Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2002 й. 349-сон "Атоқли ўзбек шоири, академик Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2002 й.

N 349




АТОҚЛИ ЎЗБЕК ШОИРИ, АКАДЕМИК

ҒАФУР ҒУЛОМ ТАВАЛЛУДИНИНГ

100 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Бетакрор истеъдод соҳиби, ўзбек халқи маданияти, миллий адабиётининг ривожига улкан ҳисса қўшган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Ғафур Ғулом қолдирган адабий ва илмий мероснинг катта аҳамиятини инобатга олиб ҳамда туғилган кунига 100 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Республика “Маънавият ва маърифат” Кенгашининг Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини 2003 йил май ойида мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда юбилей тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ёзувчилар уюшмаси, Маданият ишлари вазирлиги, Республика “Маънавият ва маърифат” Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2003 йилнинг май ойида “Ғафур Ғулом ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзуида илмий конференция ва юбилей тадбирларини ўтказсин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлигига юбилей кунига қадар:

Бадиий академия ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда шоир ҳайкалини яратиш ва уни Ғафур Ғулом кўчасида (метронинг Ғафур Ғулом бекати ёнида) ўрнатиш;

адиб уй-музейи биносини таъмирлаш ва музей атрофини ободонлаштириш вазифаси топширилсин.


4. Маданият ишлари вазирлиги Ғафур Ғулом уй-музейининг янги экспозициясини ташкил қилиш ҳамда адиб асарлари асосида спектакллар, адабий-бадиий композициялар яратиш тадбирларини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Ғафур Ғуломнинг бир жилдли “Танланган асарлар”ини, ижодкор тўғрисидаги тадқиқотлар ва илмий-оммабоп рисолаларни юбилей кунигача чоп этишни режалаштирсин.


6. “Ўзбеккино” давлат-акциядорлик компанияси Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш вазифасини ҳал этсин.


7. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ғафур Ғулом сиймоси туширилган ва унинг асарлари мавзуси асосида ишланган почта маркалари ва конвертлар туркумини чиқарсин.


8. Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш, адиб уй-музейини таъмирлаш, янги экспозициясини яратиш ҳамда ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлар, тасдиқланган сметага мувофиқ, республика бюджети Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2003 йилги давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланиши инобатга олинсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 19-сон





Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 9 октябрдаги

349-сон қарорига

ИЛОВА



Ғафур Ғулом таваллудининг 100 йиллигини

нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1.

Кароматов Ҳ.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


2.

Султонов Х.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув асосида)


3.

Орипов А.

Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


4.

Қўчқоров Р.

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, ташкилий қўмита котиби


5.

Воҳидов Э.

Олий Мажлис қўмитаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири


6.

Саид Аҳмад

Ўзбекистон халқ ёзувчиси


7.

Йўлдошев Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти


8.

Ғуломов С.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


9.

Жўраев Р.

Халқ таълими вазири


10.

Қурбонов Б.

Маданият ишлари вазири


11.

Шоғуломов Р.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


12.

Маҳмудов М.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари


13.

Абдуллаев Ш.

Молия вазирининг ўринбосари


14.

Кўчимов А.

“Ўзтелерадио” компанияси раиси


15.

Каримов Н.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тил ва адабиёт институти бўлим мудири


16.

Мурод Муҳаммад Дўст


“Ўзбеккино” компанияси раиси


17.

Болиев А.

Республика “Маънавият ва маърифат” Кенгаши масъул котиби


18.

Қўзиев Т.

Бадиий академия раиси


19.

Ҳазратқулов М.

ЎзАнинг бош директори


20.

Ғуломова-Аҳмедова О.


Ғафур Ғулом уй-музейининг директори



































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск