ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2002 й. /

Адлия вазирининг 02.10.2002 й. 141-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида вояга етмаганлар ўртасида жиноятни олдини олиш хизмати ходимлари фаолиятини ташкил қилиш ҳақидаги қўлланмани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

02.10.2002 й.

N 141-мҳ




"Ўзбекистон Республикаси ички ишлар

идораларида вояга етмаганлар ўртасида жиноятни

олдини олиш хизмати ходимлари фаолиятини ташкил

қилиш ҳақидаги қўлланмани тасдиқлаш тўғрисида"ги

буйруқни давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2002 йил 2 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1994 йил 11 мартда 32-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар идораларида вояга етмаганлар ўртасида жиноятни олдини олиш хизмати ходимлари фаолиятини ташкил қилиш ҳақидаги Қўлланмани тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқ давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул килинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (М.М.Икромов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқукий ахборот бошқармаси (А.Ж.Тошқулов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативних актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқни бажарилишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                  А.А. Полвон-зода























Время: 0.1329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск