ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2013 йил 1 январдан киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 25.12.2012 й. ПҚ-1887-сон қарорига 35-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2012 йил 25 декабрдаги

ПҚ-1887-сон қарорига

35-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига 2013 йил 1 январдан киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумтаълим мактабларининг намунавий штатларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 мартдаги ПҚ-609-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари" сўзлари "улар томонидан ушбу функция амалда бажарилганда битта энг кам ойлик иш ҳақи" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорида:


а) 18-банднинг биринчи хатбошидаги "мактабгача тарбия болалар муассасаларида ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 29-иловада:

илованинг номидаги "мактабгача тарбия болалар муассасаларида ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


I бўлим "Мактабгача тарбия болалар муассасаларида" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 9-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги "газ экспорти ва транзитини" ҳамда "газ экспорти ва транзитидан" сўзлари тегишли равишда "табиий газ экспорти ва транзитини" ҳамда "табиий газ экспорти ва транзитидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2-иловага мувофиқ ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар жумласига сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этадиган корхоналар киради".

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорида:


а) 5-банддан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-иловада 3-банд "Иқтисодиёт харажатлари" 3.2 қаторига :

"210,0" рақамларидан кейин "*" белгиси қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги ҳавола қўшилсин:

"* "Ўзмелиомашлизинг" Давлат лизинг компаниясига ажратилган қарз маблағлари қайтарилиши ҳисобига 10,1 млрд сўм ҳисобга олинган ҳолда".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Республика бюджети маблағлари" сўзларидан олдин "2012 йил охиригача - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2013 йил 1 январдан бошлаб эса" сўзлари қўшилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 17 июлдаги 328-сон қарорининг 7-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 7-сон, 19-модда) "ягона ижтимоий тўлов суммасини белгиланган тартибда тақсимлаган ҳолда" сўзлари қўшилсин .


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори билан тасдиқланган Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан "солиқ солиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибида:


7-бандга "молиявий йилнинг 10 мартидан кечикмай" сўзлари қўшилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Бюджет ташкилотларининг тасдиқланган сметалари ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш тегишли молия органлари томонидан молиявий йилнинг 1 апрелигача амалга оширилади.".

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 73-модда) билан тасдиқланган Телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низомнинг 42-бандида:


а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ва у қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"50 фоизи - давлат бюджетига йўналтирилади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ҳамда 3-банднинг учинчи хатбошидаги "5" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


б) иловада:

илованинг номидаги, 1-банддаги, 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "5" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


4-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи хатбошидаги "5" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "95" рақами "92" рақами билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди бешинчи хатбошидаги "республика бюджетига" сўзлари "тегишли маҳаллий бюджетга" сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):


а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 50 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 60 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 70 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 80 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 100 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун - 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз";


б) 3-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача - 50 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 60 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 70 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 80 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 100 фоиз;

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун - 50 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса - 25 фоиз.

Кўрсатиб ўтилган қўшимча ҳақларни тўлаш ушбу қўшимча ҳақларни молиялаштириш учун махсус ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Авиаташишлар хизматларини амалга оширишни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 68-модда) 3-бандидаги "давлат" сўзи "тегишли маҳаллий" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "2012 йил учун умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари тўғрисида" 2012 йил 9 апрелдаги 103-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджет маблағлари, шу жумладан маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириб бажаришдан тушган маблағлар";


б) 1-илова ҳаволасининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"* Республика бюджетининг бўш қолдиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини ошириб бажаришдан тушган маблағлар ҳисобидан ажратилади".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги 234-сон қарорининг 4-бандидаги "2012 йилда" сўзлари "2012-2013 йилларда" сўзлари билан алмаштирилсин.











































































































Время: 0.1862
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск