ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2013 й. 129-сон "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.05.2013 й.

N 129



ҲОЛИ ЎРТАСИДА МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ

ПРОФИЛАКТИКАСИ   ТЎҒРИСИДА"ГИ   ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА


Аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, болалар ва фертиль ёшидаги аёллар ўртасида темир моддаси тақчиллиги анемияси даражасини пасайтириш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Унни бойитиш Миллий дастурини амалга ошириш бошлангандан буён:

ун тортиш корхоналари лабораторияларини модернизациялашга ва замонавий ускуналар билан жиҳозлашга ҳамда микронутриентлар харид қилишга 8,3 млн. АҚШ долларидан ортиқ суммада грант ва бюджет маблағлари йўналтирилганлиги;

ҳар йили ўртача 150 тонна микронутриентлар харид қилинаётганлиги, бу республикада ишлаб чиқарилаётган 1,25 млн. тоннагача биринчи нав унни бойитиш имконини бераётганлиги;

фертиль ёшидаги аёллар ўртасида темир моддаси тақчиллиги анемияси билан касалланиш даражасини 60 фоиздан 32 фоизгача пасайтиришга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Марказий бюро ҳузуридаги Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини микронутриентлар харид қилиш учун жамланаётган маблағлар ҳажмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдори ҳисобига маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқариш заруриятига кўра ва Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳи таъминотига ажратилган маблағлар доирасида аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича тадбирларни амалга ошириш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш учун техникавий кўмаклашиш мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


4. "Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш (Саломатлик-3)" лойиҳасини амалга ошириш даврида Лойиҳани амалга ошириш Марказий бюроси томонидан четдан олиб келинаётган микронутриентлар (ТИФ ТН коди 2106 90 980 3 ва 2829 90 800 0) божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 255-модда




























Время: 0.2105
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск