Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.01.1997 й. ПФ-1694-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармасини тузиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.01.1997 й.

N ПФ-1694



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ИҚТИДОРЛИ

ЁШЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛДА ТАЪЛИМ

ОЛИШЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

"УМИД" ЖАМҒАРМАСИНИ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, маънавий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга жахон андозалари даражасида билим олган заковатли, ҳар томонлама баркамол миллий кадрлар улкан хисса қўшишини назарда тутиб, Ватанга фидокорона хизмат қиладиган, садоқатли, унинг буюк ва қудратли бўлиши учун қайғурадиган, ўз иқтидори билан она-юртни улуғлашга қобил, истеъдодли йигит-қизлардан халқ хўжалигининг устувор тармоқлари учун юксак малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармаси тузилсин. Жамғарма бошқаруви таркиби тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Камолот" жамғармаси, шунингдек Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган қатор қўшма компаниялар, банклар ва бошқа ташкилотларининг жамғарма ҳомийси бўлиши ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин. Ҳомийлар рўйхати тасдиқлансин.

Бундан буён Жамғарма бошқаруви ҳомийлар таркибини, шу жумладан чет эллик иштирокчилар ҳисобига ҳам кенгайтириш хақидаги таклифларни кўриб чиқиши белгилаб қўйилсин.


3. Жамғарма фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Жамғарма солиқлар, тўловлар ва божларнинг барча турларидан озод қилинсин.

4. Қуйидагилар жамғарма фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

- Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий хаётининт устувор йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида истеъдодли ёшларни танлаб олиш, саралаш ва ўқитиш, тегишли режа ва дастурлар ишлаб чикиш ва уларни таълим тизимига жорий этиш ҳамда танлов асосида чет эл ўқув юртларига ўқишга юбориш;

- қобилиятли ёшларнинг нуфузли халқаро олимпиада ва танловларда иштирок зтишини ташкил этиш ва уларни рагбатлантириш, шунингдек етакчи чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказлари, таълим йўналишида фаолият кўрсатаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;

- иқтидорли ёшларнинг жахон андозалари талаблари даражасидаги илғор билимлари асосида таҳсил олишлари, баркамол инсон ва юксак маънавиятли юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларига моддий-маънавий ҳомийлик қилиш;

- чет эл олий ўқув юртларида таълим олаётган ҳамда таълим олиб келган иқтидорли ёшлар билан доимий алоқалар ўрнатиш, уларни миллий тикланиш мафкурасига асосланган холда умумбашарий қадриятларни ўрганишга, Ўзбекистон илм-фанининг шон-шуҳратини, обрў-эътиборини дунёвий миқёсларга олиб чиқишга даъват этиш.


5. Иқтидорли ёшларни чет элда ўқитиш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти грантлари (ўқиш харажатлари учун бериладиган мукофотлар) жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва техника давлат қўмитаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти грантларини бериш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.


6. Жамғарма йўлланмаси бўйича хорижда ўқитиш ҳар йили тасдиқланадиган устувор мутахассисликлар бўйича амалга оширилсин ва устувор мутахассисликларнинг таълим шакллари белгилансин. (3-4-иловалар).


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти грантлари бўйича чет элда таълим олиб келган ёш мутахассислар Ўзбекистон учун устувор бўлган соҳаларга давлат томонидан ишга тақсимлансин ва уларнинг иш фаолияти, шунингдек ҳаёти билан боғлиқ бўлган барча масалаларга алоҳида аҳамият берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддатда ушбу Фармоннинг амалга оширилишига доир ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1997 йил, 1-сон, 15-модда































Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск