ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари Тартиби (ЎзР ВМ 21.11.1996 й. 408-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги

408-сон қарорига

1-ИЛОВА


Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари

ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейин матнда "хорижий фуқаролар") хусусий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин.

2. Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан, транзит кириш визалари:

а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади.

Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади;

б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.

Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади.

Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълум тоифадаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш визалари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.

Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган хорижий фуқароларга кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади.

Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда - IT-парк) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик "IT-visa" (кейинги ўринларда - "IT-visa") берилади.

Бунда, инвестиция визаси ва "IT-visa" эгаларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га уларнинг визалари амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади.

"Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) давлат божи тўламасдан уч йил муддатгача кўп марта фойдаланиладиган визаларни олиш ҳуқуқига эга.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифалари учун амалга оширади:

а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимларига (ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига), шунингдек Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакилларига ва уларнинг қарамоғида бўлган уларнинг оила аъзоларига;

б) расмий ва парламент делегациялари аъзоларига;

в) дипломатик мақомга эга бўлган бошқа шахсларга;

г) ушбу банднинг "а" кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларнинг таклифи бўйича келганларга, бироқ кўпи билан 2 марта келганларга.

Визанинг узайтирилиши республика ҳудудида расмий бўлишга рухсатноманинг узайтирилишини англатади. Амалий жиҳатдан визани узайтириш амал қилиш муддати янгиланган янги виза бериш йўли билан амалга оширилади, хорижий фуқаро аккредитация қилинган тақдирда эса, визанинг тури ҳам ўзгартирилади.

4. Кўп марта фойдаланиладиган визалар ушбу Тартибнинг 3-банди "а" кичик бандида кўрсатилган хорижий фуқароларга улар аккредитация қилинган муддатга, ушбу Тартибнинг 3-банди "б", "в" ва "г" кичик бандларида кўрсатилган фуқароларга бир йилгача муддатга берилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган хорижий фуқаролар учун амалга оширадилар.


6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:

а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;

б) хорижий фуқаронинг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;

в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига, улар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг меҳнат фаолияти кўрсатиш учун рухсатномасини олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади;

г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашаётган хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига визалар Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг илтимосномалари асосида берилади;

д) хорижий инвестицияли корхоналарнинг муассислари (иштирокчилари) ва уларнинг оила аъзолари учун.

6-1. Ички ишлар вазирлиги томонидан "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар)га давлат божи тўланмасдан уч йил муддатгача кўп марталик кириш-чиқиш визалари берилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан уларнинг муддати узайтирилади.

6-2. "IT-visa" ва инвестиция визаси ноэлектрон шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан берилади ва узайтирилади.

Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикасига "IT-visa" ва инвестиция визаси билан келган тақдирда уни узайтириш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.

Хорижий фуқаро "IT-visa" ва инвестиция визасини олиш ҳамда узайтириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмаларига белгиланган шаклдаги анкета билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади:

а) "IT-visa"ни олиш учун - IT-парк дирекциясининг тавсияси. Мазкур тавсияда "IT-visa"нинг амал қилиш муддати кўрсатилади;

б) инвестиция визасини олиш учун - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири ва миллий паспортини кўрсатган ҳолда.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

"IT-visa" ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани "IT-visa" ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштиришда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун вақтинча яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

"IT-visa"ни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога расмийлаштириш муддати 3 суткадан ошмаслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси визасиз режим жорий қилинган мамлакатларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, IT-парк резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га "IT-visa" ўрнига IT-парк дирекцияси томонидан тавсиянома берилади. Бундай тавсиянома "IT-visa"га тенглаштирилади.

6-3. Инвестиция визаси берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ва тегишли реестрни юритиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонасига хар ойда тегишли маълумотларни юборади.

Иштирокчилар улушлари ўзгарганлиги билан боғлиқ устав ҳужжатларини қайта рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси кейинчалик инвестиция визасининг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади.

"IT-visa" берилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳисобни ҳамда тегишли реестрни юритиш учун IT-парк дирекциясига ҳар ойда тегишли маълумотларни юборади.

"IT-visa"нинг амал қилиш муддатини қисқартириш ёки бекор қилиш IT-парк дирекциясининг хабарномасига биноан амалга оширилади. Бунда, IT-парк дирекцияси уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига маълумот юборади.

6-4. Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси хорижий фуқаронинг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан, маъмурий чоралар қўлланилмасдан "чиқиш" (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.

Хорижий фуқаро ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида "чиқиш" (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ҳудудий ички ишлар органига белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.

7. Ўзбекистон Республикасига келиш учун берилган виза, транзит визадан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳақиқий ҳисобланади, хорижий фуқароларнинг боришлари учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустаснодир.


8. Ўзбекистон Республикасига кириш ва чиқиш визаларини бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш учун хорижий фуқаролардан:

а) Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган тартибда ва миқдорда консуллик йиғимлари, шунингдек, консуллик ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва консуллик муассасалари бошлиқлари ёки Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналари бошлиқлари томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорда йиғимлар ундирилади;

б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ундирилади.

9. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва кетишлари тартиби, уларга визалар бериш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатлари Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан кўп томонлама ва икки томонлама битимлари билан, тенглик асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан ўзгартирилиши мумкин.

9-1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Хорижий ташувчиларнинг давлатларида бўлиш учун Ўзбекистон Республикасининг ташувчиларига бериладиган муддатларга мос равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий ташувчиларнинг бўлиш муддатларига ҳамда республика ҳудудида узоқ муддат бўлиш учун рухсатнома фақат асосланган сабаблар мавжудлигида тақдим этилишига нисбатан чораларни кўриш ҳуқуқига эга.


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ

ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


10. Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари таклифи бўйича Ўзбекистон Республикасига келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатлар консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифнома ва миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни (кейинги ўринларда матнда "миллий паспорт" деб юритилади) илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган хорижий фуқаролар  халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.

Юридик шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиаллари хорижий фуқароларга таклифномаларни фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига виза берилишида ёрдам кўрсатиш тўғрисида илтимоснома берганларидан кейингина юборадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, хорижий фуқароларнинг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларининг ёзма мурожаатларини кўриб чиқади ва чет элдаги консуллик муассасаларига тегишли кўрсатмалар юборади.

Юридик шахсларнинг таклифномаларига биноан Ўзбекистон Республикасига контракт ва шартномалар бўйича уч ойдан ортиқ муддатга ишга келаётган хорижий фуқароларга IT-парк резидентининг хорижий мутахассислари бундан мустасно, визалар бериш белгиланган тартибга мувофиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий фуқарога берилган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий фуқаролар  халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган матбуот вакиллари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аккредитация карточкаси асосида визаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун мурожаат қиладилар.

Виза бериш ҳужжатларини кўриб чиқиш ва хорижий фуқарога келиш визасини расмийлаштириш муддати 10 суткадан "IT-visa" берилганда эса 3 суткадан ошмаслиги керак.

11. Ўзбекистон Республикасига фуқаролар таклифномаси бўйича ёки доимий яшаш учун келмоқчи бўлган хорижий фуқаролар визалар олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаларига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига таклифномани ва миллий паспортни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.

Чет элдан хорижий фукароларни таклиф қилмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида вақтинча (3 ойдан ортиқ) яшаб турган ва доимий яшаётган хорижий фуқаролар яшаш жойидаги ички ишлар органларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан мурожаат қиладилар.

Фуқароларнинг таклифномаси бўйича хорижий фуқарога Ўзбекистон Республикасига келишга виза бериш учун рухсатномани расмийлаштириш муддати 15 суткадан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасига доимий яшаш учун келаётган хорижий фуқаролар учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати айрим ҳолларда 30 суткагача узайтирилиши мумкин.


12. Хорижий фуқаролар турист сифатида келиш визаларини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функциясини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза анкетасига ва миллий паспортни ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошираётган туристик ташкилотларнинг таклифномасини тақдим этган ҳолда мурожаат қиладилар.

Хорижий фуқаронинг турист сифатида келиш визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан 3 суткадан ошмайдиган муддатда амалга оширилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустаснодир.

Хорижий давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасига туристлар сифатида келаётган хорижий фуқароларга келиш-кетиш визаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилишига йўл қўйилади.

Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади.

Фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кун муддатга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик кириш учун "e-visa.gov.uz" портали орқали "E-VISA.UZ" тизими ёрдамида электрон визани расмийлаштиришлари ва олишлари мумкин. Электрон визани расмийлаштириш ва олиш тартиби Электрон виза тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади.

13. Хорижий фуқаролар транзит визасини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига, бундай муассасалар бўлмаган ҳолларда - Ўзбекистон Республикаси учун консуллик функцияларини бажариш юзасидан келишиб олинган бошқа давлатларнинг консуллик муассасаларига тўлдирилган белгиланган шаклдаги виза-анкета билан мурожаат қиладилар ҳамда борилаётган давлат визасини, миллий паспортни, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан борилаётган давлатга жўнаб кетиш санаси тасдиқланган йўл ҳужжатларини тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шахсий, йўловчилар ташиш ёки юк транспортида транзит йилан ўтиб кетадиган хорижий (ҳайдовчилар) фуқаролар (72 соатдан кўп бўлмаган муддат мобайнида) виза анкетаси ва борилаётган мамлакат визасидан ташқари миллий паспортни, халқаро намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини, транспортга эгаликни ва автотранспортнинг техник ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатларни, юкнинг борилаётган мамлакатга етказиб берилишини тасдиқловчи юк ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни тақдим этадилар.

Транзит визани Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан расмийлаштириш 3 сутка мобайнида амалга оширилади.

13-1. Хорижда бўлган хорижий фуқароларга "IT-visa" ва инвестиция визасини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Хорижда бўлган хорижий фуқароларга инвестиция визасини расмийлаштириш учун илтимос қилувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонасидан илтимосномани, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бирини илова қилиб белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.

Хорижда бўлган хорижий фуқароларга "IT-visa"ни расмийлаштириш учун IT-Парк Дирекцияси ўзининг тавсиясини, таклиф қилаётган шахс паспорти нусхасини, шунингдек, белгиланган намунадаги анкета билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилади.

"IT-visa" ва инвестиция визаси Ўзбекистон Республикасининг чет эддаги консуллик муассасалари томонидан миллий паспорт илова қилинган ҳолда белгиланган шаклдаги виза анкетасини тўлдиришда ёхуд келганидан кейин - халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида берилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси бўлмаган давлатлардан келган шахсга илтимосномани расмийлаштирувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона инвестиция визасини келганидан кейин халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмийлаштириш масаласини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари билан олдиндан ишлаб чиқади.

"IT-visa" ва инвестиция визасини олган хорижий фуқаро расмийлаштирилган визани "IT-visa" ёки инвестиция визаси амал қилишининг қолган муддати учун фуқаролиги бўлмаган шахснинг янги (алмаштирилганда) миллий паспортига ёки ҳаракатланиш ҳужжатига ёпиштириш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасасига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

14. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари алоҳида ҳолларда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига келиш визасини бериш тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда улар қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бир сутка мобайнида хабарнома йўллайдилар.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН КЕТИШ

ВИЗАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

17. Фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасидан кетиш ҳужжатларини олганларидан сўнг виза олиш учун тегишли давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат қиладилар.

18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш учун гувоҳномаси ва доимий рўйхатдан ўтказилганлиги:

хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча чиққанда, агар улар уч йилдан ортиқ вақт мобайнида узрли сабабларсиз Ўзбекистондаги доимий яшаш жойига қайтмаса;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча ташқарига чиққан фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар улар ҳаракатланиш ҳужжатини алмаштирмаса ёхуд узрли сабабларсиз уни алмаштиришни рад этса;

бекор қилиш тўғрисида шахсан мурожаат қилса ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома бўйича бошқа шахс мурожаат қилса ёки чет элдаги тегишли органларнинг сўрови бўйича бекор қилинади.


IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КЕЛИШ

ВА УНДАН КЕТИШ ҲУҚУҚИДАГИ ЧЕКЛАШЛАР


19. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига келиши - қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

а) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;

б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса;

в) агар шахс чет эллик террорчи, экстремист ва бошқа жиноий ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор бўлса;

г) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса;

д) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса;

е) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса.

Ушбу қарор билан тасдиқланган Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 22-бандига мувофиқ хорижий фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасига келиш чекланган бўлса, унга Ўзбекистон Республикасига келиши рад этилади.

20. Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан кетишига қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:

а) агар унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса - кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;

б) агар шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса - ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;

в) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса - иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;

г) агар шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса - жазони ўтаб бўлгунича ёки жазодан озод этилмагунча;

д) агар шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса - мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;

е) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса;.

ж) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса - суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар.



V. ЧЕТ ЭЛГА КЕТИШ ҲУҚУҚИ РАД ЭТИЛГАНЛИГИ

УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


21. Ушбу Тартибнинг IV бўлимида назарда тутилган асослар бўйича чет элга кетиш ҳуқуқининг рад этилиши, жавоб беришнинг белгиланган муддатидан ортиқча кечиктирилиши устидан хорижий фуқаролар юқори органларга шикоят қилишлари мумкин, бу органлар бир ойдан кўп бўлмаган муддатда жавоб беришлари керак, хорижий фуқаро унинг қароридан норози бўлганда, судга шикоят қилиши мумкин. Чет элга кетиш ҳуқуқини мазкур Тартиб 20-бандининг "б" кичик бандида кўрсатилган сабабларга кўра чеклаш устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.















































































Время: 0.1349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск