувдан ўтказилиши керак.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда ётиши муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ушбу муассаса тиббий комиссиясининг шахс даволанишда бўлган муассасада ётиши муддатини узайтириш зарурлиги ҳақидаги хулосаси асосида судга берилади.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахснинг сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлиши муддати ушбу муассаса тиббий комиссиясининг хулосаси асосида суд томонидан олти ойгача узайтирилиши мумкин.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлган шахс мазкур муассасадан қуйидагилар асосида чиқарилиши керак:

ўзидан сил микобактериялари ажралиб чиқиши барқарор равишда тугаган тақдирда сил касаллигига қарши кураш муассасаси тиббий комиссиясининг хулосаси;

суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори.

Сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган, сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимида ғайриихтиёрий тартибда даволанишда бўлган шахс мазкур муассасадан чиқарилганидан кейин яшаш жойида диспансер кузатувида бўлиш ва даволанишни давом эттириш учун юборилади.


12-3-модда. Суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига

чалинган шахсни сил касаллигига карши кураш муассасасининг

ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда

ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш


Суднинг сил касаллигининг юқумли шаклига чалинган шахсни сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини ижро этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади".

37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги 269-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 180-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 309-модда; 2009 йил, N 10, 381-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"моддий маданий мерос объектларини асраш бўйича ишларни амалга ошириш, шунингдек моддий маданий мерос объектларида илмий ва илмий-техник тадқиқотлар ўтказиш учун рухсатномалар бериш";


2) 24-модданинг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

40-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта килиш тўғрисида"ги ЎРҚ-155-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 191-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 4, 99-модда) 18-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисмдаги "махсус ваколатли давлат органининг ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

бешинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мажбурий суғурта шартномалари бўйича мажбуриятларни қабул қилиб олувчи суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлиши лозим. Суғурталовчининг мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўзига ўтказилаётган мажбуриятларни қабул қилиб олиши қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган, бажарилиши мажбурий бўлган тўловга қобилиятлилик нормативларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак".


41-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 354-модда; 2009 йил, N 9 337-модда, N  12, 464-модда; 2012 йил, N 12, 336-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 16-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишувга биноан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 23-модданинг иккинчи қисмидаги "қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 39-модда бешинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"эмитент томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар билан битимлар тузилганлиги".


42-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 12 сентябрда қабул қилинган "Музейлар тўғрисида"ги ЎРҚ-177-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 9, 483-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг:

бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи - тўққизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 15-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


43-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги ЎРҚ-210-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 4, 137-модда) 23-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.


44-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрда қабул қилинган "Электр энергетикаси тўғрисида"ги ЎРҚ-225-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 9, 339-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модда биринчи қисмининг:

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошиси еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 8-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3) 10-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


45-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги ЎРҚ-301-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 271-модда) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киртилсин:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза такроран кўриб чиқилаётганда давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни ва лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди";

тўртинчи қисм бешинчи қисм деб ҳисоблансин.


46-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги ЎРҚ-327-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 4, 111-модда) 21-моддасининг иккинчи қисмидаги "қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан" деган сўзлар "қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


47-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


48-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 23-моддасининг 3 - 24-бандлари 2013 йилнинг 1 июнидан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2013 йил 1 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 6 май, 18-сон, 233-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 4-сон, 98-модда










































Время: 0.2141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск