Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.1997 й. ПФ-1693-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.01.1997 й.

N ПФ-1693



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА ЎЗБЕКИСТОН

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги фанининг ишлаб чиқариш билан алоқасини мустаҳкамлаш, бозор иқтисодига ўтиш шароитларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишда илмий муассасаларнинг роли ва масъулиятини кучайтириш, республика агросаноат мажмуидаги ислоҳларни жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси умумий йиғилишининг уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиш илмий-ишлаб чиқариш маркази:

илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари ва қишлоқ хўжалигига ихтисослашган бош илмий ҳамда илмий-ёрдамчи ташкилотлар бирлашмаси;

қайси идорага қарашлигидан қатъи назар, агросаноат мажмуи соҳасида республика илмий муассасалари ва Олий ўқув юртлари томонидан олиб борилаётган илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи орган;

мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда марказнинг илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини энг аввало қишлоқ хўжалиги тармоқлари мажмуини чуқур ўрганишга ва уни келажакда ривожлантиришнинг принципиал йўналишларини ишлаб чиқишга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг аниқ амалий вазифаларини ҳал этишга йўналтирган ҳолда қуради.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг асосий вазифалари ҳисоблансин:

Ватанимиз ва жаҳон илм-фани ва амалиётининг энг яхши ютуқларидан тўлароқ фойдаланишни ҳисобга олган холда республика агросаноат мажмуининг муҳим муаммолари бўйича илмий тадқиқотларни ташкил этиш. Уларнинг натижаларини қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;

суғориладиган ва лалми ерларнинг унумдорлигини ҳамда самарадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришнинг, чорва моллари ва парранда ўстиришнинг, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш;

селекция ва уруғчилик, наслчилик иши соҳасидаги тадқиқотларни кенгайтириш, селекцияга оид ютуқларни синаб кўриш ва муҳофаза қилиш;

илмий тадқиқотлар соҳасида шартнома муносабатларини ривожлантириш, тугалланган ишланмаларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий қилиш учун илмий ходимлар ва мутахассисларнинг манфаатдорлигини ҳамда масъулиятини рағбатлантирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, юқори самарали, ижтимоий йўналтирилган кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш, товар ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш, хўжалик ичидаги муносабатлар механизмини такомиллаштириш, қишлоқда хусусий тадбиркорликни ва кичик бизнесни шакллантириш муаммоларини ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш;

юқори унум билан ишлайдиган, мустаҳкам ва тежамкор қишлоқ хўжалиги машиналари ва механизмларининг янги турларини яратиш ва жорий этиш;

эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, янги ерларни ўзлаштириш, суғоришнинг илғор усулларини ва сувни тежовчи технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалигини ташкил этиш ва юритишнинг жаҳон илғор тажрибасини ўрганиш ва ижодий қўллаш, халқаро ва хориждаги етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

республикада ва хорижда қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этишда қатнашиш.


4. Илмий-тадқиқот ташкилотларининг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва илмий-техник ишланмаларни ҳаётга самарали жорий этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бўлимлари тузилсин.


5. Собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзолари ва муҳбир аъзоларининг амалдаги барча имтиёзлари, шу жумладан, гонорарлари сақлаб қолинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига академия таркибида қишлоқ хўжалиги фанлари бўлимини ташкил этиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 11 июндаги 218-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Махкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й. 1-сон, 14-модда












































Время: 0.1883
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск