ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.05.2013 й. ПҚ-1967-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2013 й.

N ПҚ-1967



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли қарорига мувофиқ ҳамда умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик комплексларни чоп этиш ҳамда етказиб беришни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2013 йил 17 майдаги

ПҚ-1967-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи қарорларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "(Р.С. Қосимов)" сўзлари "(А.И. Икромов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ҳамда ўқув-методик қўлланмаларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш бўйича танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин";


в) қуйидаги мазмундаги 8-1-банди билан тўлдирилсин:

"8-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан тартибга солиш назарда тутилган таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни етказиб бериш бўйича хизматлар ҳақи, шунингдек айрим ўқув адабиётларини декларация қилишда уларнинг нархи сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;

белгиланган тартибда ўқув адабиётларини янгилашда уларнинг нархлари динамикаси мониторингини юритсин ва мониторинг натижалари бўйича янги ўқув дастурлари, узлуксиз таълим тизими учун дарсликларни қайта кўриб чиқиш ва яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясига маълумот киритсин";


г) 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов зиммасига юклансин".


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 27 май, 21-сон, 268-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2013 йил, 5-сон, 131-модда










































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск