Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.08.1997 й. ПФ-1828-сон "Маҳаллий саноатни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

15.08.1997 й.

N ПФ-1828



МАҲАЛЛИЙ САНОАТНИ БОШҚАРИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Махаллий саноатни бошқаришни янада такомиллаштириш, хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва рақобатчилик муҳитини вужудга келтириш, бозорнинг халқ истеъмол моллари билан тўлдирилиши учун маҳаллий ҳокимият ортанларининг масъулиятини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг, "Маҳаллий саноат" ҳудудий саноат-савдо концернларининг:

"Маҳаллий саноат" Давлат корпорациясини тугатиш; мавжуд "Маҳаллий саноат" ҳудудий саноат-савдо концернлари негизида республика (Қорақалпоғистон Республикаси), вилоятлар ва Тошкент шаҳар "Маҳаллий саноат" ишлаб чиқариш-савдо акционерлик компанияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Махаллий саноат" ҳудудий ишлаб чиқариш-савдо акционерлик компаниялари:

"Маҳаллий саноат" худудий саноат-савдо концернларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади ҳамда очиқ турдаги акционерлик жамиятлари шаклида таъсис этилади;

ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб берадилар;

ўз фаолиятини қатнашчиларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган ҳудудий компания Уставига мувофиқ амалга оширадилар.


3. "Маҳаллий саноат" худудий ишлаб чиқариш-савдо акционерлик компаниялари зиммасига куйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин:

компания таркибига кирган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва маркетинг фаолияти, моддий-хом ашё ресурсларини сотиб олиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотни экспорт қилиш, корхоналарни техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкциялаш, шу жумладан хорижий сармояни жалб этиш: асосида қайтадан жиҳозлаш ҳамда реконструкциялаш масалаларида уларга ёрдам кўрсатиш;

харидоргир маҳсулот ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслардан жуда тўлиқ фойдаланиш учун шарт-шароитларни таъминлаш;

тегишли минтақалар ҳудудида, биринчи навбатда қишлоқ жойларда аҳолининг иш билан бандлигини кенгайтириш учун кичик ва ўрта корхоналарни барпо қилиш ҳамда ривожлантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар ҳокимликлари "Маҳаллий саноат" худудий компаниялари зиммасига юкланган вазифаларни ҳал қилишда уларга бутун чоралар билаи ёрдам берсинлар.


4. "Маҳаллий саноат" ҳудудий ишлаб чиқариш-савдо акционерлик компанияларига махаллий саноат корхоналарини тиклаш ва ривожлантириш Фондларини ташкил-қилишга рухсат берилсин ва қуйидагилар уларнинг фаолиятидаги асосий вазифалар сифатида белгилаб қўйилсин;

компания корхоналарини техника билан қайта жиҳозлаш ва реконструкциялашни молиялаш;

иш жойларини вужудга келтириш ҳамда маҳаллий хом ашё ресурсларидан ва ишлаб чиқариш чиқитларидан тўлиқроқ фойдаланиш мақсадида қишлоқ жойларда янги корхоналар барпо этиш ва ривожлантиришни молиялаш;

маҳаллий саноат корхоналарига хизмат кўрсатувчи инфраструктурани ривожлантириш.

Қуйидагилар махаллий саноат корхоналарини тиклаш ва ривожлантириш Фондларининг маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

ҳудудий ишлаб чикариш-савдо акционерлик компанияси таркибига кирувчи акционерлик жамиятларининг давлат акциялари пакетлари бўйича дивидендларнинг 50 фоизи;

давлат мулкини давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг ҳокимиятлар томонидан белгиланган тартибда йўналтириладиган қисми;

мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳудудий ишлаб чиқариш - савдо акционерлик компаниияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг корхона баланс фойдасининг икки фоизига қадар миқдордаги эркин фойдаси қолдиқлари ҳисобидан ажратмалари.


5. Ўзбекистон Республкаси Президентининг 1992 йил 3 сентябрдаги ПФ-469-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан бир ҳафта муддатда қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов

































Время: 0.1856
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск