ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2013 й. 127-сон "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2013 й.

N 127



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КИРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида" 2013 йил 29 январдаги ПҚ-1913-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан 2013 йил 1 июлдан бошлаб давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, фақат товарнинг бир қисми бўлган ва унинг қийматига кирувчи истеъмол упаковкасида (идишда) бевосита чакана савдога тушувчи товарлар мажбурий тартибда маркировка қилинади.


2. Белгилансинки, ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан давлат тилида мажбурий тартибда маркировка қилинадиган:

2013 йил 1 июлгача "вақтинча сақлаш" божхона режимига жойлаштирилган ва 2013 йил 1 июлдан кейин эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин;

2013 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилида маркировка қилинмасдан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тилида маркировка қилинган ва 2013 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари давлат тилидаги ушбу маркировка билан чакана савдо тармоғида 2014 йил 1 январгача сотилиши мумкин.


3. Мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари маркировка қилинмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши тақиқлансин.

Мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган, импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари маркировка қилинмасдан сотилиши ҳолларига, қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш (ҳужжатлари мавжуд бўлмаган товарларни сотиш) сифатида қаралсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, истеъмол товарларини ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли шахси ва импорт қилувчилар томонидан мажбурий тартибда давлат тилида маркировка қилишга доир талаблар аҳолига сотиш учун мўлжалланмаган ҳамда:

юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ва ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган истеъмол товарларига;

хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва Ҳукуматлараро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар томонидан расмий тарзда (хизмат доирасида) фойдаланиш учун, шунингдек уларнинг ходимлари учун олиб кирилаётган истеъмол товарларига;

кўргазма намуналари, синовлар, тадқиқотлар ва маркетинг учун намуна сифатида олиб кирилаётган истеъмол товарларига татбиқ этилмайди.


5. Истеъмол идишига қўйиладиган маркировкада маркировка қилинадиган товар тўғрисида қуйидаги тусдаги маълумотлар бўлиши керак:

асосий истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, ўзига хос хусусиятлар рўйхати;

товарларнинг айрим турлари ишлаб чиқарилган сана;

товарларнинг айрим турларини ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари;

товарларнинг айрим турларидан самарали ва хавфсиз тарзда фойдаланиш қоидалари ва шартлари;

товарни ишлатиш (унинг яроқлилик) муддати ҳамда истеъмолчининг ушбу муддат тугагандан кейинги зарур хатти-ҳаракатлари, шунингдек кўрсатиб ўтилган хатти-ҳаракатлар бажарилмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар;

ишлаб чиқарувчининг (бажарувчи, сотувчининг) ва истеъмолчидан даъволарни қабул қилиш юзасидан улар томонидан ваколат берилган, шунингдек таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини бажарувчи корхоналарнинг манзиллари;

сақлаш, хавфсиз утиллаштириш усуллари ва қоидалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган маиший электр приборлари учун энергия самарадорлиги класси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 20 ноябрдаги 737-сон қарорида назарда тутилган рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар учун рақамли идентификациялаш воситаси (DataMatrix коди).

Истеъмол упаковкаси (идиши) (этикетка, бирка, лейбл)да ва истеъмолчи учун фойдаланишга доир илова ҳужжатларидаги ахборот, товарнинг тури ва техник жиҳатдан мураккаблигига қараб, бевосита муайян товарга матн кўринишидаги ҳужжат (паспорт, формуляр, қўллаш учун кўрсатма ва бошқалар) сифатида илова қилиниши керак.

Генетик модификация қилинган маҳсулотлардан олинган товар маркировкасида бу ҳақда тегишли маълумотлар бўлиши керак.

Маркировка қилинадиган товарларнинг айрим турлари тўғрисидаги ахборотнинг мазмуни Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорлари 2013 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 13 майдаги

127-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2013 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарори)" 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига 1-илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 17-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 14 сентябрдаги 271-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 68-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 253-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 29-модда





















































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск