Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.1997 й. ПФ-1695-сон "Ўзбекистон миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.01.1997 й.

N ПФ-1695



ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ РАҚС

ВА ХОРЕОГРАФИЯ САНЪАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий рақс ва хореография санъатини янада ривожлантириш, ўзбек рақс санъатининг тарихий анъаналарини ва усулларини тиклаш, авайлаб-асраш хамда бойитиш, миллатимизнинг ўзига хос шарқона фазилатлари, бой маънавиятига монанд рақсларни тарғиб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, миллий рақс йўналишлари бўйича узоқ муддатли, мақсадли дастурлар тайёрлаш, рақс санъатини халқимизнинг юксак маънавияти ва нозик дидига зид бўлган, юзаки, ноўрин тақдидга асосланган хатти-ҳаракат ва либослар хуружидан сақлаш, махсус таълим тизимини такомиллаштириш, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш ҳамда бу соҳа ташкилотларининг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида:

5. "Ўзбекрақс" бирлашмасн, унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар барча турдаги солиқлардан 5 йил муддатга озод этилсин.

Солиқдан озод этилиши натижасида йиғилган маблағларнинг мамлакатимизда рақс санъатини янада ривожлантиришга, бирлашманинг моддий-техник негизини мустаҳкамлашга мақсадли сарфланиши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбек хореография билим юрти ҳамда Тошкент давлат маданият институти "Хореография" бўлими негизида олий махсус ўқув юртлари мақомидаги Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ташкил этилсин, унинг ўқув театри биносини қуриш назарда тутилсин. Олий мактаб қошида мавжуд бошланғич (интернати билан) ва ўрта махсус таълим бўғинлари сақлаб қолинсин.

Қуйидагилар Олий мактабнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

бакалавр дастури асосида миллий рақс ва балет бўйича балетмейстерлар, балетмейстер-режиссёрлар, рақс ижрочилари, ўқитувчилар тайёрлаш;

магистр дастури асосида миллий рақс ва хореография санъати бўйича илмий-педагогик, ижодий кадрлар тайёрлаш;

миллий рақс ва хореография санъати бўйича мутахассисларнн қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш;

Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўзбек рақс ва хореография санъати тарихи, тараққиёти йўналишлари бўйича тадқиқотлар, дарсликлар, методик қўлланмалар яратиш;

маданият ва санъат ўқув юртлари, рақс жамоаларига услубий-ижодий ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаолиятини илмий-назарий жихатлардан мувофиқлаштириш.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, М. Турғунбоева номидаги "Ўзбекрақс" бирлашмаси биноларини таъмирлаш, зарур анжомлар ва техник воситалар билан таъминлаш ҳамда ушбу Фармонда белгиланган бошқа вазифаларнинг бажарилиши учун Маданият ишлари вазирлигининг буюртмасига мувофиқ маблағ ажратсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрласин.


9. Ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.

Ўзбекистон Республикасинннг Президенти                              И. Каримов







































Время: 0.1532
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск