ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Банкротлик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2002 й. 347-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.2002 й.

N 347


ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРНИ

ТУГАТИШ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИНИ

ЎЗГАРТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Корхоналарнинг ўз фаолияти натижалари учун иқтисодий масъулиятини ошириш, уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларида қайта ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг:

1-иловага* мувофиқ иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан банкротлик тартиботларини бошлаш тўғрисидаги ташаббуси;

2-иловага* мувофиқ паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш  тўғрисидаги таклифи;

3-иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарнинг давлатга тегишли улушларини  эркин сотувга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Р.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси,  Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги,  Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уюшмалар, корпорациялар, компаниялар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда 4-иловага* мувофиқ зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор йирик саноат корхоналари таркибини ўзгартириш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш юзасидан  комплекс чора-тадбирларни тасдиқласинлар ва уларнинг бажарилиши бўйича лоимий мониторинг олиб борсинлар.

Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижалари тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.


3. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкимёсаноат"  давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги   Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги,  Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда 5-иловада* кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг молиявий беқарорлиги сабабларини чуқур таҳлил қилсинлар ҳамда уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналар мулкий комплекс сифатида очиқ савдоларда, зиммасига корхоналарни молиявий соғломлаштириш юзасидан инвестиция мажбуриятлари олган инвесторларга устувор равишда сотилади;

таркиби ўзгартирилаётган 4 ва 5-иловаларга* мувофиқ корхоналар таркибини ўзгартириш жараёнида ортиқча мол-мулкини сотишда, бўшаётган маблағлар солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни қоплашга, ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлашга, асбоб-ускуналарни демонтаж ва монтаж қилиш харажатларини қоплашга мақсадли йўналтирилган тақдирда,  даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тугатиш комиссиялари билан биргаликда мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналарни мулкий комплекс сифатида тўлиқ сотишда:

имкониятли инвесторлар томонидан мол-мулкка талабдан ва уларнинг инвестиция мажбуриятлари мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда нархлар ўзгаришининг ўзгарувчан механизмини белгиласин;

тугатиладиган ишлаб чиқаришларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугатиш  мақсадида банкрот корхоналар  мулкий комплексининг ўз вақтида баҳоланишини ва сотилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон






































Время: 0.1399
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск