ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /

ЎзР 25.12.1998 й. 725-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 25.12.1998 й. 725-I-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 02.08.2023 й. ЎРҚ-858-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


радиочастота бериш - радиочастота органи томонидан бериладиган тегишли рухсатномада кўрсатиладиган аниқ радиочастота; (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш сертификатлаш, лицензиялаш, солиқ солиш, ягона илмий-техника сиёсатини шакллантириш йўли билан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа воситалар билан амалга оширилади. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



7-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги; (ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



8-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- радиочастоталар спектри бўйича давлат бошқарув органи томонидан ажратилган радиочастоталар полосалари доирасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет эллардан олиб кириш учун рухсатнома беради;



8-модда биринчи қисм бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- фойдаланувчиларга берилган радиочастоталар ҳисобини юритади, шунингдек радиочастота спектридан радиочастота спектри бўйича давлат бошқарув органи томонидан белгиланган тартибга мувофиқ фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;



9-модда матнининг олдинги таҳрири


Радиочастота спектри фойдаланувчиларга давлат, жамоат ва шахсий эҳтиёжларни таъминлаш учун берилади.

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни яратиш, ишлаб чиқариш, лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), олиш (бериш), олиб кириш, ишлатиш, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишда радиочастота спектридан фойдаланиш белгиланган тартибда радиочастота органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан рўйхатга олинган, ААА Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низомнинг 5-10-§§ (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Фойдаланувчиларга муайян радиочастоталар бериш Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Радиочастота бериш ўта муҳим давлат эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида ўзгартирилиши мумкин. (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан рўйхатга олинган, ААА Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низомнинг 3, 4-§§ (ҳужжат рус тилида келтирилган)

Радиочастоталарни радиочастота спектридан фойдаланувчилар ўртасида тақсимлаш танлов асосида ёки кимошди савдоси натижаларига кўра амалга оширилиши мумкин.


Қаранг: ВМнинг 2004 йил 20 декабрдаги 592-сон Қарори билан тасдиқланган "Радиочастоталарни танлов йўли билан тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар бериш тартиби тўғрисида"ги Низом

Радиочастота органи ва радиочастота спектридан фойдаланувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосида амалга оширилади.


Қаранг: АВ томонидан 2005 йил 7 декабрда 1531-сон билан рўйхатга олинган, ААА Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низомнинг 64-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган)


Радиочастота спектридан фойдаланувчининг ўз радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериши тақиқланади. (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонунига мувофиқ киритилган қисм)


Қаранг: ВМнинг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 3-банди



14-модда номининг олдинги таҳрири


14-модда. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни яратиш, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш,

қуриш (ўрнатиш), олиш (бериш), ишлатиш ва

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш



14-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни яратиш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланиб илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш фойдаланувчи радиочастота органининг тегишли рухсатномасини олганидан ва яратиш учун ташкилот стандартлари келишилганидан кейингина амалга оширилади. (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Техник воситаларнинг радиохалақитларнинг йўл қўйиладиган даражадаги нормаларига мувофиқлигини синаш тартиби Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан белгиланади. (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



18-1-модданинг олдинги таҳрири


18-1-модда. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш

(ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Радиочастота спектридан фойдаланишда фойдаланувчилар томонидан ахборот хавфсизлиги чоралари, шу жумладан:

узатиладиган ахборотдан рухсатсиз фойдаланиш, алоқа тизимларидан назоратсиз фойдаланиш ва уларнинг ишлашини тўхтатиб қўйиш, шунингдек улардан шахс, жамият ва давлатга зарар етказадиган мақсадларда фойдаланиш истисно этилишини;

ахборотни (маълумотларни) узатиш жараёнида унинг (уларнинг) махфийлиги ва яхлитлигини;

рухсатсиз ёки бехосдан аралашувга уринишлар бўлган тақдирда алоқанинг ишлаш режими ўзгармаслигини таъминловчи чоралар кўрилиши керак.


Қаранг: АВ томонидан 2006 йил 21 февралда 1547-сон билан рўйхатга олинган ААА Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш Қоидалари"нинг 15, 16-бандлари (ҳужжат рус тилида келтирилган)



18-2-модданинг олдинги таҳрири


18-2-модда. Радиоалоқанинг махфийлиги

(ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Бошқа шахс учун мўлжалланган радиохабар қабул қилинган тақдирда уни қайд қилиш, унинг мазмунини ва мавжудлиги фактини ошкор этиш, тарқатиш ёки ўзгартириш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Махфий ахборотни, шу жумладан давлат сирлари мавжуд бўлган маълумотларни ахборотнинг сертификатлаштирилган криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланмаган ҳолда радиоалоқа каналлари орқали узатиш тақиқланади.


Қаранг: ФКнинг 1096-моддаси; ЖКнинг 143, 162, 191-моддалари; Президентнинг 2007 йил 3 апрелдаги ПҚ-614-сон Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Низом (ҳужжат рус тилида келтирилган) ва "Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини сертификатлаш тўғрисида"ги Низомнинг 4-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган); АВ томонидан 2006 йил 21 февралда 1547-сон билан рўйхатга олинган ААА Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида радиоалоқадан фойдаланиш Қоидалари"нинг 15-банди (ҳужжат рус тилида келтирилган)

Радиочастота органлари томонидан амалга ошириладиган радиочастота спектри мониторинги радиоалоқанинг махфийлигини бузиш ҳисобланмайди.


Қаранг: мазкур Қонуннинг 19-моддаси



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиочастота спектри мониторингини Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа радиочастота органлари билан биргаликда амалга оширади. (ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 03.11.2022 й. ЎРҚ-800-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда биринчи қисм учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- радиочастота спектрини тақсимлаш ва ундан фойдаланиш масалалари бўйича норматив ҳужжатларни, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш бўйича давлат стандартлари, техник регламентлар, ишлатиш нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади; (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модданинг олдинги таҳрири


3-модда. Радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Радиочастота спектри тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида радиочастота спектри тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.




ЎзР 18.02.2019 й. ЎРҚ-522-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисм тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати. (ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси; (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиочастота спектри мониторингини Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бошқа радиочастота органлари билан биргаликда амалга оширади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 09.06.2015 й. ЎРҚ-388-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвали - ҳар хил турдаги радиохизматлар ўртасида тақсимланган радиочастоталар рўйхати;



9-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фойдаланувчиларга муайян радиочастоталар бериш радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвалига мувофиқ амалга оширилади.



13-модда иккинчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- фойдаланилаётган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фуқаролар ҳаёти ёки соғлиғига, шунингдек атроф-муҳит ҳолатига аниқ хавф юзага келганда;



14-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни яратиш, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланиб илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш фойдаланувчи радиочастота органининг тегишли рухсатномасини олганидан ва яратиш учун техник шартлар келишилганидан кейингина амалга оширилади. (ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модда биринчи қисм иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги; (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)



19-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиочастота спектри мониторингини Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бошқа радиочастота органлари билан биргаликда амалга оширади. (ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



2-модда ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири



радиочастота спектридан фойдаланувчи - радиочастоталардан фойдаланиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ёки юқори частотали қурилмаларни ишлатиш учун радиочастота органининг тегишли рухсатномасига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;



2-модда ўн учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


радиочастота бериш - фойдаланувчига муайян радиочастоталардан фойдаланиш учун радиочастота органи томонидан бериладиган рухсатнома;



9-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Радиочастота спектридан фойдаланиш белгиланган тартибда радиочастота органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади.






























































Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск