Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Муҳандислик хизмати кўрсатилиши. Уй-жой фондини таъмирлаш /

Уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича намунавий шартнома (контракт) (ЎзР ВМ 18.04.2001 й. 178-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 18 апрелдаги

178-сон қарорига

1-ИЛОВА


Уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник

хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА (КОНТРАКТ)


Турар жой мулкдори (Ягона буюртмачи хизмати, Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати) _______________________________________________, бундан буён "Буюртмачи" деб номланади, бир томондан, устав асосида фаолият юритувчи ___________________________________________________ тимсолида уй-жойдан фойдаланиш корхонаси, бундан буён "Ижрочи" деб номланади, иккинчи томондан, қуйидагилар хусусида мазкур шартнома (контракт)ни туздилар. (ЎзР ВМ 01.03.2007 й. 43-сон Қарори таҳриридаги муқаддима)



I. ШАРТНОМА МАВЗУСИ


1. Буюртмачи __________ ш., ______________ тумани, ______________ кўчаси, _____-уйдаги манзилда жойлашган, умумий майдони __________ кв. м, шу жумладан турар жой майдони __________ кв. м бўлган уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган объектларига техник хизмат кўрсатишни далолатнома бўйича топширади, Ижрочи эса қабул қилади.


2. Техник хизмат кўрсатиладиган умумий фойдаланиладиган объектлар:

- том;

- йўлаклар;

- лифт хўжалиги;

- техник ертўлалар;

- муҳандислик-техник ускуналар ва биттадан ортиқ квартирага хизмат кўрсатувчи тармоқлар;

- шахталар (лифт, ахлат ўтказувчи, газ ўтувчи).


3. Муҳандислик-техник ускуналар ва квартиралар ичидан ўтувчи тармоқларга хизмат кўрсатиш чегаралари:

- водопровод тармоқлари крангача;

- иситиш тизими радиаторгача;

- газ тармоқлари, шу жумладан газ плитаси;

- иссиқ сув таъминоти тармоқлари крангача.



II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


4. Ижрочи қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

- уй-жойдан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда умумий фойдаланиладиган объектларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

- умумий фойдаланиладиган жойлар, уй ичидаги ва квартира ичидаги муҳандислик тармоқлари (совуқ сув таъминоти, иссиқ сув таъминоти устунлари ва тармоқлари, канализация, иссиқлик, том ва зинапоялар) лозим даражада тутиб турилишини таъминловчи капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш;

- Буюртмачидан қуйидаги ускуналар носозлиги ҳақида ёзма талабномалар келиб тушганда:

а) совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш ускунасидаги носозликни 4 соатдан кечиктирмай тузатиш;

б) томдан чакка ўтишини бир сутка давомида бартараф этиш;

в) умумий фойдаланиладиган жойларда электр ускуналар носозлигини бир сутка давомида бартараф этиш;

г) авария тусидаги носозликни зудлик билан бартараф этиш.

Коммунал хизматлар (совуқ ва иссиқ сув етказилиши, канализация, иситиш, газ, ахлат олиб кетилиши) ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш.

Уй-жойнинг ертўлалари ва томини чет кишилар киришидан ҳимоялаш.

Ижрочининг айби билан ишлар (хизматлар) сифати ва миқдори кафолатланган даражада бўлмаганлиги сабабли Буюртмачига етказилган зарарларни қоплаш.


5. Буюртмачи қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:

- мазкур шартномага кўра бажарилган умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш ишлари, етказиб берилган коммунал хизматлар ҳақини ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, ўз вақтида тўлаш;

- умумий фойдаланиладиган жойлардан уй-жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига ҳамда турар жойлар ва уй атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ фойдаланиш;

- квартира ёки уй-жойга кириш жойларига қўйилган барча ўлчов асбоблари сақланиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, улар ишдан чиққанда бир суткадан кечиктирмай Ижрочини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилиш;

- муҳандислик коммуникацияларига кириш жойларини чиқиндилар билан тўлдирмаслик ва тўсмаслик, санитария ва ёнғинга қарши талабларга риоя этилишини таъминлаш;

- Ижрочига авария ҳолати юзага келганда сутканинг исталган пайтида турар жойга кириш имконини бериш.



III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Буюртмачи қуйидагиларга ҳақли:

- мазкур шартномага кўра ишлар тўлиқ бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилганда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш бўйича тақдим этилган хизматларга тўланадиган ҳақ суммасини қайта ҳисоб-китоб қилишни Ижрочидан талаб қилиш;

- Ижрочи ишларни ўз вақтида бажармаганда уларни ўз кучи билан бажариб, харажатларни Ижрочи ҳисобига ўтказиш;

- умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш ва тақдим этилган коммунал хизматлар учун йўналтирилган пул маблағларидан фойдаланилганлиги ҳақидаги ҳисоботни талаб қилиш;

- Ижрочи билан ихтилофлар юзага келганида судга мурожаат қилиш.

Ижрочи ўз мажбуриятларини муддатида бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолда Буюртмачига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун хизмат кўрсатиш ёки хизмат қийматининг 1 %и миқдорида пеня тўлайди. Ундирилган неустойка суммаси ишлар (хизматлар) умумий қийматидан ошиши мумкин эмас.


7. Ижрочи қуйидагиларга ҳақли:

- материаллар, энергия ташувчилар, ёнилғи ва ҳ.к. нархлари ошган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимлигига умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатишга тўланадиган ҳақ тарифини қайта кўриб чиқиш таклифи билан, бироқ йилда кўпи билан бир марта мурожаат қилиш;

- ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловлар суммасидан 0,5 % миқдорида пеня ҳисоблаш;

- икки ва ундан кўп ой давомида коммунал хизматлар ҳақи тўланмаганда истеъмолчини сув, газ таъминотидан узиб қўйиш (истеъмолчини узиб қўйишдан уч кун аввал хабардор қилган ҳолда), ҳақи тўлангандан кейин Буюртмачи ҳисобига улаш;

- Буюртмачи билан ихтилофлар юзага келганда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш.



IV. АЛОҲИДА ШАРТЛАР

       

     

       

V. ШАРТНОМА МУДДАТИ

8. Мазкур шартнома 20___ йил "___" __________дан 20___ йил "___" __________гача муддатга тузилди.


9. Мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.


10. Мазкур шартноманинг шартлари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин, башарти ушбу ўзгартиришлар учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зиён етказмаса.


11. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди. Бир нусхаси Буюртмачида, иккинчиси Ижрочида қолади.



VI. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ

Буюртмачи

Ижрочи

Манзили:


Манзили:














банкидаги


банкидаги


ҳисоб-китоб рақами


ҳисоб-китоб рақами



       


       



МФО


МФО



СТИР


СТИР



       

        

Изоҳ. Коммунал хизматлар (сув таъминоти, канализация, иссиқлик, газ, электр таъминоти, ахлатни чиқариб ташлаш ва бошқа турлари) етказиб берувчи корхоналар хизматларни истеъмолчига бевосита етказиб бериб, Ижрочи вазифасини бажарганда, Етказиб берувчи билан Буюртмачи ўртасида мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни таъминлашнинг умумий қоидаларига риоя қилган ҳолда хизматларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шартномалар тузилади.
































Время: 0.2445
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск