ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 26.04.2013 й. 9/4-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.05.2013 й. 1834-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.05.2013 й.

N 1834-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.04.2013 й.

N 9/4


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                                    У. Мустафоев






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия

ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 5-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бош китоб - ҳисобварақлар режасидаги иккинчи тартибли ҳисобварақлар рўйхати;".


2. 31-банднинг "а" кичик банди "(микрофирмалар учун бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзо намунасини тақдим этиш талаб этилмайди)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 46-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"46. Муддатида тўланмаган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини (2-картотекага кирим қилинган тўлов талабномалари, тўлов топшириқномалари ва инкассо топшириқномалари) қисман тўлаш учун дастурий равишда тузилган мемориал ордерларнинг "Тўлов мақсади" графасида ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилиши шарт.".


4. 156-банддан "уларни" деган сўз чиқариб ташлансин.


5. Йўриқноманинг 1-иловаси 7-бандидан ", кредит уюшмалари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 27 май, 21-сон, 276-модда


























Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск