Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.1997 й. ПФ-1875-сон "Капитал қурилишни ташкил этишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.10.1997 й.

N ПФ-1875



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишни ташкил этишни тартибга солиш, тузилма хусусияти ва аҳамиятига эга бўлган йирик объектлар қурилиши бўйича инвестицион лойихаларни амалга оширишда зарур тартиб ўрнатиш, валюта маблағларидан самарали фойдаланиш, шунингдек хорижий хамкорлар олдида олинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йил 1 ноябрдан бошлаб:

молиявий таъминот манбаларидан қатъи назар, қиймати 25 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлган (1991 йил нарҳида) объектлар;

ҳар йили давлат бюджети билан биргаликда тасдиқланадиган республика инвестицион дастурига киритилган объектлар;

лойиҳа кийматидан қатъи назар, хукумат кафиллигида хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб этилган ҳолда барпо этилаётган объектлар бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлашга қаратилган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланади. Қабул қилинган халқаро битимларда техник-иқтисодий асосларни тасдиқлашнинг бошқача тартиби кўзда тутилган бўлса, ана шу битимларда белгиланган тартиблар қўлланилади.

Инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаганига қадар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим.

Корхоналарнинг, жойлардаги давлат органларининг ўз маблағи, тижорат банклари кредитлари ҳамда бевосита хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилаётган бошқа инвестицион лойиҳалар бўйича техник-иқтисодий асослар кўрсатилган органлар, корхоналар ёки уларнинг юқори ташкилотлари томонидан тасдиқланади.


2. Белгилаб қўйилсинки, қурилиш материаллари ва конструкциялар, бутловчи маҳсулотлар ҳамда бажарилган пудрат ишлари учун эркин муомаладаги валюта сарф қилинган ҳолда барпо этилаётган қурилишларнинг манзил рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тузилади.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари объектлар қурилишини молиявий жихатдан таъминлашда мазкур Фармонда белгиланган инвестицион лойиҳаларнинг техник иқтисодий асосларини тасдиқлаш ва келишиш тартибларига қатъий амал қилсинлар.


4. Инвестицион лойиҳаларни барпо этиш ва амалга оширишнинг белгиланган тартибларига риоя қилиш бўйича шахсий жавобгарлик буюртмачи вазифасини бажараётган вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Қенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкенг шахри хокимининг капитал қурилиш бўйича ўринбосарлари, тижорат банклари бошқарувлари раисларк зиммасига юклатилсин.


5. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда вилоятлар ва буюртмачилар мисолида тугалланмаган қурилиш бўйича ярим йиллик статистик ҳисоботни ишлаб чиқиб, 1998 йил 1 январидан жорий этсин.

Республика, соҳа ва ҳудудий миқёсларда ижтимоий-иқтисодий тараққиёт якунларини кўриб чиқишда асосий эътибор тугалланмаган қурилишлар таҳлили ҳамда уларни камайтириш чораларига қаратилсин.


6. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов
































Время: 0.1457
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск