ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.1996 й. 408-сон "Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.1996 й.

N 408



ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ВА ФУҚАРОЛИГИ

БЎЛМАГАН      ШАХСЛАРНИНГ      ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШЛАРИ, КЕТИШЛАРИ,

БУ ЕРДА БЎЛИШЛАРИ ВА ТРАНЗИТ ЎТИШЛАРИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби 1-иловага мувофиқ;

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари 2-иловага мувофиқ;

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари қоидалари 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ;

Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва уларни белгиланган тартибда тақдим этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг идоравий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4 Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 сентябрдаги 415-31-сон қарори билан тасдиқланган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишларининг Вақтинчалик қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б.Ҳ. Ғуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги

408-сон қарорига

4-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит

визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Тур

Таъриф

1.

D-1

Дипломатик кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) аккредитация муддатига берилади.


2.

D-2

Дипломатик кириш визаси (вақтинча турганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 3 ойгача муддатга берилади.


3.

DT

Дипломатик кириш визаси (дипломатик паспорт эгалари учун туристик)

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда кираётган хорижий давлатларнинг дипломатик ходимлари ва халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлган) 1 ойгача муддатга берилади.


4.

S-1

Хизмат кириш визаси (доимий аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.


5.

S-2

Хизмат кириш визаси (вақтинча)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимлари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига (дипломатик паспортга эга бўлмаган), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган ходимларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига 3 ой муддатгача берилади.


6.

S-3

Хизмат кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, қонунчиликда назарда тутилган, шунингдек, Президент ва Ҳукумат ташаббуси билан ташкил этилган нодавлат нотижорат бирлашмалар таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига хизмат сафарига келувчи хорижий фуқароларга 1 йил муддатгача берилади.


7.

О

Расмий кириш визаси (расмий ва давлат ташрифлари доирасида)

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи расмий делегация аъзоларига расмий тадбирлар ўтказиш муддатига берилади.


8.

В-1

Ишбилармонлик кириш визаси (Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинганлар учун)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек хорижий банклар ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларига аккредитация муддатига берилади.


9.

В-2

Ишбилармонлик кириш визаси (бизнес виза)

Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган ишбилармонлик доиралари вакилларига 1 йил муддатгача берилади.


10.

Т

Туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда ташриф буюраётган хорижий фуқароларга 1 ой муддатгача берилади.


11.

TG

Гуруҳли туристик кириш визаси

Ўзбекистон Республикасига камида 5 кишидан иборат бўлган туристик гуруҳ таркибида туристик мақсадларда ташриф буюраётган хорижий фуқароларга 1 ой муддатгача берилади.


12.

PLG

Зиёрат кириш визаси

Туристик фаолият субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг сўровномалари бўйича Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси, анъаналарини ўрганиш учун хорижий фуқароларга 2 ой муддатгача берилади.

13.

Е

Ишчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги лицензияси асосида)

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади.


14.

J-1

Матбуот вакиллари учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида доимий аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига аккредитация муддатига берилади.


15.

J-2

Матбуот вакиллари учун кириш визаси ("Дунё" ААда вақтинча аккредитация қилинганлар)

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вақтинча аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига аккредитация муддатига берилади.


16.

PV-1

Меҳмон кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади.


17.

PV-2

Меҳмон кириш визаси (хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади.


18.

VTD

Ватандошлар учун кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси орқали Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг таклифи бўйича)

Ўзбекистон Республикасида туғилганлар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома мавжуд бўлганда 2 йилгача муддатга берилади.


19.

STD

Талабалар кириш визаси (олий таълим муассасалараро алмашиш асосида - вақтинча таълим олиш даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган олий таълим муассасаларида қисқа муддатда (олий таълим муассасалараро алмашишга биноан ёки олий таълим муассасалараро ўзаро алоқалар доирасида вақтинча асосда) таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


20.

А-1

Ўқув кириш визаси (доимий асосда - таълим даврига)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган таълим муассасаларида таълим олувчи хорижий талабаларга 1 йилгача муддатга берилади, ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


21.

А-2

Ўқитувчилар кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий асосда ишга жойлашишда)

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизими ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий ўқув муасасалари филиалларининг профессор-ўқитувчилар таркибига - хорижий фуқароларга 1 йилгача муддатга берилади. Ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


22.

A-3

Академик кириш визаси (вақтинча асосда)

Ўзбекистон Республикасида илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган хорижий шахслар учун 3 ойдан 2 йилгача муддатга берилади, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идоралар илтимосномаларига кўра расмийлаштирилади.


23.

MED

Тиббий кириш визаси

Даволаш-профилактика муассасалари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган хорижий фуқаролар учун 3 ойгача муддатга берилади.


24.

С-1

Экипаж учун кириш визаси

Ҳаво кемалари ва темир йўл таркиблари экипажларининг хорижий аъзоларига 1 йилгача муддатга берилади.


25.

С-2

Ҳайдовчилар учун кириш визаси

Юк ташувчи автотранспорт воситаларининг хорижий ҳайдовчиларига 1 йилгача муддатга берилади.


26.

EXIT

Чиқиш визаси

Хорижий фуқаролар томонидан кириш визаларининг муддати кечиктирилган ҳолларда уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун 1 ойгача муддатга берилади.


27.

TRAN

Транзит визаси

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит билан ўтувчи хорижий фуқароларга 3 кунгача муддатга берилади.


28.

INV

Кўп марталик инвестиция визаси

Хорижий инвестицияларни киритиш пайтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган 8500-мартали базавий тўлов катталигидан кам бўлмаган миқдорда хўжалик уюшмаларининг акциялари ва улушларини олиш, шунингдек хорижий инвестициялар иштирокида бўлган корхоналарни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига инвестиция киритаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан ушбу корхоналарнинг сўровномалари бўйича берилади, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади, 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.


29.

IT

Кўп марталик "IT-visa"

ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясининг тавсиясига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан 3 йилгача амал қилиш муддати билан берилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги

408-сон қарорига

5-ИЛОВА


Фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида

визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар

РЎЙХАТИ


Чекланмаган муддат:


1. Озарбайжон Республикаси


2. Грузия


3. Арманистон Республикаси


4. Беларусь Республикаси


5. Қозоғистон Республикаси


6. Молдова Республикаси


7. Россия Федерацияси


8. Украина


60 кунгача:


9. Қирғизистон Республикаси


30 кунгача:


10. Австралия Иттифоқи


11. Австрия Республикаси


12. Аргентина Республикаси


13. Босния ва Герцеговина


14. Ватикан


15. Люксембург Буюк Герцоглиги


16. Венгрия


17. Бруней-Доруссалом давлати


18. Исроил давлати


19. Греция Республикаси


20. Ирландия


21. Исландия


22. Италия Республикаси


23. Канада


24. Андорра Князлиги


25. Лихтенштейн Князлиги


26. Монако Князлиги


27. Бельгия Қироллиги


28. Дания Қироллиги


29. Испания Қироллиги


30. Нидерландия Қироллиги


31. Норвегия Қироллиги


32. Швеция Қироллиги


33. Латвия Республикаси


34. Литва Республикаси


35. Малайзия


36. Мўғулистон


37. Янги Зеландия


38. Бирлашган Араб Амирликлари


39. Португалия Республикаси


40. Болгария Республикаси


41. Индонезия Республикаси


42. Кипр Республикаси


43. Корея Республикаси


44. Мальта Республикаси


45. Польша Республикаси


46. Сан-Марино Республикаси


47. Сербия Республикаси


48. Словения Республикаси


49. Тожикистон Республикаси


50. Хорватия Республикаси


51. Чили Республикаси


52. Руминия


53. Сингапур


54. Словакия Республикаси


55. Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги


56. Туркия Республикаси


57. Бразилия Федератив Республикаси


58. Германия Федератив Республикаси


59. Финляндия Республикаси


60. Франция Республикаси


61. Черногория


62. Чехия Республикаси


63. Швейцария Конфедерацияси


64. Эстония Республикаси


65. Япония


66. Антигуа ва Барбуда


67. Барбадос


68. Белиз


69. Гренада


70. Доминика Республикаси


71. Мексика Қўшма Штатлари


72. Гватемала Республикаси


73. Гондурас Республикаси


74. Коста-Рика Республикаси


75. Куба Республикаси


76. Никарагуа Республикаси


77. Панама Республикаси


78. Тринидад ва Тобаго Республикаси


79. Эль-Сальвадор Республикаси


80. Сент-Винсент ва Гренадин


81. Сент-Люсия


82. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги


83. Доминикана Ҳамдўстлиги


84. Сент-Китс ва Невис Федерацияси


85. Ямайка


7 кундан кўп бўлмаган:


86. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди.


Изоҳ:


1. Икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Озарбайжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.


2. Ушбу изоҳнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилмаган қолган мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси томонидан бир томонлама тарзда 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинган.


3. Визасиз режим юқорида санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади. Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнига ўтадиган, амал қилиш муддати визани расмийлаштиришдан камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.

Визасиз режим кўрсатиб ўтилган мамлакатлар ҳудудида доимий яшайдиган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хорижий фуқаро республикадан чиқиб кетиши керак.

Ўзбекистон Республикасида 30 ёки 60 кундан кўп бўлиш зарурати ҳолатларида хорижий фуқаро ушбу қарорга 4-иловада баён этилган, Ўзбекистон Республикасига кириш визалари тоифаларининг бирини унга расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни топшириши керак.


4. Рўйхатда 66 дан 85 гача кўрсатиб ўтилган мамлакатлар фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан белгиланади.


5. Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун мамлакатнинг халқаро аэропортлари орқали кўпи билан 7 кун муддатга Ўзбекистон Республикасига киришнинг визасиз режими Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилувчи ташувчининг қайтувчи авиачиптаси мавжуд бўлганда 2020 йил 1 январдан белгиланади.


6. Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқароларига нисбатан ҳам қўлланилади. Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари Ўзбекистон Республикасига киришда амал қилиш муддати 90 кундан кам бўлмаган резидентлик визасининг асл нусхасини тақдим этадилар.








































Время: 0.1835
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск