ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Алоҳида саналар муносабати билан мукофотлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.07.1997 й. ПФ-1822-сон "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.07.1997 й.

N ПФ-1822



"ЎЗБЕКИСТОН БЕЛГИСИ" КЎКРАК

НИШОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий маънавиятимиз, маданий меросимиз ва умуминсоний қадриятлар заминида юксак ватанпарварлик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўсини, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтириш йўлида хизмат қилаётган, Ўзбекистонда келажаги буюк давлат барпо этишда ҳамда мамлакатимиз ички ва ташқи ҳаётида фаол иштирок этаётган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида:


1. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


3. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1997 йил 22 июлдаги

ПФ-1822-сон Фармонига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


(Янги тахрири)


1. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан миллий маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб намуна кўрсатаётган ёшлар тақдирланади.


2. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишонига номзодлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қуйи ташкилотлари ва жамоатчилик томонидан тақдим этилади.

3. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қарори асосида берилади.

4. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан белгиланади.

5. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони ҳамда унинг гувоҳномаси тақдирланганларга тантанали вазиятда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раиси томонидан топширилади.

6. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони такроран берилмайди.


7. "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони кўкракнииг чап томонига тақилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1997 йил 22 июлдаги

ПФ-1822-сон Фармонига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони 1,0 микрон қалинликдаги олтин билан қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади ва диаметри 22 миллиметрни ташкил этадиган ҳалқадан иборат бўлади. Нишоннинг марказида мустақиллик рамзи - кумуш тусдаги Ҳумо қуши тасвири акс эттирилади. Ҳумо қуши ортидаги рангли эмаль билан ишланган фон Ўзбекистоннинг гўзаллиги ва бойлигини ифодалайди.

Юқорида, Ҳумо қушининг тепасида Ўзбекистон Давлат гербининг рамзи - мусамман акс эттирилади. Унинг марказида диаметри 2,5 миллиметрли фианит кристали жойлаштирилади.

Ҳумо қушини дафна новдалари ўраб туради.

Белгининг остки қисмида, Ҳумо қушининг тагидаги оқ фонда "O`ZBEKISTON" ёзуви битилган Ўзбекистон Республикасининг байроғи акс эттирилади. Ҳарфларнинг баландлиги 0,8 миллиметр.

Нишоннинг орқа томони текис бўлиб, ўртасида бураб маҳкамланадиган мурвати бор.

Унинг пастки қисмида нишоннинг тартиб раками 1,0 миллиметрли ҳарфлар билан битиб қўйилади.


































Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск