ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2001-2004 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.2002 й. 405-II-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.2002 й.

N 405-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ   ҚОНУН   ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда):

1) 22-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"22-модда. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш шартлари


Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб борилади.

Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг атроф муҳитга хавфсизлиги учун чиқиндиларнинг мулкдорлари жавоб берадилар. Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларини тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳал қилади";

2) 45 ва 46-моддалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"45-модда. Табиатни чиқиндилар билан ифлосланишдан

муҳофаза қилиш


Чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ва тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари доирасида, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда объектларга таҳдид келиб чиқиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва кўмиб ташлаш тақиқланади.

Алоҳида ҳолларда, махсус тадқиқотлар натижаларига кўра фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, атроф муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда чиқиндиларни ер остига кўмиб ташлашга йўл қўйилади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш, уларни полигонларда кўмиб ташлаш ва сақлаш табиатни муҳофаза қилиш давлат органларининг рухсати билан амалга оширилади.


46-модда. Экологик сертификатлаш


Экологик ёки гигиеник сертификатларга эга бўлмаган, шунингдек уларда белгиланган талаб кўрсаткичларидан четланган ҳолда хом ашё ва материаллардан фойдаланиш, технология жараёнларини жорий этиш ҳамда тайёр маҳсулотлар (шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари) чиқариш тақиқланади. Экологик сертификатлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳам ўтказилади.

Экологик сертификатлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди".


II. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган "Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 74-модда) 9-моддасининг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ҳамда ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга бўлган мулкий ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатга олиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни бажарганлик учун патент божлари ундирилади. Патент божлари Патент идорасига тўланади. Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


III. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда) саккизинчи бўлимидаги "Харидор ёки буюртмачиларни алдашдаги анча миқдор  энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан беш бараваригача бўлган миқдор", "Харидор ёки буюртмачиларни алдашдаги кўп миқдор  энг кам иш ҳақининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдор", "Харидор ёки буюртмачиларни алдашдаги катта бўлмаган миқдор  энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир бараваридан бир бараваригача бўлган миқдор" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


IV. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11 ва 23-моддалар, N 9-10, 165 ва 182-моддалар) 345-моддасининг:

бешинчи қисмидаги "176 181, 184, 185, 185-1, 188 192" рақамлари чиқариб ташлансин;

олтинчи қисми "167" рақамидан кейин "176 181, 184, 185, 185-1, 188 192" рақамлари билан тўлдирилсин.


V. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165 ва 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда):

1) 175-4-моддасининг диспозициясидаги "(алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек рўйхати қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа товарлар тарзида)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 224-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Чегара зонасига, шунингдек фуқароларнинг кириши ва бўлишига вақтинча чеклов белгиланган жойларга киришга ҳамда уларда яшашга оид қоидаларни бузган фуқароларнинг бундай жойларда яшашига йўл қўйиш 

фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса  беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";

3) 245-моддасининг биринчи қисмидаги "186, 186-1-моддалари" деган сўзлар "186-моддаларида, 186-1-моддасида (акциз маркалари билан маркаланмаган товарларни реализация қилиш ҳолларидан ташқари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 248-моддасининг иккинчи қисмидаги 4-банд "223-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлардан кейин "224-моддасининг биринчи қисмида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 264-моддасининг биринчи қисми "179-1-моддаларида" деган сўзлардан кейин "186-1-моддасида (акциз маркалари билан маркаланмаган товарлар реализация қилинган ҳолларда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

6) 287-моддасининг:

1-бандидаги "164-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "164-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин, "176-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8) ушбу Кодекснинг 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида (радиоэлектрон воситаларни ёки юқори частотали қурилмаларни сотиш ёхуд ўзгага доимий ёки вақтинчалик фойдаланиш учун бериш қисми), 164-моддасининг учинчи қисмида, 166, 170-моддаларида, 176-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 198-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилган тақдирда  давлат солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан";

7) 288-моддасининг учинчи қисмидаги "164-моддасининг иккинчи қисмида" деган сўзлар "164-моддасининг учинчи қисмида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

8) 289-моддасининг учинчи қисми "солиқ органларининг" деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

9) 290-моддасининг учинчи қисми "Божхона қоидалари" деган сўзлардан кейин "ёки солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

10) 291-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги "д" банди билан тўлдирилсин:

"д) ушбу Кодекснинг 164, 166, 167, 168, 172, 173, 176, 186-1-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг мансабдор шахслари томонидан".

VII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ҳамда 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова; N 11-12; 1997 йил N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда) 762-моддаси:

учинчи қисмидаги "омонатчи талаб қилиши биланоқ" деган сўзлар "омонатчининг талаби билан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк омонати шартномасининг фуқаро омонатни талаб қилиши биланоқ олиш ҳуқуқидан, муддатли ёки бошқа омонатни эса хабардор этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати ўтганидан кейин олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги шарти ўз-ўзидан ҳақиқий эмас";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Агар омонатчи муддатли ёки бошқа омонатни, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар қайтариб беришни талаб қилиш ниятида бўлса, у ўзининг бу ниятидан банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши шарт";

бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муддатли ёки бошқа омонат, талаб қилиб олингунча сақланадиган омонат бундан мустасно, муддат тугагунга қадар ёхуд банк омонати шартномасида кўрсатилган бошқа ҳолатлар юз бергунга қадар омонатчининг талаби билан унга қайтарилган ҳолларда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, омонат юзасида" фоизлар тўланмайди".

ХI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N1, 10-модда):

1) қуйидаги мазмундаги 4-1-модда билан тўлдирилсин:


"4-1-модда. Монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги


Оммавий ахборот воситаларининг ишлаб чиқарилиши ҳамда тарқатилиши соҳасида монополлаштиришга ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмайди.

Биронта ҳам юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситаларининг тегишли марказий ёки маҳаллий бозорига чиқариладиган оммавий ахборот воситаларининг йигирма беш фоизидан ортиғига муассис (ҳаммуассис) бўлишга ва (ёки) уларни шунча миқдорда ўз мулкида, эгалигида, фойдаланишида, тасарруфида, юритувида ёхуд бошқарувида (бевосита ёки аффилланган шахслар орқали) сақлашга ҳақли эмас";


2) 6-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модда талабларини бузганликда айбдор шахслар, шу жумладан муҳаррир (бош муҳаррир), журналист, бошқа шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар";

3) 11-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Қуйидагилар муассис бўлиши мумкин эмас:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;

фаолияти қонун билан тақиқланган жамоат бирлашмалари.

Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг оммавий ахборот воситаларини ташкил этишига йўл қўйилмайди";

4) қуйидаги мазмундаги 11-1, 11-2, 11-3 ва 11-4-моддалар билан тўлдирилсин:


"11-1-модда. Таъсис ҳужжатлари


Таъсис шартномаси ва устав (низом) оммавий ахборот воситасининг таъсис ҳужжатлари ҳисобланади.

Бир нечта муассис ўртасида тузиладиган таъсис шартномасида қуйидаги маълумотлар бўлади:

муассисларнинг номи ҳақидаги;

таъсис этилаётган оммавий ахборот воситасининг тури, фаолияти предмети ва мақсади, чиқиш даврийлиги ҳақидаги;

таъсис этилаётган оммавий ахборот воситасининг номи, почта манзили ҳақидаги;

оммавий ахборот воситасининг устав фонди миқдори, молиялаштириш манбалари ва уни ҳосил қилиш тартиби ҳақидаги;

муассисларнинг оммавий ахборот воситаси фаолиятида иштирок этишига доир ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақидаги;

оммавий ахборот воситаси фаолиятини бошқариш тартиби ҳақидаги;

фойдани тақсимлаш тартиби ҳақидаги;

оммавий ахборот воситасини қайта ташкил этиш, тугатиш (оммавий ахборот воситасининг фаолиятини тугатиш) тартиби ҳақидаги;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар тўғрисидаги.

Агар бир шахс муассис ҳисобланса, у рўйхатга олувчи органга уставини тақдим этади.


11-2-модда. Муассис билан таҳририят ўртасидаги шартнома


Муассис билан таҳририят ўзаро ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, жавобгарлик, низоларни ҳал этиш тартиби ва бошқа шартлар тўғрисида, шунингдек учинчи шахслар билан ўзаро муносабатлари тўғрисида шартнома тузадилар.


11-3-модда. Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

таъсис шартномаси, устав (низом) ва қонун ҳужжатларида, шунингдек у билан таҳририят ўртасида тузилган шартномада белгиланган ваколатлари доирасида оммавий ахборот воситасининг ишларини бошқаришда иштирок этиш;

қўшган мулкий улушига мувофиқ равишда фойда ва зарарлар тақсимотида иштирок этиш;

оммавий ахборот воситасини муассис ёки унинг томонидан кўрсатилган учинчи шахс манфаатларини кўзлаб қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқарувни амалга ошириши лозим бўлган бошқа шахсга (ишончли бошқарувчига) мулкий мажмуи сифатида ишончли бошқарувга топшириш;

оммавий ахборот воситаси муҳарририни (бош муҳарририни), шунингдек таҳрир ҳайъати аъзоларини тайинлаш ва озод қилиш;

энг катта ҳажми ва эълон қилиш муддати таҳририят уставида (низомида) ёки таъсис шартномасида белгиланадиган хабарни ёки реклама тусида бўлмаган материални ўз номидан бепул жойлаштириш;

оммавий ахборот воситаси тугатилган ёки оммавий ахборот воситасининг фаолияти тугатилган тақдирда кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини қўшган мулкий улушига мувофиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш.

Муассис қуйидагиларни бажариши шарт:

оммавий ахборот воситасининг уставини (низомини) тасдиқлаш;

оммавий ахборот воситаси таҳририяти билан шартнома тузиш;

оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш.

Муассис цензурани амалга оширишга, рецензиядан ўтказишга ёки таҳририятнинг ижодий фаолиятига аралашишга, шунингдек оммавий ахборот воситасининг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилиши масалаларига аралашишга ҳақли эмас, таъсис шартномасида ёки уставда (низомда) назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

11-4-модда. Муассис ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг тугатилиши


Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қуйидаги ҳолларда тугатилади:

оммавий ахборот воситаси учинчи шахс фойдасини кўзлаб бошқа шахсга ўтказилганда;

муассис - юридик шахс банкротга учраганда ёки тугатилганда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;

қасддан содир этган жинояти учун суд ҳукми билан судланганда;

вафот этганда.

Муассиснинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам тугатилиши мумкин";


5) 12-моддасининг:

иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Аризага таъсис ҳужжатлари илова қилинади";

тўртинчи қисмидаги "уч" деган сўз "олти" деган сўз билан алмаштирилсин;

6) 16-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Оммавий ахборот воситасини чиқариш ёки нашр этиш муассиснинг ёки суднинг қарори билан тугатилиши (ёки тўхтатилиши) мумкин.

Оммавий ахборот воситаси оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мунтазам риоя этмай келган тақдирда ваколатли орган оммавий ахборот воситасини тугатиш (унинг фаолиятини тугатиш) ҳақида судга мурожаат этишга ҳақли";

иккинчи қисми тегишинча учинчи қисм деб ҳисоблансин;

7) 17-моддасининг:

номидаги "ёки унинг фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

матнидаги "шунингдек оммавий ахборот воситаси фаолиятини тугатиш тўғрисидаги қарор" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

XIII. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 19-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошисидаги "ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини" деган сўзлар "чиқиндиларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


XIV. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Интеграл микросхемалар топологияларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 87-модда) 17-моддаси:

биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги "унинг ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги харажатларини қоплаш учун" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".


XV. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 178-модда) 33-моддаси:

биринчи қисмининг иккинчи жумласидаги "унинг ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажаришга доир харажатларини қоплаш учун" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Патент божларининг миқдори ва уларни тўлаш муддатлари, уларни тўлашдан озод қилиш, тўловларнинг миқдорини камайтириш ёки уларни қайтариб бериш асослари, шунингдек патент божларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, 9-сон, 165-модда


























Время: 0.1365
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск