Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.05.1997 й. ПФ-1780-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва Статистика давлат қўмитасини Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.05.1997 й.

N ПФ-1780



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛНИ

БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИ МАКРОИҚТИСОДИЁТ

ВА СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИГА

ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор ислохотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услубларини жорий этиш, республикани ривожлантиришнинг мақбул макроиқтисодий пропорцияларини ва барқарор суръатларини таъминлаш, статистиканинг халқаро нормалар ва андозаларга мувофиқ самарали ишлашини ташкил қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига ўзгартирилсин.


2. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг аниқ йўналишларини, йўллари ва услубларини белгилаш, республика иқтисодиётини бошкаришнинг бозор механизмларини таъминлаш;

макроиқтисодий ва моддий балансларни, миллий ҳисоблар тизимидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тахминларини ва тахминий вариант ҳисоб-китобларини ишлаб чиқиш;

Молия вазирлиги билан бирга тўлов, молия ва ташқи савдо балансларини шакллантириш ҳамда уларнинг амалта оширилишини назорат қилиш;

иқтисодиётнинг реал соҳасида энг мақбул суръатлар ва пропорцияларни таъминловчи инвестиция дастурларини тайёрлаш ҳамда уларни амалга оширишни мувофиқлаштириш, минерал ва хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва жаҳон хўжалик алоқаларига интеграциялаш;

ҳисобга олишнинг замонавий индикатив, таҳлилий ва статистика усуллари ҳамда воситаларини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ҳамда иқтисодиёт, маданиятнинг ривожланишини, халқ турмуш даражаси ва фаровонлиги юксалишини назорат қилиш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истиқболни белгилаш ва статистика бўйича ишлаб турган бўлинмалар негизида:

Қорақалпоғистон Республикасида

- Иқтисодиёт ва статистика вазирлигини;

республика вилоятлари ва Тошкент шаҳрида

- Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаларини;

республика шаҳарлари ва туманларида ташкил қилсинлар.

- Иқтисодиёт ва статистика бўлимларини

Мазкур органлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига қарашлидир.


4. Белгилаб қўйилсинки:

вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармаларининг раҳбарлари, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи статистика бошқармаларининг раҳбарлари вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Макроиктисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан тайинланадилар;

Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармасининг бошлиғи лавозимига кўра, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳисобланади.


5. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, туман ва шаҳар иқтисодиёт ва статистика бўлимларининг раҳбарлари тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва статистика бош бошқармалари томонидан тайинланадилар.


6. Иқтисодиёт ва статистика ҳудудий органлари зиммасига:

минтақаларда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳудудий балансларни, минтақаларни комплекс ривожлантиришни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифларни тайёрлаш;

аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, истеъмол бозорини товарлар ва хизматлар билан тўлдириш, ижтимоий соҳа тармоқларини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини оширишнинг йўналишларн ва аниқ йўлларини белгилаш;

халқаро нормалар ва андозаларга мос келадиган статистика ахборотини йиғиш ва ишлов бериш усулларини жорий этиш, минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида содир бўлаётган жараёнларни статистик ҳисобга олиш ва таҳлил этиш тўлиқ ҳамда тезкор бўлишини таъминлаш вазифаси юклансин.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 5 августдаги 449-сон Фармон ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1997 й. 4-5-сон, 161-модда








































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск